Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамракулова Муборак Хакимовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Соя ва пахта мойларини рафинациялаш технологиясини такомиллаштириш», 02.00.17–Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/T889.

Илмий раҳбар: [Кадиров Юлдашхон], техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.Т.04.01.

Расмий оппонентлар: Исабаев Исмаил Бабаджанович, техника фанлари доктори, профессор; Серкаев Қамар Пардаевич, техника фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: «Тошкент ёғ-мой комбинати» АЖ.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: соя ва пахта мойларини рафинациялаш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

сифат кўрсаткичлари бўйича биринчи навли рафинацияланган соя мойи олиш учун ишқор эритмасининг оптимал концентрацияси ва ортиқча ишқор миқдори аниқланган;

пахта мойини 60–80°С юқори ҳароратли нейтраллашда коагуляциялаш жараёнининг давомийлиги 15–30 минутгача ортиб бориши билан рафинацияланган мойнинг чиқишини 1,1% кўпайиши ва рангини 9,5 қизил бирликгача пасайиши исботланган;

нейтралланган соя мойини оқлаш учун маҳаллий «Ўзбекистон» маркали тупроқлардан сульфат кислота ёрдамида оқловчи адсорбент олиш мақбул технологияси ишлаб чиқилган;

соя ва пахта мойлари асосида «Ўзбекистон» ва «Ўзбекистон ёғи» номли ўсимлик мойи олиш таркиби асосида ўсимлик мойи олиш технологик жараёни такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Соя ва пахта мойларини рафинациялаш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:

пахта мойини юқори ҳароратли нейтраллаш технологияси «Фарғона ёғ-мой» АЖда  амалиётга жорий этилган («Ўзпахтаёғ» АЖнинг 2019 йил 7 январдаги ГП/3-30-сон маълумотномаси). Натижада рафинацияланган мойни чиқишини кўпайтириш ва рангини яхшилаш имконини берган;

соя мойини рафинациялаш технологияси «Тошкент ёғ-мой комбинати» АЖда амалиётга жорий этилган («Ўзпахтаёғ» АЖнинг 2019 йил 7 январдаги ГП/3-30-сон маълумотномаси). Натижада ранги ва кислота сони бўйича биринчи навли рафинацияланган мой олиш, соя мойини оқловчи тупроқ ёрдамида тавсия этилган усул билан оқланганда мойни ювиш ва қуритиш босқичларини қисқартириш имконини берган;

«Ўзбекистон» ва «Ўзбекистон ёғи» учун яратилган таркиб ва технологияси «Косон ёғ-экстракция» АЖда мойлар олиш учун амалиётга жорий этилган («Ўзпахтаёғ» АЖнинг 2019 йил 7 январдаги ГП/3-30-сон маълумотномаси). Натижада ишқор эритмаси билан нейтраллашдан олдин фосфолипидларни ажратиб олиш, ишқор сарфини камайтириш ҳамда рафинацияланган мой сифатини яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish