Sayt test rejimida ishlamoqda

Холдоров Баҳодир Баратовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кунгабоқар (Heliantus annuus.l) савати ва узум сиқмасидан пектин олиш технологиясини такомиллаштириш», 02.00.17–Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/T187.

Илмий раҳбар: Додаев Қўчқор Одилович, техника фанлар доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.Т.04.01.

Расмий оппонентлар: Қурбонов Жамшед Мажидович, техника фанлари доктори, профессор; Мирзарахметова Дилбар Тохтамуратовна, техника фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: кунгабоқар савати ва узум сиқмасидан пектин олиш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

кунгабоқар савати ва узум сиқмасидан пектин олишда протопектинни гидролиз-экстракциялаш, эритмани тозалаш, пектинни чўктириш ва сувсизлантириш жараёнлари параметрлари аниқланган;

узум сиқмасидан пектин ажратиб олишда протопектинни гидролиз-экстракциялаш, экстракт таркибидаги фенол, углевод ва бошқа моддаларни ажратиш ва пектин кукуни олиш жараёнлари ишлаб чиқилган;

кунгабоқар савати ва узум сиқмасидан олинган пектиннинг физик-кимёвий хусусиятлари аниқланган;

кунгабоқар савати ва узум сиқмасидан пектин олиш технологияси такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Кунгабоқар савати ва узум сиқмасидан пектин олиш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

кунгабоқар саватидан шовул-хлорид кислота аралашмаси асосида пектин олишнинг такомиллаштирилган технологияси «Бўстон олами» МЧЖда амалиётга жорий қилинган («Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК АЖнинг 2019 йил 20 мартдаги АК/05-2-419-сон маълумотномаси). Натижада қандолатчилик талабларига жавоб берувчи пектин олиш имконини берган;

узум сиқмасидан пектин ишлаб чиқариш линиясида физик-кимёвий кўрсаткичлари юқори пектин олиш технологияси «SAYOHAT AGRO MAHSULOT» МЧЖда амалиётга жорий этилган («Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК компанияси АЖнинг 2019 йил 20 мартдаги АК/05-2-419-сон маълумотномаси). Натижада сифатли пектин олишни 30% ошириш имконини берган;

физик-кимёвий кўрсаткичлари устун бўлган пектин олиш технологияси «MEGA ZAAMIN» МЧЖга қарашли қандолат ишлаб чиқариш цехида амалиётга жорий этилган («Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК АЖнинг 2019 йил 20 мартдаги АК/05-2-419-сон маълумотномаси). Натижада импорт ўрнини босувчи хомашё ишлаб чиқариш имконини берган;

кунгабоқар саватидан олинган пектин «MEGA ZAAMIN» МЧЖга қарашли қандолат ишлаб чиқариш цехида «Озода» ва «Гулшан» мармелади, «Шифо» қиёми, «Сангзор» кисели ишлаб чиқаришга жорий этилган («Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК АЖнинг 2019 йил 20 мартдаги АК/05-2-419-сон маълумотномаси). Натижада кунгабоқар саватидан пектин ишлаб чиқариш корхона иқтисодиётини 45% ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish