Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Дилмурод Шарифовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Cурункали юрак етишмовчилигига чалинган беморларда тарқалган пародонтитни комплекс даволашни такомиллаштириш», 14.00.21–Стоматология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Tib496.

Илмий раҳбар: Ризаев Жасур Алимжанович, тиббиёт фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.28.12.2017.Tib.59.01.

Расмий оппонентлар: Аржанцев Андрей Павлович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Гулямов Суръат Саидвалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Оренбург давлат тиббиёт институти (Россия Федерацияси).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали юрак етишмовчилигига чалинган беморларда пародонт ҳолатини ўрганиш ва уларда пародонтитларни даволашни такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

СЮЕ турли даражалари мавжуд беморларда пародонт тўқимаси ҳолати OHI-S ва CPITN индекслари ҳамда РМА кўрсаткичининг ортиши билан кечувчи пародонт тўқимаси микроциркуляциядаги бузилишлар комплекс баҳоланган;

микроциркулятор ўзан текширувлари асосида СЮЕ билан касалланган беморларда ривожланган тарқалган пародонтитда базал қон оқимининг ўртача квадратик оғиши ва қон оқими вариацияси коэффициентини сусайиши ҳамда флаксмоций индексини ортиши билан ифодаланувчи пародонт тўқимасида қон оқимининг сусайиши исботланган;

тарқалган пародонтит мавжуд СЮЕга чалинган беморларнинг функционал синфга мос ҳолда ММП-1 фаоллигининг ортиши ва ММПТИ-1 миқдорининг камайиши пародонт тўқимасида коллаген алмашуви бузилишини кўрсатувчи маркер эканлиги исботланган;

СЮЕ негизида кечувчи тарқалган пародонтитни комплекс даволашда OHI-S, CPITN ва РМА индекс кўрсаткичлари ишонарли равишда ортиши, пародонт тўқимаси микроциркуляциясининг яхшиланиши ва ММП-1, ММПТИ-1 каби фиброз маркер кўрсаткичларини тикловчи ижобий таъсири асослаб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Сурункали юрак етишмовчилиги негизида кечувчи тарқалган пародонтитни ташхислашни такомиллаштириш, клиник тавсифи, даволашни муқобиллаштириш ва профилактикасини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

“СЮЕ мавжуд беморларда тарқалган пародонтитни ташхислашда пародонт микроциркуляциясининг аҳамияти” мавзусидаги услубий тавсиянома  тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 25 мартдаги 8н-д/61-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма  СЮЕ негизида кечувчи тарқалган пародонтитни ташхислашда пародонт тўқимасидаги микроциркуляциянинг аҳамиятини ўрганиш имконини берган;

“СЮЕ билан касалланган беморларда тарқалган пародонтитни даволашда “Ханделия” гелини қўллаш” мавзусидаги услубий тавсиянома  тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 25 мартдаги 8н-д/61-сон маълумотномаси). Услубий қўлланма СЮЕ билан касалланган беморларда тарқалган пародонтитни комплекс даволашни такомиллаштириш, муқобиллаштириш ва самарадорлигини ошириш имконини берган;

олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан: Тошкент давлат стоматология институти терапевтик стоматология бўлими, Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси кардиология бўлими ва Тошкент давлат унитар корхонаси 1-стоматология поликлиникаси клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 25 мартдаги 8н-д/61-сон маълумотномаси). Татбиқ қилинган натижалар СЮЕ билан оғриган беморларда тарқалган пародонтитни ташхислаш ва даволаш самарадорлигини ошириб, рецидивланиш сонини 2 мартага, касаллик давомийлигини 1,75 мартага камайишига ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish