Sayt test rejimida ishlamoqda

Азизов Икромжон Шадибаевичнинг

фалсафа доктори (PhDдиссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар:

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “XIX асрнинг сўнгги чораги – XX асрнинг бошларида Бухоро амирлиги солиқ тизими”, 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2014.3-4.PhD/Tar33.

Илмий раҳбар: Шадманова Санавар Базарбаевна, тарих фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти. DSc.06.01.2018. Tar.56.01.

Расмий оппонентлар: Бабаджанов Бахтияр Мираимович, тарих фанлари доктори; Аминов Бобур Бомуродович, тарих фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: XIX асрнинг сўнгги чораги – XX асрнинг бошларида Бухоро амирлиги солиқ тизими тарихини ўрганишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

амирликда марказлашган бошқарув назоратини йўлга қўйиш мақсадида солиқ нозирлари хизмат вазифаларини адолат тамойиллари асосида бажаришини вилоят ҳокими, қози ва раис назорат қилган ва бевосита амир ва қўшбегига ҳисобот берганлиги аниқланган;

закотчи ва амлокдорларнинг ўз амалини суистеъмол қилишига йўл қўймаслик учун маҳаллий бошқарувдаги амин ва оқсоқоллар ҳамроҳлигида солиқ йиғилганлиги аниқланган;

аҳолининг мурожаатлари, шикоят ва аризалари амир ҳамда қўшбеги девонхонасида ўрганилгани, бунинг учун марказий ҳокимиятдан масъул тайинлаш йўлга қўйилганлиги сабабли ўз амалини суистеъмол қилган амалдорлар ва солиқ нозирларига қонуний тартибда қатъий танбеҳ ва огоҳлантириш берилгани ҳамда амалидан бўшатилгани, ушбу тарзда фуқаро ва давлат муносабатининг шакллангани кўрсатиб берилган;

амирлик давлат сифатида деҳқончилик, чорвачилик ва тадбиркорликнинг ривожланишидан манфаатдор бўлганлиги туфайли солиқ тўловчиларни ҳимоя қилганлиги, имтиёзлар берганлиги ҳамда уларни қўллаб-қувватлаганлиги очиб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

XIX аср сўнгги чораги – XX аср бошларида Бухоро амирлиги солиқ тизими мавзуси бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:

Бухоро амирлигида солиқ нозирлари фаолиятини назорат қилишда тенг ҳуқуқга эга бўлган вилоят ҳокими, қози ва раиснинг амир ҳамда қўшбегига берилган ҳисоботлари ва марказлашган назорат ҳақидаги, шунингдек, закотчи ва амлокдорлар маҳаллий бошқарувдаги амин ва оқсоқоллар ҳамроҳлигида солиқ йиғганлиги ҳақидаги маълумотлардан Тарих институтида бажарилган ОТ А1-128 рақамли “VII-XIX аср биринчи ярми ўзбек давлатчилиги тизимида даргоҳ ва девонлар фаолияти тарихидан” амалий лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 15 октябрдаги 3/1255-2713-сон маълумотномаси). Ушбу илмий натижалар ва хулосаларнинг қўлланиши солиқ тизимини бошқаришда амалдорларнинг иштироки масаласига аниқлик киритишга хизмат қилган;

солиқ турлари ва миқдори, солиқ йиғиш жараёнида амал қилинган адолат тамойиллари, солиқ тўловчиларга имтиёзлар берилиши ҳамда ўз амалини суистеъмол қилган амалдорларнинг жазоланиши ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбекистон тарихи Давлат музейида солиқ тизимига оид экспозициялар яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2018 йил 15 октябрдаги 3/1255-2713-сон маълумотномаси). Ушбу материаллар Бухоро амирлиги солиқ тизимининг иқтисодий сиёсатдаги аҳамияти ҳақида янги маълумотлар олишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish