Sayt test rejimida ishlamoqda

Назарова Нодира Шариповнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тамаки етиштирувчиларнинг стоматологик статуси ва уларда даволаш-профилактика тадбирларини такомиллаштириш», 14.00.21–Стоматология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Tib286.

Илмий рахбар: Камилов Хайдар Пазилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.28.12.2017.Tib.59.01.

Расмий оппонентлар: Амхадова Малкан Абдурашидовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Боймуродов Шухрат Абдужалилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Узоқ Шарқ давлат медицина университети (Россия Федерацияси).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: тамаки етиштирувчиларни оғиз бўшлиғи стоматологик статуси асосида стоматологик реабилитацион ошириш тизимини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

тамаки етиштирувчиларда тамакининг салбий заҳарли таъсирининг оқибатида стоматологик касалликлар интенсивлиги ва тарқалиш даражасининг ошиши динамикаси исботланган;

бириктирувчи тўқиманинг плазматик ҳужайраларида РНКнинг пасайиши, қон томирлари деворида гликоген миқдорининг кескин камайиши, нейтрофилларнинг фагоцитар фаоллиги сусайиши, сўлакдаги SIgAнинг пасайиши каби бузилишлар, тамаки етиштирувчиларда стоматологик патология ривожланишининг патогенетик механизмлари исботланган;

тамаки етиштириш жараёнидаги тамаки чанги таъсири сабабли тиш қаттиқ тўқималари резистентлигининг пасайиши, эмалдаги реминерализация жараёнининг бузилиши, таъм сезгиси ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг аллергенларга нисбатан сенсибилизациясининг ошишига олиб келиши исботланган;

тамаки етиштирувчи аҳоли орасидаги стоматологик патологиянинг патогенези асосида комплекс даволаш тизими исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Тамакичилик билан шуғулланувчиларда стоматологик статус хусусиятлари ва даволаш профилактик чора-тадбирларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Тамакчилик билан шуғулланувчи ишчиларда оғиз бўшлиғи касалликлари клиникаси ва даволаш-профилактика хусусиятлари» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 21 январдаги 8н-д/9-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма тамакичилик билан шуғулланувчи ишчилар орасида оғиз бўшлиғи касалликларининг келиб чиқиши, омиллари, ташхислаш, самарали даволаш ва олдини олиш хусусиятларини таҳлил қилиш имконини берган;

«Тамаки етиштирувчи ишчиларда оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати ва пародонт касалликларининг кечиши ва уларни даволаш профилактик чора-тадбирлари» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 21 январдаги 8н-д/9-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма тамаки етиштирувчи аҳоли орасида пародонт касаллигини самарали даволаш тизимини яратиш имконини берган;

тамакичилик билан шуғулланувчиларда стоматологик статус хусусиятлари ва даволаш профилактик чора-тадбирларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент давлат стоматология институти терапевтик стоматология поликлиникаси, Самарқанд вилояти ва Ургут тумани стоматологик поликлиникалари, Самарқанд ва Ургут тумани Давлат-санитария эпидемиология назорати маркази амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 11 февралдаги 8н-з/17-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга жорий қилиниши тамакичилик билан шуғулланувчиларда стоматологик статус хусусиятларини яхшилаш беморларда пародонтитни ташхислаш, даволаш ва олдини олиш ҳамда асоратларни камайтириш ва даволаш профилактик ёрдам сифатини ошириш имконини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish