Sayt test rejimida ishlamoqda

Реймов Каржаубай Даулетбаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кальцинацияланган сода ишлаб чиқариш чиқиндиси дистилляция суюқлиги асосида Орол денгизининг қуриган туби шўр тупроқларини маҳкамловчи восита олиш технологиясини яратиш», 02.00.13–Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси, 11.00.05–Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD/Т864.

Илмий раҳбарлар: Эркаев Актам Улашевич, техника фанлари доктори, профессор; Закиров Бахтиёр Собиржанович, кимё фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.K/T.35.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.

Расмий оппонентлар: Реймов Ахмед Мамбеткаримович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Кулдашева Шахноза Абдулазизовна, кимё фанлари доктори, катта илмий ходим.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятига молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади:кальцинацияланган сода ишлаб чиқариш чиқиндиси дистиллер суюқлиги асосида Орол денгизининг қуриган туби шўр тупроқларини маҳкамловчи восита олиш технологиясини яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

денгиз сувида тузлар эритмаларининг физик-кимёвий хоссалари ва буғланиши билан иқлим омиллари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик ҳамда йил давомида Катта Орол денгизи ғарбий чуқур сувли қисми ҳароратига боғлиқ ҳолда таркибнинг ўзгариш TS-эгри чизиқлари ва циклохронограммалари ишлаб чиқилган;

тупроқ қолдиғида сувда эрувчан ва эримайдиган тузларни кимёвий ва физик-кимёвий тадқиқот услубларда аниқланиб, намуналар таркибида қуйидаги сувда эрувчан мирабилит, тенардит, галит, блёдит, коньяит, левеит, вантгоффит, пентагидрат, старкеит, сандерит ва кизерит минераллари мавжудлиги аниқланган;

Орол денгизи қуриган тубидаги ва ҳаводаги тузли чанг бўронлари таркибида  ва Na+ ионларининг миқдори юқорилиги ва Na2SO4, NaCl, CaSO4∙2H2O минералогик таркибга эгалиги исботланган;

уч компонентли NaCl-CaCl2-H2O тизимида дистиллер суюқлигини буғлатиш йўли билан қайта ишлаш жараёнининг мақбул шароитлари аниқланган ҳамда ҳосил бўлган кальций хлориди эритмаси, суюқ шиша ва NaКМЦ асосида шўр тупроқларни маҳкамловчи воситалар олиш технологияси ишлаб чиқилган;

таркибида 40% кальций хлориди, NaКМЦ ва суюқ ҳолатдаги шиша сақлаган, 1:(0,0014-0,065):(0,008:0,10) нисбатларда бўлган мақбул таркибли чангларни маҳкамловчи восита эканлиги исботланган;

дистиллер суюқлигини комплекс қайта ишлаб маҳкамловчи восита, натрий хлориди ва конденсат олишнинг технологик схемаси ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Кальцинацияланган сода ишлаб чиқариш саноатининг чиқиндиси дистиллер суюқлигидан маҳкамловчи восита олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

кальцинацияланган сода ишлаб чиқариш саноатининг чиқиндиси дистиллер суюқлигини қайта ишлаб, шўр тупроқларни маҳкамловчи восита, натрий хлориди ва конденсат олиш технологияси «Қўнғирот сода заводи» МЧЖда амалиётга жорий этилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2019 йил 15 апрелдаги 03-2134/К-сон маълумотномаси; Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш кўмитасининг 2018 йил 29 декабрдаги тх-01/02-3-5249-сон маълумотномаси). Натижада йирик миқдорда йиғилган чиқинди дистиллер суюқлигини камайтириш имконини берган;

чиқинди - дистиллер суюқлиги асосида шўр тупроқларни маҳкамловчи воситаси Орол денгизининг қуриган тубини мустаҳкамлашда амалиётга жорий этилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2019 йил 15 апрелдаги 03-2134/К-сон маълумотномаси; Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш кўмитасининг 2018 йил 29 декабрдаги тх-01/02-3-5249-сон маълумотномаси). Натижада шўр тупроқлар маҳкамланиб, қатқалоқ ҳосил бўлиш ва унинг мустаҳкамлигини 1,64–2,4 МПа гача ошириш ҳамда ҳавога тузлар кўтарилишини камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish