Sayt test rejimida ishlamoqda

Саломов Боходир Саломовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Саримсоқ селекцияси учун бошланғич манба яратиш ва уруғчилик технологиясини такомиллаштириш», 06.01.05–Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Qх22.

Илмий раҳбар: Арамов Музафар Ҳошимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти Сурхондарё илмий-тажриба станцияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.27.06.2017.Qx.13.01.

Расмий оппонентлар: Бўриев Хасан Чутбаевич, биология фанлари доктори, профессор; Рустамов Абдумалик Сатторович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: селекция жараёни учун бошланғич манба яратиш, истиқболли клонларни ажратиш, уларни танлов синовидан ўтказиш ва Давлат нав синаш комиссиясига топшириш, сифатли уруғлик етиштириш учун саримсоқни мақбул экиш муддатлари ва озиқланиш майдонини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор Ўзбекистон шароитида интродукция қилинган пиёздошлар оиласига мансуб сабзавот экини рокамбольнинг (Allium scorodoprasum L.)қимматли хўжалик белгилари аниқланган;

саримсоқ (Allium sativum L.) нав намуналарининг юқори ҳосилли, пиёзбош ва пиёзчалари катта бўлган истиқболли намуналари бошланғич манба сифатида ажратилган;

турли экиш муддатлари ва схемаларида саримсоқ ўсимлиги қимматли хўжалик белгиларининг намоён бўлиши исботланган;

саримсоқнинг элита уруғчилик технологияси элементларининг мақбул экиш муддатлари ва схемалари такомиллаштирилган;

саримсоқнинг қимматли хўжалик белгиларга эга бўлган янги «Чидамли» нави яратилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Саримсоқ селекцияси учун бошланғич манба яратиш ва уруғчилик технологиясини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:

саримсоқнинг янги «Чидамли» нави Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинлари Давлат реестрига 2015 йилдан киритилган. (Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш Давлат комиссиясининг 2018 йил 30 майдаги 53/4-314-сон маълумотномаси). Натижада мазкур нав Сурхондарё вилоятининг деҳқон ва фермер хўжаликларида йилига 65-70 гектар майдонга экилиб, ундан юқори ва сифатли саримсоқ пиёз ҳосили олишга эришилган.

саримсоқнинг мақбул экиш схемаси яъни (40+10+10+10) х 10 см қатор оралиғида экиш технологияси Андижон вилояти Андижон туманидаги «Экоклин-Анд», «Ойдинбулоқ меваси», «Даврбек Дурбек», «Авазхон», «Бекзод» сабзавотчилик фермер хўжаликларида жами 16,5 гектар, Сирдарё вилоятида «Юзчинор», «Дурдона Чарос», «Шаров Гранд сервис», «Севара улкан нияти», «Ойсара Ўғилой ҳамкор», «Кумуш дала қудрати», «Ражабовлар авлоди», «Ерга мадад», «Соҳил сеҳри», «Соҳил мўжизаси», «Гулмурод Муҳайё ҳамкор», «Қурбонов Тоиржон» сабзавотчилик фермер хўжаликларида жами 103,5 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 22 ноябрдаги 03/029-207-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида бир гектар майдондан олинган ўртача ҳосилдорлик 23-25 тоннани ташкил этган;

саримсоқнинг мақбул экиш муддатлари яъни сентябрнинг биринчи ўн кунлиги ва схемалари (40+10+10) х 10, (40+15+15) х 10 см қатор оралиғидаэкиш технологиясиСурхондарё вилояти Термиз, Ангор, Жарқўрғон, Денов ва Қумқўрғон туманларидаги кўп тармоқли фермер хўжаликларида жами 78 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 22 ноябрдаги 03/029-207-сон маълумотномаси). Натижада ҳар биргектар майдондан олинган ўртача ҳосилдорлик ошишига эришилган ва  рентабеллик даражаси 25-35 фоизга тенг бўлишига имкон яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish