Sayt test rejimida ishlamoqda

Марзияев Жанабай Калыбаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мустақиллик йиллари қорақалпоқ матбуотида экологик муаммолар талқини», 10.00.09–Журналистика (филология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Fil629.

Илмий маслаҳатчи: Худойқулов Мухтар, филология фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, PhD.30.08.2018.Fil.14.01.

Расмий оппонентлар: Бахадирова Саригул, филология фанлари доктори, профессор; Матяқубов Алишер Жуманазарович, филология фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот:  Ўзбекистон давлат жаҳон тиллариуниверситети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади:  қорақалпоқ матбуотида экология мавзуидаги чиқишларнинг ривожланиш тенденциялари ҳамда ўзига хос хусусиятларини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

экологик муаммолар таъсирида бўлган ҳудуд матбуотида экомаданият, экологик таълим мавзуларининг ёритиб борилишида экотарбия масалаларининг ижтимоий аҳамияти далилланган;

қорақалпоқ матбуотининг типологик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда экология мавзусининг ёритилиши даражасида ижобий ўсиш тенденциялари мавжуд эканлиги очиб берилган;

мавзуни ёритиб беришда қорақалпоқ журналистларининг масалага нашрнинг мақсадли йўналишидан келиб чиқиб ёндашгани ва мавзу йўналишларининг хилма-хиллашгани, экология мавзусида материаллар тайёрлашда жанрий имкониятларнинг кенг фойдаланилгани ва охирги йилларда мавзуни очиб беришда визуаллаштирув усули пайдо бўлгани аниқланган;

қорақалпоқ матбуотида 90-йилларда эколог мутахассислар томонидан тайёрланган материаллар билан 2000 йилларда купайган журналистик чиқишлар ўртасидаги муаммони жамиятга тушунарли ва таъсирли етказиб беришдаги фарқлари кўрсатиб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 

Қорақалпоқ матбуотида экология мавзуси талқини, ёритилиш хусусиятлари, муаммони очиб беришда журналистиканинг роли ва маҳорат масалалари таҳлили бўйича олинган натижалар асосида:

экология мавзусини ёритишда журналистик ёндашув ва публицистик услуб имкониятларнинг аҳамияти юзасидан олинган хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармонининг 5.1-бандидаги «атроф табиий муҳит, аҳоли саломатлиги ва генофондига зиён етказадиган экологик муаммоларнинг олдини олиш» вазифасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Қорақалпоғистон бўлимининг 2018 йил 26 ноябрдаги 54-сон маълумотномаси). Натижада журналистларнинг экологик мавзусини ёритишдаги ўзига хос хусусиятларни янада кенгроқ ўзлаштиришга ва касбий маҳорати ошишига ёрдам берган;

жамиятда экологик муаммонинг олдини олишда матбуотнинг тутган ўрни алоҳида эканлиги, шунингдек, экология мавзуларини таснифлаш орқали ўрганиш ҳамда очиб бериш ва мазкур йўналиш бўйича ихтисослашган нашрлар фаолиятига катта эътибор қаратиш зарур эканлиги юзасидан далилланган хулосалардан Қорақалпоғистон Республикаси Матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятида қўлланилган. (Қорақалпоғистон Республикаси Матбуот ва ахборот агентлигининг 2018 йил 26 ноябрдаги БК-01-274-сон маълумотномаси). Натижада ихтисослашган экологик нашрларнинг соҳадаги муаммоларни очиб беришига ҳамда экология мавзуларни ёритишда мавзулар таснифига эътибор қаратиш лозимлигига хизмат қилган;

экологик муаммоларнинг олдини олишда жамиятда экологик маданиятнинг муҳим аҳамияти хусусида Қорақалпоғистон Республикаси телерадиоком-паниясининг амалий ишларида фойдаланилган. (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2018 йил 13 ноябрдаги 01-02/520-сон маълумотномаси). Натижада Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпанияси эшиттиришларида жамиятда экологик муаммоларнинг олдини олишда экологик маданиятга катта эътибор қаратилишига илмий асос бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish