Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудов Жамол Махмуд ўғлининг

фан доктори (DSc) диссертациясиҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Биржинсли бўлмаган суюқликларнинг ғовак муҳитларда сизишининг математик моделларини такомиллаштириш ва таҳлил қилиш», 01.02.05–Суюқлик ва газ механикаси (физика-математика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.DSc/FM94.

Илмий маслаҳатчи: Хўжаёров Бахтиёр Хўжаёрович, физика-математика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.30.08.2018.FM/T.02.09.

Расмий оппонентлар: Нормуродов Чори Бегалиевич, физика-математика фанлари доктори; Равшанов Нормахмад, техника фанлари доктори, профессор; Хўжаев Исматулла Кушаевич, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.

Етакчи ташкилот номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II.Тадқиқотнинг мақсади:муҳитнинг макроскопик биржинслимаслиги, ташувчи фазанинг сиқилувчанлиги, чўкма консолидацияси, суспензиянинг иккизаррачалигини ҳисобга олиб ғовак муҳитларда биржинслимас суюқликлар сизиши математик моделларни такомиллаштириш, тузиш ва сонли таҳлил қилишдан иборат.

III. Диссертация тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ҳаракатдаги ва ҳаракатсиз (ёки секин ҳаракатдаги) суюқлик соҳаларидан ташкил топган икки ўлчовли ғовак муҳитда кольматацион-суффозион сизиш математик модели чегаравий суффозион босим градиентини ҳисобга олиб (ва ҳисобламаган ҳолда ҳам) такомиллаштирилган ва турли чегаравий режимлар учун сонли тадқиқ этилган;

Ю.М.Шехтманнинг умумлашган баланс тенгламаси асосида ҳаракатдаги ва ҳаракатсиз суюқлик соҳалардан ташкил топган ғовак муҳитда кольматацион-суффозион сизиш модели такомиллаштирилган ва сонли тадқиқ этилган;

суспензиядаги ташувчи фазанинг сиқилувчанлигини инобатга олиб ғовак муҳитда сизиш математик модели ишлаб чиқилган;

суспензия сизишида ҳосил бўладиган чўкманинг консолидациясини ҳисобга олиб суспензия сизишининг математик модели тузилган;

кўп фазали муҳитлар механикаси принциплари асосида ғовак муҳитда турли тузилишли чўкма ҳосил қилиб икки компонентали суспензиялар сизиши математик модели ва унга мос масалани сонли ечишнинг алгоритми ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Биржинслимас суюқликларнинг ғовак муҳитларда сизиши жараёнларини тадқиқ этишнинг ишлаб чиқилган, такомиллаштирилган математик моделлари, самарали сонли ечиш алгоритмлари бўйича олинган натижалар асосида:

ҳаракатдаги ва ҳаракатсиз суюқликли икки соҳали ғовак муҳитда суспензия сизишининг такомиллаштирилган математик моделларидан БВ-М-Ф4-001 рақамли «Мураккаб иссиқлик ва модда алмашинувига доир кўп ўлчовли масалаларнинг математик моделлари ва тақсимланган самарали ҳисоблаш алгоритмлари» фундаментал грант лойиҳасида мураккаб кўп ўлчамли иссиқлик ва масса алмашинуви жараёнлари математик моделларини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш Вазирлигининг 2019 йил 15 январдаги 33-8/238-сон маълумотномаси). Натижада бу мураккаб иссиқлик ва масса алмашинуви жараёнларининг кўп ўлчамли масалалари математик моделларини такомиллаштириш имконини берган;

чўкма консолидациясини ҳисобга олиб, суспензия сизиши ва икки компонентали суспензия сизиши масалаларини сонли ечиш алгоритмларидан БВ-М-Ф4-001 рақамли «Мураккаб иссиқлик ва модда алмашинувига доир кўп ўлчовли масалаларнинг математик моделлари ва тақсимланган самарали ҳисоблаш алгоритмлари» фундаментал грант лойиҳасида мураккаб кўп ўлчамли иссиқлик ва масса алмашинувига доир амалий масалаларни ечиш алгоритмларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш Вазирлигининг 2019 йил 15 январдаги 33-8/238-сон маълумотномаси). Натижада бу мураккаб иссиқлик ва масса алмашинуви жараёнларининг кўп ўлчамли масалаларини сонли ечишда ҳисоблаш вақтини сезиларли даражада камайтириш имконини берган;

ғовак муҳитларда биржинслимас суюқликларнинг такомиллаштирилган математик моделлари ва ҳисоблаш алгоритмларидан «Ўзнефтгазқазиб-чиқариш» АЖ объектларида Шимолий Ўртабулоқ (№ 3 қудуқ), Жанубий Кемачи (№118 қудуқ), Шўртепа (№102 қудуқ) ва Сариқум (№22 қудуқ) конларида иккиламчи ва учламли усуллар билан таъсир қилишда қатламнинг сизиш-сиғим хоссаларини ҳисоблашга жорий этилган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2018 йил 18 апрелдаги №02/14-2-477-сонли маълумотномаси). Натижада бу қудуқларга кислотали ишлов беришда эримаган зарраларнинг қатлам ғовакларига ўтириб қолиши жараёнларини ҳисобга олиб геолого-техник чора-тадбирларнинг оптимал режасини ишлаб чиқиш имконини берган;  

биржинслимас суюқликларнинг икки соҳали ғовак муҳитларда модда кўчиши ва суспензия сизишининг такомиллаштирилган математик моделларидан етакчи хорижий илмий журналларда: инфильтрация ва адсорбция жараёнлари математик моделларини келтириб чиқаришда (Journal of Hydrology, Т.468-469 (2012), IF=1.563), сув билан тўйинган ғовак муҳитларда температура тарқалишини аниқлашда (Journal of Porous Media, 4 (2014), IF=0.504), сизиш коэффициентининг суспензия концентрацияси ва сизиш тезлигидан боғлиқлигини аниқлашда (Journal of Porous Media, 5 (2014), IF=0.504) фойдаланилган. Натижада бу баён этилган жараёнларнинг математик моделларини ишлаб чиқиш ва ғовак муҳитларда суспензия сизиши жараёнида муҳитнинг сизиш кўрсатгичларини аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish