Sayt test rejimida ishlamoqda

Халилов Акмал Абдужалиловичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ғарбий Ўзбекистоннинг қумтошли ва қорасланецли яширин уран конларини башоратлаш ва излаш мезонлари», 04.00.02–Қаттиқ фойдали қазилма конларининг геологияси, уларни қидириш ва разведка қилиш. Металлогения ва геокимё (геология-минералогия фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.DSc/GM28.

Илмий маслаҳатчи: Исаходжаев Бахтияр Абдукаримович, геология-минералогия фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: «Минерал ресурслар институти» ДК.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Минерал ресурслар институти ДК, Геология ва геофизика институти, Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти, Сейсмология институти, Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент давлат техника университети, DSc.27.06.2017.GM.40.01.

Расмий оппонентлар: Мирходжаев Бахтияр Исмаилович геология-минералогия фанлари доктори; Карабаев Маматхон Садирович, геология-минералогия фанлари доктори; Конеев Рустам Исмаилович, геология-минералогия фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: «OʻzGEORANGMETLITI» ДУК.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II.Тадқиқотнинг мақсади: Ғарбий Ўзбекистондагиқора сланецли ва қумтош турлардаги уран конларини башоратлаш ва излаш мезонлари асосида яширин маъданлашган истиқболли майдонларни аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

йирик уран конларининг ғилофларда ҳосил бўлишида қатламлардаги оксидланиш ва тикланиш жараёни билан бирга пастдан чиқиб келувчи сувли эритмаларнинг аҳамияти асосланган;

экзоген қатламли-инфильтрацион уран кони маъданининг махсулий таркиби ва минераллашувнинг ётқизилиш кетма-кетлиги, тўйиниш манбаидаги тоғ жинсларнинг таркиблари ва эрозия кетма-кетликлари билан боғлиқлиги исботланган;

илк бор математик моделлаштириш орқали изчил геология қидирув ишлари олиб борилган ҳудудларда ураннинг қумтошли туридаги янги истиқболли майдонларни башоратлаш усули ишлаб чиқилган;

илк бор қора углеродли-кремнийли сланецларда комплекс уран-камёбметал-сийрак ер элементлари маъданлашувларнинг шаклланишини геологик-генетик моделлаштириш асосида яширин маъданлашувларни аниқлаш услубияти ишлаб чиқилган;

Ғарбий Ўзбекистонда мавжуд бўлган қора салнецли ва қумтош турлардаги уран конлари хосил бўлишини бир генезисга (гидроген) мансуб эканлиги исботланган;

янги яширин уран маъданлашган истиқболли майдонлар аниқланган;

«тўйилиш манбаи (маъданли манба) → қуйилиш ҳудуди (кон)» тизимларни бир турга келтириш асосида, яширин уран конларини башоратлаш имкониятлари исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ғарбий Ўзбекистоннинг қумтошли ва қора сланецли яширин уран конларини башоратлаш ва излаш мезонлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:

жинслар ва маъданларда минерал-геокимёвий тадқиқотлар ўтказиш бўйича усул «Уранкамёбметгеология» ДУК қумтош туридаги объектларда излаш-қидириб чамалаш ишлари амалиётига жорий қилинган (Давлат геология қўмитасининг 2019 йил 8 январдаги 02/2-спр-сон маълумотномаси). Натижада Қизилқум ўлкасидаги уран конларида карбонатлашган жинсларда ва сийрак ер металлари маъданлашувининг ички зоналарини аниқлаш имконини берган;

металларнинг манбалари худуди тоғ жинслари ва маъданларнинг маҳсулий таркибларига боғлиқ қумтош туридаги маъданларнинг махсулий таркибларини ўзгариши бўйича боғлиқликлар «Уранкамёбметгеология» ДУКда амалиётга жорий қилинган (Давлат геология қўмитасининг 2019 йил 8 январдаги 02/2-спр-сон маълумотномаси). Натижада ягона бўлган «тўйилиш манбаи → қуйилиш ҳудуди» гидродинамик тизими мавжуд бўлганда истиқболли худудларни белгилашга имкон берган;

конларни шаклланишининг геологик шароитларини математик моделлаштириш асосида яширин маъданлашувларни башоратлаш бўйича услубият «Уранкамёбметгеология» ДУКда амалиётга жорий қилинган (Давлат геология қўмитасининг 2019 йил 8 январдаги 02/2-спр-сон маълумотномаси). Натижада янги тўртта истиқболли майдонларни башоратлаш ва ажратиш имконини берган;

углеродли микрокварцитларда комплекс элементлар бўйича уран-камёб металл – сийрак ер элементлари маъданлашувларини аниқлаш услубияти «Уранкамёбметгеология» ДУКда амалиётга жорий қилинган (Давлат геология қўмитасининг 2019 йил 8 январдаги 02/2-спр-сон маълумотномаси). Натижада ураннинг ва TR, V, Se, Mo, Sc, Re, Au ва б. концентрациясини ўсиши ўрнатилган бўлиб Устук ва Шарқий Олтинтов истиқболли майдонларида геология қидирув ишларини йўналтиришга имкон берган;

маъданлашувни шаклланиш шароитлари ва тарқалишини ифодаловчи ишлаб чиқилган модель ва иккиламчи бўлган бой уран-слюдали маъданли яширин конларини излаш бўйича мезонлари «Уранкамёбметгеология» ДУКда амалиётга жорий қилинган (Давлат геология қўмитасининг 2019 йил 8 январдаги 02/2-спр-сон маълумотномаси). Натижада Буконтоғ ва Шимолий Нурота тоғларида ураннинг бирламчи оксидли (настуран) маъданлашувини қора сланецли конлар остида аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish