Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрагимов Жасурбек Хабибжановичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда битишмали ичак тутилиши диагностикаси, даволаш ва профилактикасини оптималлаштириш», 14.00.40–Шошилинч тиббиёт (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/Tib414.

Илмий раҳбар: Акилов Хабибулла Атауллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, DSc.28.02.2018.Tib.63.01.

Расмий оппонентлар: Махачев Башир Магомедович тиббиёт фанлари доктори; Арипова Назира Уктамовна тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот; Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Астрахань давлат тиббиёт университети Федерал давлат олий таълим ташкилоти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: оператив даволашга тактик ва техник ёндашувларни оптималлаштириш эвазига болалардаги ўткир битишмали ичак тутилишини жарроҳлик йўли билан даволаш натижаларини ва профилактик усулларини яхшилашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

болалар шошилинч жарроҳлик патологияларининг умумий тузилмасида операциядан кейинги битишмали ичак тутилишининг ривожланиш хавфи ва битишмали касалликнинг ривожланиш частотасини инобатга олган ҳолда ичак тутилишининг тарқалиши аниқланган;

уч ойгача бўлган кузатув муддатида ғовак бириктирувчи тўқима хосил бўлишига замин яратувчи, юмалоқ хужайра элементлари, экссудат шаклланишига сабаб бўлувчи макрофагларни юза бўйлаб миграциясига мойиллик яратувчи қорин парданинг мезотелиал қавати бутунлигининг бузилиши битишма хосил бўлишига сабаб бўлиши исботланган;

БИТ кечки босқичларида, қон томир тўрларининг жадал шаклланиши билан бир қаторда битишма қаватларида битишмаларнинг “қариш” белгиларини намоён қилувчи ўзига хос индикатори бўлиб хисобланган ва битишмага қарши чоралар ўтказилганда уларнинг бартараф бўлишига тўсқинлик қилувчи силлиқ мушак хужайраларининг пайдо бўлиши аниқланган;

болаларда БИТ пайдо бўлиши муддатлари ва хусусиятларига боғлиқ ҳолда даволашнинг турли шаклларига кўрсатмаларни белгилаш имконини берувчи оптимал тактик алгоритм ишлаб чиқилган;

даволашнинг консерватив ва жарроҳлик тактикаси самарадорлиги аниқлаш билан турли кузатув даврларида болалардаги операциядан кейинги БИТ ривожланиш хавфи аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Битишмали ичак тутилиши аниқланган болаларни хирургик даволаш тактикасии такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:

«Болаларда битишмали ичак тутилишида профилактик ва даволаш чора-тадбирлари» номли услубий тавсиянома ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 15 майдаги 8н-р/125-сон маълумотномаси).Таклиф қилинган комплек даволаш-профилактика чора-тадбирлари консерватив даволаш натижалари улушини 38,8%дан 56,1%гача кўтариш, операциялар миқдорини эса очиқ усулда бажариладиган операцияларни лапароскопик технологиялар билан бажарилиши эвазига 17,3%гача тушириш имконини берган;

хирургик даволаш тактикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали ва Андижон вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази болалар жаррохлиги бўлимлари амалиётига татбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 15 майдаги 8 н-р/125-сон маълумотномаси). Олинган натижалар консерватив даволаш самарадорлигини 70,3%дан 92,2%гача ошириш, асосииз муддатли жаррохлик амалиётларини 29,7%дан 7,8%гача тушириш, шунингдек ўз муддатида бажарилган операцияларни 89,2% холларда бажариш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish