Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамаджонова Нафисахон Абдиманнобовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Андижон вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида янги ғўза навларини етиштиришнинг сув ва ресурстежовчи агротехнологияларни ишлаб чиқиш», 06.01.02–Мелиорация ва суғорма деҳқончилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Qx258.

Илмий раҳбар: Исашов Анваржон, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx.42.01.

Расмий оппонентлар: Исаев Собиржан Ҳусанбоевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Тунгушова Дилбар Абдукаюмовна, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Андижон вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида ғўзанинг ўрта толали «Андижон-37» ва «Султон» навларидан эртаки, юқори ва сифатли пахта ҳосили етиштиришда, суғориш тартибларига боғлиқ ҳолда сув сарфини ва маъдан ўғитларни тежашда ноанъанавий агроруда (бентонит)дан фойдаланиш технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор Андижон вилояти оч тусли бўз тупроқлари шароитида маъдан ўғитларга қўшимча равишда ноанъанавий агрорудаларни шудгорлашдан олдин ҳамда ғўза навларини шоналаш даврида қўллашнинг ресурстежамкор агротехнологияси ишлаб чиқилган;

ғўза навларини парваришлашда ноанъанавий агрорудаларни (бентонит) қўллаш орқали тупроқнинг нам сақлаш қобилиятининг ортиши натижасида мақбул сув истеъмоли, маъдан ўғитлар сарфини тежалиши аниқланган;

ресурстежамкор агротехнология орқали «Андижон-37» ва «Султон» ғўза навларини парваришлашда ноанъанавий агрорудалардан самарали фойдаланиш натижасида уларни суғориш тартиблари, озиқа меъёрлари ҳамда ғўзанинг ўсиб-ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсири аниқланган;

маъдан ўғитларга қўшимча равишда уч йилда бир марта ноанъанавий агрорудаларни шудгорлашдан олдин ҳамда ҳар йили ғўза навларига шоналаш даврида қўллаш орқали тупроқнинг агрофизикавий ва агрокимёвий хоссаларига таъсири ҳамда ресурстежамкор агротехнологиянинг самарадорлиги аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Оч тусли бўз тупроқлар шароитида ғўза ҳосилдорлигини оширишда маъдан ўғитларга қўшимча сифатида ноанъанавий агрорудалардан фойдаланишнинг мақбул меъёрларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:

фермер хўжаликлари учун «Ғўзаларни қўшимча сув ва ўғит билан таъминлашда агромаъдан бентонитдан фойдаланиш бўйича Фермерларга тавсиялар» тавсияномаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 27 августдаги 02/020-227-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома Андижон вилоятининг фермер хўжаликларида қўлланма сифатида хизмат қилган;

ғўзанинг «Андижон-37» ва «Султон» навларини парваришлашда маъдан ўғитларни тежаш агротехнологиясини Андижон вилояти Олтинкўл тумани “Порлоқ водий алплари” ва “Порлоқ водий жавоҳири” фермер хўжаликларида 61,6 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 27 августдаги 02/028-227-сон маълумотномаси). Натижада ғўзани шоналаш даврида 750 кг/га ҳисобда агромаъдан бентонитни маъдан ўғитларга (N150Р105К75 кг/га) аралаштириб фойдаланиш орқали, маъдан ўғитларнинг сарфини 25 фоизгача камайтиришга эришилган;

ғўза парваришлашда ресурстежамкор агротехнологиялар Андижон вилояти Марҳамат тумани «Ашуржон чорва даласи» ва «Найман пахтаси» фермер хўжаликларида 45 гектар ҳамда Избоскан тумани «Андижон олтин даласи» ва «Қаҳрамонжон орзулари» фермер хўжаликларида 50 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 27 августдаги 02/028-227-сон маълумотномаси). Натижада кузги шудгор остига агромаъдан бентонитни 6000 кг/га меъёрда (3 йилда бир марта) қўллаб, суғоришнинг 1-2-1 тизимида ЧДНС га нисбатан 70-70-60% тартибда ўтказилганда гектаридан 870-920 м3 сув тежалиши ҳамда пировардида 38-40 центнер пахта ҳосил олиниб, анъанавий агротехнологияга нисбатан 4,0-4,5 центнер қўшимча ҳосил олиш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish