Sayt test rejimida ishlamoqda

Бурнашев Владимир Фидратовичнинг

фан доктори (DSc) диссертациясиҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ғовак муҳитларда кўп фазали, кўп компонентали суюқликларнинг сизиши гидродинамик моделларининг сонли таҳлили», 01.02.05–Суюқлик ва газ механикаси (физика-математика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.DSc/FM127.

Илмий маслаҳатчи: Хўжаёров Бахтиёр Хўжаёрович, физика-математика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.30.08.2018.FM/T.02.09.

Расмий оппонентлар: Нормуродов Чори Бегалиевич, физика-математика фанлари доктори; Равшанов Нормахмад, техника фанлари доктори, профессор; Худайкулов Савет Ишонкулович, техника фанлари доктори.

Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II.Тадқиқотнинг мақсади:нефтгазконденсатли аралашмалар сизиши, калцид, доломит коллекторли нефт қатламларига кислотали таъсир кўрсатиш, карбонат коллекторли нефт қатламларига колматацияни ҳисобга олган ҳолда кислотали таъсир кўрсатиш гидродинамик моделларини тузиш ва сонли таҳлил қилишдан иборат.

III. Диссертация тадқиқотнинг илмий янгилиги:

нефтегазоконденсатли аралашмалар сизиши жараёнининг математик модели ва мос масалани ечиш учун “катта зарралар” усулига асосланган ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилган;

калцид коллекторли нефт қатламларига кислотали таъсир кўрсатиш учун математик модели ва мос масалани ечиш учун “катта зарралар” усулига асосланган ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилган;

доломит коллекторли нефт қатламларига кислотали таъсир кўрсатиш учун математик модели ва мос масалани ечиш учун “катта зарралар” усулига асосланган ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилган;

карбонат коллекторли нефт қатламларига кислотали таъсир кўрсатиш учун колматацияни ҳисобга олган ҳолда математик модели ва мос масалани ечиш учун “катта зарралар” усулига асосланган ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилган;

ўрта қувватли шахсий комьютерлардан фойдаланиб кўп вариантли ҳисоблашларни бажариш имконини берувчи график интефейсга эга бўлган амалий дастурлар пакети ва ҳисоблаш методикаси ишлаб чиқилган.

IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ғовак муҳитларда кўп фазали, кўп компонентали суюқликларнинг сизиши гидродинамик моделларининг сонли таҳлили бўйича ишлаб чиқилган математик моделлар, ҳисоблаш усуллари, алгоритмлар ва дастурлар натижалари асосида:

нефтегазоконденсатли аралашалар сизиши ва турли хилдаги коллекторларга эга бўлган нефт ва нефтегаз қатламларига кислотали ишлов бериш жараёнларининг такомиллаштирилган математик модели ва унга мос масалани ечиш учун “катта зарралар” усулига асосланган ҳисоблаш алгоритми ва “Нефт қатлами қудуқ олди зонасига кислота билан кўрсаткичларини ҳисоблаш” номли дастурий воситасидан БВ-М-Ф4-001 рақамли «Мураккаб иссиқлик ва модда алмашинувига доир кўп ўлчовли масалаларнинг математик моделлари ва тақсимланган самарали ҳисоблаш алгоритмлари» фундаментал грант лойиҳасида мураккаб чегарали соҳалар учун математик физиканинг кўп ўлчовли ночизиқ синф масалаларининг моделларини такомиллаштириш ҳамда ечишнинг алгоритмик усулини яратишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 5 декабрдаги 89-03-4213-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши мураккаб иссиқлик ва модда алмашинувига доир кўп ўлчовли масалаларнинг математик моделларини такомиллаштириш, ҳисоблаш экспериментларини ўтказиш имконини берган;

“Нефт қатламлари забой олди ҳудудига кислотали ишлов бериш усули” номли ихтиро учун патент олинган (№ IAP 05492, ЎзР ихтиролар давлат реестрида 20.10.2017 йилда Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтказилган). Бошқа усуллардан фарқли равишда қудуқ забой олди худудини олдиндан асфальт-мум-парафинли чўкиндилардан тозалаш мақсадида қатлам ҳароратини оширадиган забой олди ҳудудининг 3/4 қисм хажми миқдорида иссиқ сув билан қатламга дастлабки ишлов бериш, сўнгра совуқ кислотани ҳайдаш орқали нефт қатламлари забой олди ҳудудига кислотали ишлов бериш усули кислотали ишлов бериш самарадорлигини ошириш имконини берган;

нефтегазоконденсатли аралашмалар сизиши, калцид коллекторли нефт қатламларига кислотали таъсир кўрсатиш, доломит коллекторли нефт қатламларига кислотали таъсир кўрсатиш, карбонат коллекторли нефт қатламларига колматацияни ҳисобга олган ҳолда кислотали таъсир кўрсатишнинг гидродинамик моделлари, алгоритми ва дастури “Ўзнефтгазқазибчиқариш” АЖ Шимолий Ўртабулоқ (№3 қудуқ), Жанубий Кемачи (№118 қудуқ), Шўртепа (№102 қудуқ), Сариқум (№22 қудуқ), Шўртан (№11 қудуқ), Жанубий Тандирчи (№6 қудуқ) қудуқларида кислотали ишлов бериш жараёнини ташкил этишга жорий этилган (“Ўзбекнефтгаз”АЖнинг 2018 йил 18 апрелдаги 02/14-2-478-сон маълумотномаси). Натижада таклиф қилинган услубнинг қўлланилиши қудуқларга кислотали ишлов беришда геолого-техник чора-тадбирлар режасини оптималлаштириш, тузли-кислотали ишлов беришни башоратлашнинг аниқлигини ошириш ҳисобидан қазиб олинаётган нефт ва газ дебитини ошириш имконини берган;

нефт-газ-кондетсат тизимидаги кўп фазали сизиш жараёнининг такомиллаштирилган математик моделларидан етакчи хорижий илмий журналларда: ғовак муҳитларда органик моддалар конденсацияланиши жараёнларини моделлаштиришда (Chemical Engineering Science. 59 (2004), IF=1.04), нисбий ўтказувчанликни экспериментал натижалардан фойдаланмасдан сонли моделлаштиришда (Journal Pet. Sci. and Eng. 61 (2008), IF=0.78), қувурларда қовушоқ нефт-газ оқимларининг энергия тенгламасини келтириб чиқаришда (Journal Pet. Sci. and Eng. 101 (2013), IF=0.78) фойдаланилган. Илмий натижаларнинг қўлланилиши юқорида санаб ўтилган жараёнлар математик моделларини такомиллаштириш ва масалаларни сонли ечиш усулларини ишлаб чиқиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish