Sayt test rejimida ishlamoqda

Холматжанов Бахтияр Махаматжановичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Минтақавий атмосфера циркуляцияси, унинг Ўрта Осиё иқлимининг ўзгариши ва Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳавонинг ифлосланишига таъсири хусусиятлари», 11.00.04–Метеорология. Иқлимшунослик. Агрометеорология  (география фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Gr12.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Гидрометеорология илмий-текшириш институти, DSc.27.06.2017.G.47.01.

Расмий оппонентлар: Абдуллаев Аъло Каюмходжаевич, география фанлари доктори, профессор; Арушанов Михаил Львович, география фанлари доктори; Тлеумуратова Бибигуль Сарибаевна, физика-математика фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: табиий ресурслар тизимида атмосфера ҳавосининг хоссалари ва функцияларини аниқлаш ҳамда минтақавий атмосфера циркуляциясининг Ўрта Осиёда иқлим ўзгаришига ва Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳавонинг ифлосланишига таъсирини баҳолашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор атмосфера ҳавосининг табиий ресурс сифатида “табиат” ва “жамият” мегатизимлари билан боғлиқ хом-ашё ва нохом-ашё функциялари таснифи ишлаб чиқилган;

жорий иқлимий даврда (1991-2016 йй.) Ўзбекистоннинг алоҳида ҳудудларида ҳаво ҳарорати ва ёғинлар йиғиндиларининг базавий иқлимий давр меъёрларига нисбатан ўзгаришлари минтақавий атмосфера циркуляцияси ҳамда уларнинг табиий-географик шароитлари таъсирида содир бўлгани аниқланган;

жорий иқлимий давр учун совуқ ва илиқ ярим йилликларда Ўрта Осиё синоптик жараёнлари алмашинувининг асосий цикллари схемалари ишлаб чиқилган;

илк бор шимолий яримшарнинг муайян атмосфера циркуляцияси шаклларига мос келувчи Ўрта Осиё синоптик жараёнлари давомийлигининг нисбий ўзгарувчанлигини кўрсатувчи янги циркуляция индекслари ишлаб чиқилган;

циркуляцион шароитларнинг жорий иқлимий даврдаги ўзгаришлари Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳавонинг илиқ ярим йилликда ҳаво оқимлари билан тозаланишига олиб келиши, совуқ ярим йилликда эса ифлослантирувчи моддалар концентрациясининг ортиши кўринишида ҳаво сифатига салбий таъсир кўрсатганлиги аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Минтақавий атмосфера циркуляциясининг ўзгариши ҳамда унинг Ўрта Осиё иқлимининг ўзгариши ва Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳавонинг ифлосланишига таъсирини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

атмосфера ҳавосининг табиий ресурс сифатида “табиат” ва “жамият” мегатизимлари билан боғлиқ хомашё ва нохомашё функциялари таснифи Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2018 йил 26 декабрдаги 03-03/3-4670-сон маълумотномаси). Натижада атмосфера ҳавосидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш имконини берган;

жорий иқлимий даврда (1991-2016 йй.) Ўзбекистоннинг алоҳида ҳудудларида ҳаво ҳарорати ва ёғинлар йиғиндиларининг базавий иқлимий давр меъёрларига нисбатан ўзгаришлари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2019 йил 26 январдаги 2/4/24-196-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистоннинг турли иқлимий районлари учун базавий иқлимий кўрсаткичларининг ўзгаришлари ўта қисқа муддатлидан мавсумийгача бўлган турли вақт кўламига эга об-ҳаво прогнозларини тузишга имкон берган;

жорий иқлимий давр учун совуқ ва илиқ ярим йилликларда Ўрта Осиё синоптик жараёнлари алмашинувининг асосий цикллари схемалари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2019 йил 26 январдаги 2/4/24-196-сон маълумотномаси). Натижада синоптик жараёнлар турлари алмашинувининг ишлаб чиқилган асосий цикллари схемалари ва олинган статистик-стохастик кўрсаткичлардан узоқ муддатли прогнозлашга имкон берган;

ишлаб чиқилган шимолий яримшарнинг муайян циркуляция шаклларига мос келувчи Ўрта Осиё синоптик жараёнлари давомийлигининг нисбий ўзгарувчанлигини кўрсатувчи янги циркуляция индекслари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2019 йил 26 январдаги 2/4/24-196-сон маълумотномаси). Натижада янги циркуляция индекслари Ўзбекистонда иқлим ўзгариши шароитларида ҳаво ҳарорати ва ёғинлар режимларининг ўзгаришини баҳолаш имконини берган;

циркуляцион шароитларнинг жорий иқлимий даврдаги ўзгаришлари Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳавонинг илиқ ярим йилликда ҳаво оқимлари билан тозаланишига олиб келиши, совуқ ярим йилликда эса ифлослантирувчи моддалар концентрациясининг ортиши кўринишида ҳаво сифатига салбий таъсири Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2018 йил 26 декабрдаги 03-03/3-4670-сон маълумотномаси). Натижада Оҳангарон водийси ҳудудидаги саноат корхоналарининг ифлослантирувчи моддалар ташланмаларидан зарарини минималлаштириш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тадбирларининг самарадорлигини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish