Sayt test rejimida ishlamoqda

Кадиров Шавкат Номановичнинг

фан  доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Перитонит билан асоратланган ўткир ичак тутилишини комплекс даволашни патофизиологик асослаш», 14.00.16–Нормал ва патологик физиология, 14.00.27–Хирургия (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.DSc/Tib181.

Илмий маслаҳатчилар: Каримов Хамид Якубович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Эгамов Юлдашали Сулаймонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06. 2017.Tib.30.03.

Расмий оппонентлар: Зокиров Ёркин Узуевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Усмонов Махмуд  Мансурович, тиббиёт фанлари доктори; Оспанов Орал Базарбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон).

Етакчи ташкилот: А.И. Евдокимов номидаги Москва давлат стоматология тибббиёт  университети.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: қорин бўшлиғини дренажлашнинг патогенетик усуллари билан интоксикация даражасини камайтириш, битишмали жараёнларнинг олдини олиш, перитонит билан асоратланган ўткир ичак тутилишига чалинган беморларни даволаш натижаларини яхшилашнинг самарали тизимини такомиллаштириш.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

перитонит билан асоратланган ўткир ичак тутилишини  ташхислашда  беморлар қонида антитело ҳосил қилувчи, лимфа безларида ядро ҳосил қилувчи ҳужайралар даражасини баҳолашнинг патофизиологик мезонлари асосланган;

ўткир ичак тутилишидан  ҳосил бўлган перитонитда қорин бўшлиғини дренажлашдан сўнг ичак тутқичнинг катетеризация усулини қўллаш асосида лимфа ҳосил бўлишини стимуллаш ва антибиотикларни эндолимфатик  йўл орқали киритиш тизими ишлаб чиқилган;

қонга қолдиқ моддаларнинг чиқинди маҳсулотлари, яъни токсинларнинг резорбциясини олдини олиш учун эндоперитонеал сўрилишдан фойдаланиш, сорбентлардан бўлакчали активланган кўмир КАУ-2 ва углерод-войлоқ материалидан қилинган аппликацион «Волна» боғламини қўллашнинг ижобий натижалари исботланган;

перитонеал диализни, микроблар сони ва ўрта молекуляр пептидлар концентрациясининг токсемия даражасини баҳолашнинг объектив мезони ишлаб чиқилган;

жарроҳлик амалиёти вақтида перитонеал ҳолатнинг камайиши, хирургик операция давомида лапароскопик усулдан фойдаланиш ҳамда битишмали касалликнинг интраоператив профилактика усулининг тавсия этилиши исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Перитонит билан асоратланган ўткир ичак тутлишини комплекс даволашни патофизиологик асослаш бўйича олинган натижалар асосида:

«Ўткир ичак тутилишидан асоратланган перитонитни комплекс даволашни патофизиологик асослаш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 14 январдаги 8н-д/6-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма ўткир ичак тутилиши асоратланган перитонит касаллигини ташхислаш, қиёсий ташхислаш ва  комплекс даволашнинг патофизиологик мезонларини ишлаб чиқиш имконини берган;

«Перитонит билан асоратланган  ингичка ичак тутулишини  найчалаш ва перитонсорбцияни комбинацияланган тартибида даволаш усули» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 1 апрелдаги 8н-д/62-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма перитонит билан асоратланган ингичка ичак тутилишини даволашда ичак тутқичини найчалаш ва КФКни қўллаш орқали комбинацияланган тартибда даволаш усули ёрдамида касаллик асоратларини камайтириш имконини берган;

перитонит билан асоратланган ўткир ичак тутилишини комплекс даволашни патофизиологик асослашни такомиллаштиришга қаратилган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги олий ўқув юртлараро марказий илмий-тадқиқот лабораторияси, Республика шошилинч тез тиббий  ёрдам илмий марказининг Андижон ва Наманган филиаллар ҳамда Андижон вилоятининг Андижон ва Олтинкўл туманлари марказий шифохоналарининг клиник  амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 8 апрелдаги 8н-з/44-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши инновацион ишланмалар асосида беморларнинг касалхонда бўлиш вақтини қисқартириш, асосий аъзо ва тизимлардаги полиорган етишмовчилигининг олдини олиш ва ўлим кўрсаткичини камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish