Sayt test rejimida ishlamoqda

Ли Афанасийнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Беда уруғларини қайта ишлаш ва тозалаш техника воситаларини такомиллаштиришнинг илмий-техникавий асослари», 05.07.01–Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.DSc/T266.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSс.27.06.2017.Т.10.01.

Расмий оппонентлар: Тўхтақузиев Абдусалим, техника фанлари доктори, профессор; Ауезов Онгарбай Пирлешевич, техника фанлари доктори, профессор;  Турдиалиев Вахиджон Махсудович, техника фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: «BМКB-Agromash» АЖ.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: беда уруғларини қайта ишлаш ва тозалашнинг техник воситалари самарадорлигини улар иш органлари конструкциясини такомиллаштириш, технологик ва конструктив параметрларини мақбуллаштириш йўли билан оширишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

беда дуккакларини бир вақтнинг ўзида янчиш ва уруғларини дастлабки тозалашни амалга оширадиган ишқалаш машинаси ишлаб чиқилган;

янчиш аппаратида дуккакларни узатиш, ишқалаш ва беда уруғларини ғалвирда тозалаш жараёнларини тавсифловчи механик-математик моделлар асосида ишқалаш машинаси ишчи органлари параметрлари ва иш режимлари аниқланган;

 беда уруғларини диэлектрик барабан юзасига бир қават ва узлуксиз равишда узатишни амалга оширадиган дозаторли саралаш ускунаси конструкцияси ишлаб чиқилган; 

уруғларнинг янчиш барабани ва диэлектрик барабан юзасига узатиш интенсивлигини ҳисобга олган ҳолда янчиш машинаси ва саралаш ускунаси дозатори технологик жараёни тартибларини аниқлаш усули ишлаб чиқилган;

янчиш машинаси ва саралаш машинаси дозаторларининг оптимал параметрлари дуккакларни ишқалаб янчиш ва уруғларни тозалаш жараёнини ифодаловчи регрессия тенгламаларини ечиш йўли билан аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Беда уруғларини қайта ишлаш ва тозалашнинг техника воситаларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:

такомиллаштирилган беда дуккакларини ишқалагич машина Зангиота тумани фермер хўжаликларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 14 декабрдаги 02/026-344-сон маълумотномаси). Натижада, дуккакларни беда уруғларини тозалаш билан бир вақтда қайта ишлашда уруғларнинг нобудгарчилиги 2,7%га, тўғридан-тўғри эксплуатацион харажатлар 9,7%га камайган;

беда уруғларини тозалашга мўлжалланган саралаш қурилмаси Оққўрғон тумани фермер хўжаликларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 14 декабрдаги 02/026-344-сон маълумотномаси).   Натижада, саралаш қурилмаси билан беда уруғларини тозалашда тўғридан-тўғри эксплуатацион харажатлар 33,1%га камайган ва тозалашда юқори самарадорликка эришилган; 

беда уруғларини қайта ишлаш ва тозалаш учун ишлаб чиқилган техника воситалари Тошкент вилояти фермер хўжаликларида тадбиқ этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 14 декабрдаги 02/026-344-сон маълумотномаси). Такомиллаштирилган техника воситаларини қўллаш натижасида уруғларнинг умумий нобудгарчилиги 6,4%га, тўғридан-тўғри эксплуатацион харажатлар эса 42,8%га камайган;  

беда уруғларини қайта ишлаш ва тозалаш учун ишлаб чиқилган техника воситаларининг лойиҳа-конструкторлик ҳужжатлари қурилмаларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш учун  «БМКБ-Агромаш» АЖда ишлаб чиқариш жараёнига жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 14 декабрдаги 02/026-344-сон маълумотномаси). Натижада янчиш машинаси ва саралаш қурилмасининг такомиллаштирилган конструкцияларини ишлаб чиқиш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish