Sayt test rejimida ishlamoqda

Шермухамедова Феруза Кабилджановнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Метаболик синдромида ўткир цереброваскуляр бузилиш», 14.00.13–Неврология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Tib350.

Илмий рахбар: Муратов Фахмиддин Хайриддинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, 27.06.2017.Tib.31.01.

Расмий оппонентлар: Мирджураев Элбек Миршавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Джурабекова Азиза Тохировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.

Диссертациянинг йўналиши: илмий амалий аҳамиятга молик.

II.Тадқиқотнинг мақсади: метаболик синдромида ривожланган ўткир цереброваскуляр бузилишда клиник-неврологик ва молекуляр-генетик омилларнинг аҳамиятини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

метаболик синдромли ИИда ривожланган беморларда қондаги липид спектри кўрсатгичлари (ЗЮЛП ваЗПЛП), антропометрик кўрсаткичлар (ТВИ, БА) билан мутаносиб тарзда ўзгариши ва бу курсаткичларнинг меъёрдан оғиш даражаси беморларнинг оғирлик даражасини белгилаб бериши исботланган;

илк бор метаболик синдромида ва метаболик синдромисиз ИИ ривожланган беморларда VEGFА гениниг rs2010963 ва TGFβ-1 гениниг rs1800471 генотипи полиморфизмининг G/G генотипи аллелларининг учраш частотаси аниқланган;

VEGFА гени (rs2010963) полиморф вариантларининг ассоциацияси бош мияда ишемик инсультнинг ривожланишидаги ахамияти (AUC=0,60), С/С вариантли гомозигот генотип ИИ ривожланиш хавфини ошириши, G/G генотип ИИга нисбатан протектив маркер эканлиги исботланган;

гетерозигот генотипли rs2010963 VEGFА гени полиморфизми ассоциацияси брахиоцефал артерияларни оғир ва критик даражадаги стенози ва “ёввойи” генотип G/G ни полиморфизми rs1800471 гени TGFβ-1 химоявий ахамияти юқорилиги аниқланган;

метаболик синдром билан оғриган беморларда ИИ нохуш оқибатларининг МС компонентлари билан ўзаро таъсири ва яққоллиги ҳамда давомийлигига боғлиқлиги исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Метаболик синдромида ИИ ўтқaзган беморлaрни даволаш чора – тадбирлари буйича олинган илмий натижалар асосида:

«Нейрометаболическая терапия ишемических инсультов при метаболческом синдроме» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 20 декабрдаги 8н-д/283-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома МСида ИИ билан оғриган беморларни даволаш самарадорлигини яхшилаш ва хаёт сифатинини ошириш имконини берган;

МСида ИИ билан хасталанган беморларни консерватив усул билан даволаш самарадорлигини ошириш мақсадида олинган илмий натижалар Андижон тиббиет институти ва Тошкент тиббиёт академияси клиникаларида соғлиқни сақлаш амалиётга татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 11 январдаги 8н-з/4-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга жорий қилиниши метаболик синдромида ишемик инсульт билан хасталанган беморларни реанимацион бўлимларда даволаш муддатларини қисқартириш ва ўлим кўрсаткичини камайтириш имконини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish