Sayt test rejimida ishlamoqda

Сайдуллаев Усмонали Жураевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Суспензиянинг сузилиши ва сизишининг гидродинамик моделларини тузиш ва сонли таҳлил этиш», 01.02.05–Суюқлик ва газ механикаси (физика-математика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/FM125.

Илмий раҳбар: Хўжаёров Бахтиёр Хўжаёрович, физика-математика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти ва Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSc.28.02.2018.Т/FM.61.01.

Расмий оппонентлар: Худайқулов Совет Ишанқулович, физика-математика фанлари доктори, доцент; Далабоев Умурдин, физика-математика фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент ахборот технологиялари университети  ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологиялари илмий-инновацион маркази.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II.Тадқиқотнинг мақсади: ноньютон хоссали суспензияларнинг чўкма консолидациясини ҳисобга олган ҳолда сизишининг ва сузилишининг гидродинамик моделларини такомиллаштириш ва сонли ечиш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

кейк-қатлам ҳосил бўладиган суспензияларнинг сузилишида консолидациянинг чизиқсиз ва  экспоненциал қонунлари асосида математик модели такомиллаштирилган;

кейк-қатлам ҳосил бўладиган суспензияларнинг ғовак муҳитларда сузилишида модда кўчишини ҳисобга олган ҳолда математик модели такомиллаштирилган;

Дарсининг умумлашган релаксация қонуни учун фильтр сиртида чўкма ҳосил бўладиган суспензияларнинг сузилиш математик модели ишлаб чиқилган;

суспензияларнинг сузилишининг релаксацион таъсирини ҳисобга олиб фильтрат сарфи ўзгармаслик шартида дифференциал тенгламалар системаси келтириб чиқарилган ҳамда релаксация вақтининг турли қийматларида сонли ечилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Кейк-қатлам ҳосил бўладиган суспензияларнинг сузилиш ва сизиш жараёнларининг такомиллаштирилган моделларини сонли тадқиқ этиш бўйича ишлаб чиқилган ҳисоблаш алгоритмлари ва дастурий воситалари асосида:

кейк-қатлам ҳосил бўладиган суспензияларнинг сузилиш моделининг сонли ечиш алгоритми ва дастурий воситаси «Ўзнефтгазқазибчиқариш»акциядорлик жамияти тасарруфидаги  «Муборакнефтгаз» масъулияти чекланган жамиятига қарашли Қашқадарё вилояти Муборак тумани Шимолий Ўртабўлоқ конидаги №3, Шарқий Кемачи конидаги №118, Шуртепа конидаги №102 ва Сариқум конидаги №22 қудуқларда кислота билан таъсир этиш геологик-техник тадбирлар режасини оптималлаштириш ва қатламга кислота билан ишлов беришни аниқ башорат қилишни таъминлайдиган ҳисоб ишларига  жорий этилган («Ўзнефтгазқазибчиқариш» акциядорлик жамиятининг 2018 йил 27 сентябрдаги 04/17-434ж-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг  қўлланиши қудуқларда кунлик олинаётган нефть ва газ миқдори ҳамда конларни ишлатиш самарадорлигини ошириш жараёнига қўлланилиши орқали ҳисоблаш ишлари аниқлигини 5%га ошириш ва қудуқларда кислота билан таъсир этиш геологик-техник тадбирлар режасини тузишга кетадиган вақт 30%га қисқартиш имконини берган;

кейк-қатлам ҳосил бўладиган суспензияларнинг ғовак муҳитларда сузилишида модда кўчишини ҳисобга олган ҳолда математик модели сонли ечиш усули ва дастурий воситаси «Ўзнефтгазқазибчиқариш»акциядорлик жамияти тасарруфидаги «Муборакнефтгаз» масъулияти чекланган жамиятининг №3, №118, №102 ва №22 қудуқларда хлор-кислотали ишлов бериш геологик-техник режасини тузиш ишларига  жорий этилган («Ўзнефтгазқазибчиқариш» акциядорлик жамиятининг 2018 йил 27 сентябрдаги 04/17-434ж-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланиши қудуқлар дебити 3-4%га ошириш имконини берган;

Дарсининг умумлашган релаксация қонуни учун фильтр сиртида чўкма ҳосил бўладиган суспензияларнинг сузилиш ва сизиш математик моделлари ва ҳисоблаш алгоритмлари Иркутск техник тадқиқот Миллий университети «Мега-сети» халқаро лабораторияси  илмий техника дастури доирасида ВР.20.2016-5 рақамли «Междисциплинарные подходы повышения продуктивности нефтегазовых скважин» лойиҳада  турли геологик ва техник шароитларда нефт-газ қазиб олиш ва сув ҳайдаш қудуқларида қум ва қум-суюқлик тиқинлари ҳосил қиладиган биржинслимас ғовак муҳитларда биржинслимас суюқликларнинг мураккаб динамик сузилиш жараёнлари модели ва тармоқ онтологияларини қуришда фойдаланилган (Россия, Иркутск техник тадқиқот Миллий университетининг 2018 йил 10 сентябрдаги И-3667/18-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши мазкур грант иш режасининг бир қисми сифатида нефт-газ қазиб олиш ва сув қудуқларида қум тиқинларини олиб ташлаш учун самарали технологияларни яратиш имконини берган;

суспензиянинг сузилиши ва сизишининг гидродинамик моделларини тузиш ва сонли таҳлил этиш бўйича олинган натижалар Ф2-15 рақамли «Оғир элемент атомларининг ионланиш чегараси атрофидаги лазер-ионизацион спектроскопияси» (2012-2015 йй.) фундаментал лойиҳада даврий системадаги оғир элемент атомлар (Pt, Au, Hg, Tl, Pb) нинг юқори ўйғонган ҳолатларидаги квант ўтишларнинг эҳтимолиятларини ҳисоблашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 11 августдаги 89-03-2800-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши квант ўтишлар ва уларнинг самарадорлигига таъсир қилувчи спектроскорик параметрларни ҳисобга оладиган масалаларни сонли ечиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish