Sayt test rejimida ishlamoqda

Кудешова Гулчехра Тенгелбаевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Токсик анемия шароитида ўсаётган организмнинг ингичка ичагидаги углеводлар ассимиляцияси», 03.00.08–Одам ва ҳайвонлар физиологияси (биология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/B148.

Илмий раҳбар: Кучкарова Любовь Салижановна, биология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети Биофизика ва биокимё институти, DSc.29.12.2018.В.01.13.

Расмий оппонентлар: Курбанов Шониёз Курбанович, биология фанлари доктори, профессор; Саидов Аълонур Бахтинурович, тиббиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: токсик анемия шароитида ўсаётган организмнинг ингичка ичагидаги углеводлар ассимиляциясини ўзгаришлари ва уларни коррекциялаш воситаларини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

гемолитик моддаларнинг бир маротабали инъекцияси ҳазм карбогидразалар фаоллигининг ошишига, яъни углeвoдлар гидролитик тизимларида ўткир гемоинтоксикациясига жавобан адаптацион-кoмпeнсатoр реакциясининг ривожланиши аниқланган;

токсик анемияда меъда ости безида α-амилаза инкрециясининг ошиши ва сeкрeциясининг камайиши, ацинусларда вакуолизация ва агломерацияларда ифодаланувчи панкреатик етишмовчилигининг ривожланиши исботланган;

гемолитик моддаларнинг сурункали таъсири энтерал α-глюкозидазалар фаоллигининг камайиши, шиллиқ қаватининг гипотрофияси ва ингичка ичакда гидролитик сиғими камайиши ҳамда йўғон ичакда мегаколон, копростаз ва дисбиоз ривожланиши асосланган;

токсик анемияли ҳайвонларга пектин ва экдистерон берилиши ингичка ичакда углеводлар ассимиляцияси ва ўсаётган ҳайвонларда ўсиш суръатларининг меъёрлаштирилиши аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Токсик анемия шароитида ўсаётган организмнинг ингичка ичагидаги углеводлар ассимиляцияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:

экдистероннинг таъсирида ичак эпителиоцитлардаги рўй берган метаболитик стабиллашуви бўйича натижалар ФА-Ф5-Т084 рақамли «Митохондриялар ион транспорти ва метаболик жараёнлар биорегуляторларининг меъёр ва патологиядаги таъсирини тавсифлаш» лойиҳасида ҳужайра функциясида митохондриялардаги Са2+ га боғлиқ мегапорани тутган ўрнини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 10 майдаги 4/1255-1210-сон маълумотномаси). Натижада экдистерон митохондрияларда мегапора фаоллигини ингибирлаши орқали, мембрана ва ҳужайравий жараёнларни стабиллаштириш имконини берган;

пектиннинг ўсаётган организм гемотоксикациясида ҳазм жараёнини меъёрлаштирилиши бўйича натижалар Қорақалпоғистон Республикаси фермер хўжалигида паррандаларни боқишда жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2018 йил 6 сентябрдаги 01/01-2132-сон маълумотномаси). Натижада пектинни берилиши паррандалар томонидан озуқани истеъмолини ошириш ва тана массаси ортиш суръатларини тезлаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish