Sayt test rejimida ishlamoqda

Райимжонова Одинахон Содиқовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Назорат ва бошқариш системалари учун газ оқимларининг параметрларини гибрид ўзгартиргичларини такомиллаштириш», 05.03.01- Асбоблар. Ўлчаш ва назорат қилиш усуллари (тармоқ бўйича)

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/T315.

Илмий раҳбар: Шипулин Юрий Геннадьевич, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи:Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиали.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.27.06.2017.Т.03.02.

Расмий оппонентлар: Сиддиков Илхомжон Хакимович, техника фанлари доктори, профессор; Ўлжаев Эркин, техника фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади назорат ва бошқариш системаларининг газ оқимлари параметрларини оптоэлектрон ва иссиқлик элементлари асосидаги гибрид ўзгартиргичларни такомиллаштириш усуллари ва алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

газ оқимлари параметрларини назорат қилиш ва бошқариш системалари учун оптоэлектрон ва иссиқлик элементлари асосида гибрид ўзгартиргичлар ишлаб чиқилган;

газ оқимлари параметрларини гибрид ўзгартиргичларини математик модели ишлаб чиқилган;

газ оқимлари параметрларини гибрид ўзгартиргичларининг оптоэлектрон ва иссиқлик элементларини статик ва динамик характеристикаларини ҳисоблаш усуллари ишлаб чиқилган;

газ оқимларини параметрларини гибрид ўзгартиргичларини лойиҳалаштиришда структурали ва параметрик синтез қилиш алгоритмлари ишлаб чиқилган;

термоанемометрик типдаги кўп параметрли иссиқлик ўзгартиргичларини ишлаб чиқариш технологиясининг усуллари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Назорат ва бошқариш системалари учун газ оқимлари параметрларининг гибрид ўзгартиргичларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:

атроф-муҳитдаги горизонтал шамол тезлигини ўлчовчи ва йўналишини аниқловчи қурилмасига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 04754, 20.08.2013 й.). Натижада газ қувурларидаги газ тезлигини ўлчаш ва йўналишини аниқлаш аниқлигини 10% га ошириш имконини берган;

газ оқимларининг параметрларини кўп параметрли ўзгартиргичлар комплекти “Нақлгазмахсусқурилиш” АЖ нинг “Олтин водий” филиалида жорий қилинган («Ўзтрансгаз» АЖ нинг 2018 йил 10 декабрдаги ТУ-1083-сон маълумотномаси). Натижада қимматбаҳо импорт қилинувчи қурилмаларни сотиб олиш, материал манбалари, электроэнергияни тежаш ва магистрал газ қувурларидаги технологик параметрларни бошқаришнинг янги оптимал режимлари сифатини таъминлаш имконини берган;

газ ёки суюқлик оқимларининг параметрларини иссиқлик ўзгартиргичлари қурилмасига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 05303, 03.10.2016 й.). Натижада газ ёки суюқлик оқимларининг параметрлари ҳароратини назорат қилиш аниқлигини 10 % га ошириш имконини берган;

термоанемометрик типдаги кўп параметрли иссиқлик ўзгартиргичларини тайёрлаш технологиясининг усуллари “Фотон” АЖ да жорий қилинган (“Ўзэлтехсаноат” АК нинг 2018 йил 1 ноябрдаги 02-2417-сон маълумотномаси). Натижада эксплуатация шароитида иссиқлик ўзгартиргич қурилмаларини ишончлилигини оширувчи янги оптимал сифатли технологик режимларни олишга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish