Sayt test rejimida ishlamoqda

Насимов Бахтиёр Васиевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Корхоналар  фаолиятини бошқаришда  замонавий менежмент услубларидан фойдаланиш самарадорлиги», 08.00.13–Менежмент (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Iqt63.

Илмий раҳбар: Ғойибназаров Баҳодир Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.16.01.

Расмий оппонентлар: Рахимова Дилфуза Нигматовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исаев Равшан Абдурахмонович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: корхоналар фаолиятини бошқаришда замонавий менежмент услубларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

корхоналар фаолиятини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий кўрсаткичлари тизими иқтисодий салоҳиятни баҳолашда ишлаб чиқариш омилларининг жалб этилганлик, ҳудудий мансублик ҳамда бошқарувнинг мураккаблик даражаларини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган;

корхоналарни барқарор ривожлантиришнинг синергетик самарадорлигини таъминлашга йўналтирилган мослашувчан тизимини яратиш учун ресурсларни бошқаришда «тадқиқот ва таълим тизими – оралиқ институтлар – қиймат яратувчилар» занжирининг босқичли ёндашуви ишлаб чиқилган;

корхоналарнинг стратегик бошқариш тизими фан ва технологиялар салоҳияти ресурс тежовчи технологиялар ҳамда  кластерларни қўллаш асосида такомиллаштирилган;

корхоналар фаолиятини бошқариш самарадорлигини интеграл баҳолаш услуби уларнинг иқтисодий ривожланганлик даражаси, минтақаларнинг ҳудудий тақсимланиши,  ресурсларни олишга бўлган ҳуқуқи ҳамда инновацион ривожланиш дастурларини қўллаш асосида такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Корхоналар фаолиятини бошқаришда замонавий менежмент услубларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

корхоналар фаолиятини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий кўрсаткичлари тизимини иқтисодий салоҳиятни баҳолашда ишлаб чиқариш омилларининг жалб этилганлик, ҳудудий мансублик ҳамда бошқарувнинг мураккаблик даражаларини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш бўйича берилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 5 мартдаги СС-6-3/20-619-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгилик 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқишда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан тайёрланган таклифларда (Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 30.12.2018й. ХБ-3-1/4-243-сонли хати) фойдаланилган;

корхоналарни барқарор ривожлантиришнинг синергетик самарадорлигини таъминлашга йўналтирилган мослашувчан тизимини яратиш учун ресурсларни бошқаришда «тадқиқот ва таълим тизими – оралиқ институтлар – қиймат яратувчилар» занжирининг босқичли ёндашуви бўйича берилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 5 мартдаги СС-6-3/20-619-сон маълумотномаси). Ушбу илмий янгилик амалиётга жорий этилиши натижасида корхоналарнинг инновацион жараёнларини самарали бошқариш орқали умумий тушум ҳажми 8,0 фоизга ошган;

корхоналарнинг стратегик бошқариш тизимини фан ва технологиялар салоҳиятини ресурс тежовчи технологиялар ҳамда кластерларни қўллаш асосида такомиллаштириш бўйича берилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 5 мартдаги СС-6-3/20-619-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида корхоналарнинг инновацион жараёнларини самарали бошқариш орқали харажатлар 12,0 фоизга камайган;

корхоналар фаолиятини бошқариш самарадорлигининг интеграл баҳолаш услубини иқтисодий ривожланганлик даражаси, минтақаларнинг ҳудудий тақсимланиши,  ресурсларни олишга бўлган ҳуқуқи ҳамда инновацион ривожланиш дастурларини қўллаш асосида такомиллаштириш бўйича берилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 5 мартдаги СС-6-3/20-619-сон маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида корхоналарда инновацион фаолиятни бошқариш самарадорлигини аниқлаш, ҳисоб-китоблар доирасини кенгайтириш ҳамда кўрсаткичлар тизимини такомиллаштириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish