Sayt test rejimida ishlamoqda

Эгамбердиев Азизбек Абдумаликовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда модернизация шароитида ёшларда инновацион онг шаклланишининг ижтимоий-фалсафий муаммолари», 09.00.04–Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Fa166.

Илмий раҳбар: Юлдашева Фарида Хужамкуловна, фалсафа фанлар номзоди, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.Ғ.01.05

Расмий оппонентлар: Абдуллаева Маҳбуба Нуруллаевна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Тўйчиев Бердиқул Тўрақулович, фалсафа фанлар доктори, профессор

Етакчи ташкилот: Тошкент темир йўл муҳандислари институти.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: модернизация жараёнида ёшларда инновацион онг шаклланишининг ижтимоий, маънавий ва праксиологик жиҳатларини ижтимоий-фалсафий таҳлил қилишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

инновацион онгнинг шаклланиши инсон капиталини намоён бўлиш шакли сифатида шахснинг эҳтиёж, мақсад ва  ҳаракат каби праксиологик хусусиятлари билан боғлиқлиги очиб берилган;

модернизация контекстида ёшлардаги толерантлик, шахсий мотивация ва интеллектуал ташаббускорликни ривожлантириш инновацион жамиятни вужудга келишидаги детерминантлиги очиб берилган;

инновацион онг креатив гуруҳлар ва оверстрата (интеллектуал элита), корпоратив гуруҳлар шаклланиши билан узвий равишда ҳамда мавжуд билимларнинг генерацияси натижасида тараққий этиши илмий-назарий асосланган;

ёшлар инновацион онгининг касбий фаолият турларининг трансформациясига адаптация қилишдаги аҳамияти ва бу жараёнга ижтимоий шерикчиликни татбиқ этиш йўллари (касбий таълим хизматларини диверсификация қилиш, уюшмаган ёшларни касбга йўналтиришда нодавлат секторининг ўрни) асослаб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Модернизация жараёнида ёшларда инновацион онгни шакллантириш бўйича ишлаб чиқилган илмий-фалсафий асосланган хулоса ва тавсиялар асосида:

инновацион онгнинг шаклланиши инсон капиталини намоён бўлиш шакли сифатида шахснинг эҳтиёж, мақсад ва  ҳаракат каби праксиологик хусусиятлар билан боғлиқлиги очиб берилиши Ўзбекистон Респрубликаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси депутатининг сайловчилар билан учрашувларни режалаштиришида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик Палатаси Мудофаа ва хавфсизлик қўмитасининг 2019 йил 7 мартдаги 06/2-05-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаларидан фойдаланиш ёшларнинг долзарб муаммоларини илмий асосда ҳал қилинишига ёрдам берган;

модернизация контекстида ёшлардаги толерантлик, шахсий мотивация ва интеллектуал ташаббускорликни ривожлантириш инновацион жамиятни вужудга келишидаги детерминантлиги очиб берилган тўғрисидаги хулосалардан «Касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва мутахассислар малакасини ошириш ўқув-ишлаб чиқариш тизимида миллий базани ҳамда ушбу йўналишда таълим бериш жараёнининг амалий-услубий асосларини яратиш» мавзусидаги А-1-41-рақамли амалий тадқиқот доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 17 апрелдаги 89-03-1469-сон маълумотномаси); Ушбу хулосалар шахс ривожланишининг янги хусусиятлари - очиқлик, ииновацион мотивация, интеллектуал ташаббускорлик ва тафаккурнинг синергетик усулнинг мазмун-моҳиятини ёритишга хизмат қилган;

инновацион онг креатив гуруҳлар ва оверстрата (интеллектуал элита), корпоратив гуруҳлар шаклланиши билан узвий равишда ҳамда мавжуд билимларнинг генерацияси натижасида тараққий этиши  юзасидан билдирилган илмий-назарий хулосаларидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Республика ёш олимлар Кенгаши томонидан 2018 йилда белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш юзасидан тасдиқланган Йўл харитаси 1,5-бандларини амалга ошириш механизмларининг ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Ёш олимлар Кенгашининг 2018 йил 10 апрелдаги 04-14/3-сон маълумотномаси); Бу иқтидорли ёшларни, креатив-ижодий гуруҳларни қўллаб-қувватлашни механизмининг такомиллаштирилишига хизмат қилган ҳамда ёшларда новаторлик фаолияти натижадорлигини таъминлашга ижобий таъсир кўрсатган;

ёшлар инновацион онгининг касбий фаолият турларининг трансформациясига адаптация қилишдаги аҳамияти ва бу жараёнга ижтимоий шерикчиликни татбиқ этиш йўллари (касбий таълим хизматларини диверсификация қилиш, уюшмаган ёшларни касбга йўналтиришда нодавлат секторининг ўрни) бўйича таклиф ва тавсиялар Тадбиркорлар ва ишбилармонлар харакати Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан 2018 йилнинг 13 февраль куни ўтказилган «Ўзбекистон фаол тадбиркорлари» анжуманининг дастурини ишлаб чиқишда, шу йилнинг 28 март куни ўтказилган «Обод қишлоқ» лойиҳаси доирасида уюшмаган ёшлар ўртасида ташкил этилган фаол тадбиркорлик ва инновацион ғояларни тарғиб қилиш бўйича тадбирларда фойдаланилган (ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг 2018 йил 25 апрелдаги 01-27/424-сон маълумотномаси). Ушбу хулосалар ёшлар бандлигини таъминлашда давлат ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги ижтимоий шерикчилик муносабатларини мустаҳкамлашга ижобий ҳисса қўшган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish