Sayt test rejimida ishlamoqda

Матякубов Бахтияр Шамуратовичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Суғорма деҳқончиликда сув ресурсларидан самарали фойдаланишнинг илмий-амалий асослари (Хоразм воҳаси мисолида)», 06.01.02–Мелиорация ва суғорма деҳқончилик. (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.DSc/Qx104.

Илмий маслаҳатчи: Хамидов Мухаммадхон Хамидович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx.42.01.

Расмий оппонентлар: Исашов Анваржон, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Норқулов Усмонқул, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент, Қурвантаев Рахмонтой, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Хоразм воҳасининг ўтлоқи-аллювиал, механик таркиби енгил, ўрта ва оғир қумоқ, сизот сувлари сатҳи яқин жойлашган тупроқлари шароитида ғўзадан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришнинг илмий асосланган суғориш тартиби ва  уни амалга оширувчи тежамкор суғориш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор ғўза ва кузги буғдой навбатлаб экилиши тизимида Хоразм воҳасининг ўтлоқи-аллювиал,  шўрланишга мойил, механик таркибига кўра енгил, ўрта ва оғир қумоқ тупроқлари ҳамда сатҳи 1-2 метрда жойлашган, минерализацияси 1-3 г/л бўлган сизот сувлари шароитида ғўзанинг ўрта толали «Хоразм-127» навини мақбул суғориш тартиби, уни амалга оширувчи сув тежамкор суғориш технологиялари ишлаб чиқилган;

ғўзанинг мақбул суғориш тартиби, уни амалга оширувчи сув тежамкор суғориш технологияларининг дарё сувини тежаш ва сув танқислиги салбий оқибатларини камайтиришдаги самарадорлиги аниқланган;

ғўзанинг мақбул суғориш тартиби ва тажриба даласининг умумий сув   истеъмоли анъанавий ва халқаро FAO услубиятлари ҳамда умумқабул қилинган эмпирик боғлиқликлар бўйича  ҳисобланган ҳамда  уларнинг ўзаро корреляция коэффицентлари  аниқланган;

ғўзанинг илмий асосланган суғориш тартиби ва  сув тежамкор суғориш технологияларининг ўрта толали «Хоразм-127» ғўза навининг ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлиги ва пахта толасининг технологик сифат кўрсатгичларига таъсири аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Суғорма дехқончиликда  сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, ғўзанинг мақбул суғориш тартиби, уни амалга оширувчи сув тежамкор суғориш технология-ларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:

сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликлари учун «Хоразм вилоятининг ўтлоқи-аллювиал тупроқлар шароитида ғўзанинг мақбул суғориш тартиби» ҳамда «Хоразм вилоятининг ўтлоқи-аллювиал тупроқлар шароитида ғўзани тежамкор суғориш технологиялари» бўйича тавсияномалари ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 29 декабрдаги 03/25-3067-сон маълумотномаси). Натижада ушбу тавсиянома сув хўжалиги соҳасида фаолият олиб бораётган ташкилотларнинг инженер-техник ходимлари, сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликларининг мутахассислари учун қўлланма сифатида хизмат қилган;

Хоразм воҳасининг ўтлоқи-аллювиал, шўрланишга мойил, механик таркибига кўра енгил, ўрта ва оғир қумоқ тупроқлари шароитида ишлаб чиқилган ғўзанинг ўрта толали  «Хоразм-127» навини мақбул суғориш тартиби, уни амалга оширувчи: эгатни қарама-қарши томонидан суғориш технологияси 2016-2018 йилларда Хоразм вилояти Шовот туманида 238 гектар, Гурлан туманида 89 гектар ва Урганч туманида 259 гектар, Янгиариқ туманида 173 гектар, жами 759 гектар пахта майдонида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 29 декабрдаги 03/25-3067-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида дарё сувлари 15–20 фоизга тежалган, сув танқислигининг салбий оқибатлари камайтирилган ва хар гектар майдондан 6,3–7,9 центнер қўшимча пахта ҳосили олиш имконини берган;

ғўзанинг ўрта толали Хоразм-127 нави учун ишлаб чиқилган мақбул суғориш тартиби, уни амалга оширувчи эгатни қарама-қарши томонидан суғориш технологияси Хоразм вилояти Янгибозор туманидаги “Бўз қаъла” сув истеъмолчилари уюшмасида 388 гектар ва “Оёқ Дўрмон” сув истеъмолчилари уюшмасида 117 гектар, жами 505 гектар пахта майдонга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 29 декабрдаги 03/25-3067-сонли маълумоти). Натижада суғориш сувлари ўртача 18 фоизга тежалган ва хар гектар майдондан 5,6–7,9 центнер қўшимча пахта ҳосилини олишга эришилган;

ғўзанинг ўрта толали «Хоразм-127» нави учун ишлаб чиқилган мақбул суғориш тартиби, уни амалга оширувчи эгатни қарама-қарши томонидан суғориш технологияси 2017-2018 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманидаги «Бий бозор» сув истеъмолчилари уюшмасида 76 гектар майдонга ва «К.Жуманиёзов» сув истеъмолчилари уюшмасида 120 гектар, жами 196 гектар майдонга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 29 декабрдаги 03/25-3067 сонли маълумоти). Бунинг натижасида суғориш сувлари ўртача 16 фоизга тежалган ва гектарига 3,5–4,2 центнер қўшимча пахта ҳосили олиш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish