Sayt test rejimida ishlamoqda

Иномов Одилжон Улуғхўжа ўғлининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Қовунчи маданияти ва унинг ўзбек халқининг шаклланишидаги роли”, 07.00.01– Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2017.1.PhD/Tar14     

Илмий раҳбар: Асқаров Аҳмадали Асқарович тарих фанлари доктори, профессор, академик.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Давлат педагогика университети

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти, DSc.06.01.2018.Tar.56.01.

Расмий оппонентлар: Атаходжаев Азимхўжа Музаффарович тарих фанлари доктори, Эшов Баҳодир Жўраевич тарих фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Фанлар академияси Археологик тадқиқотлар институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Қовунчи маданияти ва унинг ўзбек халқи келиб чиқиши тарихидаги роли, ушбу маданиятнинг илк бор таркиб топган этноҳудудий, этномаданий ва этнохўжалик асослари ҳамда ўзбек халқига хос антропологик типнинг шаклланиш жараёнларини ёритиб беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 

Сирдарёнинг ўрта ҳавзасида антик даврида ўзбек этносини шакллантирувчи омиллар – ҳудудий бирлик, иқтисодий-хўжалик бирлиги, этномаданий бирлик, антропологик тип бирлиги ва этносиёсий бирликлар шаклланганлиги ва улар ўзбек халқи этник бирлигининг таркиб топишидаги дастлабки омиллар эканлиги аниқланган;

Тошкент воҳаси мисолида антик ва илк ўрта асрларда ўзбек халқи этногенетик жараёнлари юз бера бошлаганлиги ва бу жараёнларда Қовунчи маданиятининг ўрни очиб берилган;

Тошкент воҳаси ўзбек халқининг дастлабки этник асоси таркиб топган маконлардан бири эканлиги археологик, антропологик, лингвистик ҳамда қадимги манбаларда келтирилган маълумотларнинг қиёсий таҳлили асосида аниқланган;

ўрганилаётган давр археологик маданияти асосида деҳқон ва чорвадор жамоалари ўртасида ўзаро ижтимоий, иқтисодий ва маданий алоқалар бирламчи манбалар асосида очиб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Қовунчи маданияти ва унинг ўзбек халқининг шаклланишидаги роли бўйича  чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:

Қовунчи маданиятининг таркиб топиши, бу маданият ҳудудининг кенгайиб бориши ва унинг қўшни маданиятларга таъсири ҳамда фақат шу маданиятгагина тегишли бўлган тутқичи чорва ҳайвони ёки қўчқор бошли сопол идишлар билан боғлиқ археологик топилмалардан Ўзбекистон тарихи давлат музейининг «Ўзбекистон антик ва илк ўрта асрлар даврида» номли экспозицияларини қайта шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2018 йил 27 сентябрдаги 3/1255-2572-сон маълумотномаси). Ушбу илмий натижаларнинг жорий этилиши музейга ташриф буюрувчиларда аждодларимизнинг антик ва илк ўрта асрлар даври моддий маданиятини кенг тарғиб этишга ёрдам берган;

Сирдарё ўрта ҳавзасининг деҳқон ва чорвадор жамоалари ўртасидаги ўзаро ижтимоий, иқтисодий ва маданий алоқаларига оид илмий хулосалардан ФА-Ф1-0-19793 «Ўзбекистоннинг қадимги деҳқончилик маданиятлари ва кўчманчи чорвадорлар дунёси: мил.авв. III минг йиллик ва милоднинг I минг йиллик бошларида ўзаро алоқалари ва таъсирлар муаммоси» (2012-2016 йй.) мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2018 йил 27 сентябрдаги 3/1255-2572-сон маълумотномаси). Татбиқ этилган натижалар Қовунчи маданияти аҳолисининг урф-одатлари, дафн маросимлари, яшаш турмуш тарзи ҳамда ўша давр моддий ва маънавий маданияти, иқтисодий хўжалиги ривожини ёритишга, шунингдек, мазкур даврда ўзбек этносининг халқ сифатида шаклланишида кечган этногенетик жараёнларни илмий асосда ўрганиш ва уни кенг жамоатчиликка етказишда манбавий асос бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish