Sayt test rejimida ishlamoqda

Эргашева Гулчеҳра Туробовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон матни

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Чанг чолғусининг генезиси ва ривожланиш жараёнлари (чангсимон чолғулар мисолида)”, 17.00.02–Мусиқа санъати (санъатшунослик фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.4.PhD/San41.

Илмий раҳбар: Абдуллаев Рустамбек Самигович, санъатшунослик фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат консерваторияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат консерваторияси, PhD.29.11.2017.San.54.01.

Расмий оппонентлар: Тулаходжаева Мухаббат Турабовна, санъатшунослик фанлари доктори; Носирова Юлдуз Мирхамидовна, санъатшунослик фанлари номзоди, профессор.

Етакчи ташкилот: Санъатшунослик институти.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: миллий чанг чолғусининг генезисини ёритиш, чангсимон чолғуларнинг мусиқа амалиётида тутган ўрни, функционал аҳамияти, шакли ва ижро анъаналарини яхлит ҳолда тадқиқ қилишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Ўзбекистон ва Марказий Осиё мусиқа маданиятида кенг оммалашган чанг ва чангсимон чолғуларнинг юзага келиши ва улар ўзига хос синтез асосида ривожланганлиги исботланган;

миллий чанг чолғусининг такомиллашиб бориши натижасида янги ижро услублар яратилганлиги ва ижро дастури бойитилганлиги, бу чолғуни мусиқа маданиятида тутган ўрни ва аҳамияти аниқланган;

чанг ижрочилиги ривожига ҳисса қўшган учта етук созандаларнинг ижро анъаналари ва ижро мактаблари аниқ далиллар билан асосланган;

замонавий чанг чолғусининг товуш тароватини майинлаштириш ва соз ушлаш давомийлигини яхшилаш борасида созгар усталар учун тавсиялар ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Чанг чолғусининг генезиси ва ривожланиш жараёнлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:

моҳир ижрочиларнинг чолғуни садолантириш услублари ва ижро этиш талқинлари ҳақида олинган натижалар «Халқ чолғуларида ижрочилик (Чанг)» номли ўқув қўлланмасининг 1-бўлими («Чанг ижрочилиги назарияси ва тарихи») 3-мавзусида («Чанг ижрочилик мактабларининг шаклланиши») фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 4 июлдаги 89‑02‑1663-сон маълумотномаси). Натижада устоз санъаткорларнинг ўзига хос ижро услублари ёш созандалар учун амалий кўникма бўлиб хизмат қилган;

чанг чолғусининг товуш тароватини яхшилаш борасида ишлаб чиқилган тавсиялардан Ўзбекистон давлат консерваторияси қошидаги «Миллий чолғу» Илмий‑ишлаб чиқариш экспериментал лабораториясида ясалган чанг чолғусида (инв. №537. Уста Т.Мирзаев) фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2018 йил 29 декабрдаги  01-11-10-8953-сон маълумотномаси). Натижада чангнинг соз ушлаш давомийлиги ошган, юқори регистр пардаларининг овози майинлашган;

чанг чолғусининг такомиллашиб бориши натижасида янги ижро услублар яратилганлиги ва ижро дастури бойитилганлиги бўйича олинган натижаларидан  «Тошкент» телерадиоканалининг «Тошкент вақти» кўрсатуви «Мусиқа ва илм» саҳифаси сценарийсида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2018 йил 20 августдаги 01-17-588 сон маълумотномаси). Пировардида телетомошабинларнинг ўзбек чанг чолғусининг келиб чиқиши ва тараққиёти ҳақидаги билимларини оширишга хизмат қилган;

чанг чолғусининг такомиллаштирилишига ва янги ижро услубларни яратилишига моҳир чанг ижрочиси А.Одиловнинг қўшган ҳиссаси Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «Ўзбекистон» радиоканалининг эшиттиришида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2018 йил 5 июндаги O\'z/К-1-108-сон маълумотномаси). Натижада радиотингловчилар замон талабига мослашган янги кўринишдаги чангнинг кенг ижро имкониятлари ҳақида маълумотга эга бўлиб, унинг биринчи тарғиботчиси А.Одиловнинг ижросидан баҳраманд бўлганлар.

Yangiliklarga obuna bo‘lish