Sayt test rejimida ishlamoqda

Баймаков Сайфиддин Рисбаевичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўткир ичак тутилишида ичак етишмовчилиги синдроми ва уни коррекция қилиш», 14.00.40–Шошилинч тиббиёт (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.DSc/Tib206.

Илмий маслаҳатчи: Каримов Шавкат Ибрагимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, академик.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, DSc.28.02.2018.Tib.63.01.

Расмий оппонентлар: Затевахин Игорь Иванович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, РФ ФА академиги; Тешаев Октябрь Рухуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хаджибаев Фарход Абдухакимович, тиббиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Токай марказий госпитали (Япония).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади ўсмасиз ўткир ичак тутилиши билан хасталанган беморларни ташхислаш ва даволаш натижаларини ичак етишмовчилиги синдромини аниқлаш усулини ишлаб чиқиш ва коррекциялаш тизимини такомиллаштириш йўли билан яхшилашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ўткир ичак тутилишининг кечишини тизимлаштиришда маҳаллий иммунитетнинг пасайиши ва бактерияларнинг интраперитониал транслокацияси ҳисобига қорин бўшлиғининг микробли контаминацияси, ингичка ичак бўшлиғини шартли патоген микроблар билан колонизацияси ва дисбиозни ривожланиши ичак етишмовчилиги синдромининг оғирлик даражасига боғлиқлиги асосланган;

ўткир ичак тутилиши ташхисланган беморлар ҳолатининг оғирлигини белгиловчи ва касаллик оқибатини башоратловчи асосий омиллар сифатида организмнинг иммунологик ва номахсус реактивлиги, эндоген интоксикациянинг намоён бўлиши ўткир ичак тутилиши шакли, даражаси ва ичак етишмовчилиги синдромининг оғирлигига тўғридан-тўғри боғлиқлиги асосланган;

ультратовуш текшириш натижалари, эндоген интоксикация кўрсаткичлари ва клиник маълумотлар асосида ўткир ичак тутилишида ичак етишмовчилиги синдроми белгиларини намоён бўлишини баҳолаш усули ишлаб чиқилган;

ўткир ичак тутилишини ўз вақтида ҳаққоний ташхислаш ва даволаш тактикасини оқилона ташкил қилишга имкон берадиган, ичак етишмовчилиги синдроми белгиларини аниқлашнинг интеграл усулига асосланган ўткир ичак тутилишида ташхислаш ва даволаш тактикаси бўйича қарор қабул қилиш тизими ишлаб чиқилган;

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўткир ичак тутилишида ичак етишмовчилиги синдроми ва уни коррекция қилишни такомиллаштиришни баҳолаш бўйича олинган натижалар асосида:

«Ўткир ичак тутилишида энтерал етишмовчилик белгиларини намоён бўлишини аниқлаш усули» бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 20170456, 16.10.2017 й.). Ушбу усул ўткир ичак тутилишида энтерал етишмовчилик белгиларини намоён бўлишини аниқлашга имкон берган;

«Ўткир ичак тутилишини даволашда энтерал детоксикация» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 5 мартдаги 8н-р/46 сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма маҳаллий дори воситаси «Зеротокс neo»ни энтерал детоксикацияни қўллаш ўткир ичак тутилиши билан оғриган беморларни даволаш натижаларини яхшилаш, ўткир ичак тутилишини эрта ташхислаш ва даволаш тактикасини баҳолаш имконини берган;

«Ўткир ичак тутилиши» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 5 мартдаги 8н-р/46-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма ўткир ичак тутилишининг этиологияси, патогенези, ташхислаш ва даволаш тактикасини олиб бориш имконини берган;

ўткир ичак тутилиши билан оғриган беморларни ташхислаш ва даволашни такомиллаштиришга қаратилган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Урганч филиали, Тошкент тиббиёт академияси 2- ва 3- клиникалари, Тошкент шаҳар 1-сон клиник шифохонаси шошилинч хирургия бўлимлари амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 17 декабрдаги 8н-д/276-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши ўткир ичак тутилиши билан хасталанган беморларни ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилашга, шунингдек, жарроҳлик амалиётидан кейинги асоратларни 10% (учдан бир марта)га, ўлим ҳолатларини 5% (тўртдан бир марта)га пасайиши ва беморларни касалхонада бўлиш давомийлигини 3,1 кунга қисқариши имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish