Sayt test rejimida ishlamoqda

Раджапов Эркин Ганиевичнинг

фалсафа доктори (PhDдиссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Туркистон минтақасида cовет ҳокимиятининг ҳарбий кадрлар тайёрлаш сиёсати (1917–1924 йй.)», 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2017.1.PhD/Tar29.

Илмий раҳбар: Хасанов Бахтиёр Вахобович, тарих фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тарих институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Тарих институти, DSc.06.01.2018.Tar.56.01.

Расмий оппонентлар: Ражабов Қаҳрамон Кенжаевич, тарих фанлари доктори, профессор; Расулов Абдулла Нуритдинович, тарих фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Туркистон минтақасида 1917–1924 йиллардаги совет ҳокимиятининг ҳарбий кадрлар тайёрлаш сиёсати ва унинг оқибатларини очиб беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Туркистонда совет ҳокимиятининг дастлабки йилларида минтақанинг маърифатпарвар зиёлилари тарафидан турли сиёсий ташкилотлар қатори, ҳарбий ташкилот (ҳарбий шўро) ва маҳаллий аҳоли вакилларидан кучли мусулмон қўшини тузишга бўлган саъй-ҳаракатларнинг кучайганлиги, шу мақсадда турли ташвиқот кампаниялари (“Мусулмон аскари куни” номли махсус байрам) олиб борилганлиги аниқланган;

Туркистон Мухторияти раҳбарияти томонидан замонавий миллий армия ташкил этишнинг сабаблари ҳамда зарурияти, бу масалада ҳукумат аъзоларининг хорижий ҳарбий мутахассислар (поляк, турк офицерлари) билан ҳамкорлик алоқалари очиб берилган;

Туркистон минтақасида совет ҳокимиятининг ҳарбий кадрлар  тайёрлашдан кўзланган мақсади (Туркистонда бошланган қуролли қаршилик ҳаракатини бартараф этиш, Буюк Британиянинг Афғонистон билан бирга Туркистондаги қаршилик ҳаракатининг таянчи бўлиб қолишига йўл қўймаслик) ва унинг оқибатлари (қуролли қаршилик ҳаракати маҳаллий ҳарбий кадрлар ёрдамида тугатилди), ерли халқ вакилларидан етишиб чиққан дастлабки ҳарбий мутахассислар (М.Миршаропов, Ю.Наримонов, С.Худоёрхонов, Р.Ёқубов) фаолияти кўрсатиб берилган;

Туркистонда ҳарбий мутахассислар тайёрлашнинг йўлга қўйилиши сабаблари ҳамда такомиллаштирилиши, минтақада ташкил қилинган ҳарбий таълим масканлари (Туркистон совет командирлик курси, Туркистон Давлат университети қошидаги ҳарбий факультет, умумий ҳарбий таълим курслари) фаолиятининг тарихи очиб берилган;

Хоразм ва Бухоро Халқ Совет республикалари миллий қўшини кейинроқ ташкил қилинган Ўзбекистон ССР қуролли кучларини шакллантиришда кадрлар базаси бўлиб хизмат қилганлиги зарурияти илмий далилланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Туркистон минтақасида cовет ҳокимиятининг ҳарбий кадрлар тайёрлаш сиёсати бўйича олинга натижалар асосида:

Туркистон минтақасида совет ҳокимиятининг 1917–1924 йилларда ҳарбий соҳа ва ҳарбий кадрлар тайёрлаш борасида олиб борган сиёсати, совет ҳокимиятининг маҳаллий миллат вакилларининг ҳарбий ишга жалб этилиши масаласига доир маълумотлардан Тарих институтида бажарилган “Ўзбекистон тарихи (1917–1991 й.)” номли инновацион лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2018 йил 23 июлдаги 1/1-116-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши совет ҳокимиятининг маҳаллий миллат вакилларининг ҳарбий хизматга сафарбар этиш сабаб ва оқибатлари, маҳаллий миллат вакилларидан етишиб чиққан ҳарбий кадрлар ҳамда уларнинг ҳарбий фаолияти тарихини холисона баҳолашга хизмат қилган;

19-ўзбек тоғ-отлиқ дивизияси тарихи, фаолияти ҳамда уларнинг қатағон этилиши масаласига доир маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг 2016-2018 йилларда бажарилган Ф1-ФА-0-17354 ФА-Ф1-Г037 рақамли “1937-1938 йилларда Ўзбекистондаги “Катта қирғин” (энциклопедия, I қисм)” амалий лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг 2018 йил 7 ноябрдаги 222-сон маълумотномаси). Илмий изланиш натижаларининг қўлланилиши Туркистонда ХХ аср биринчи ярмидаги ижтимоий-сиёсий, ҳарбий жараёнларда фаол қатнашган, жамиятнинг илғор зиёлилар бўлган ҳарбий кадрларнинг миллий армияни шакллантириш, давлатчиликни ривожлантириш йўлида олиб борган ишлари ва фаолиятларини илмий асосда ёритишга хизмат қилган;

Туркистонда маҳаллий миллат вакилларидан ҳарбий кадрлар корпусининг шакллантирилиши, уларнинг совет ҳокимияти тарафидан турли ҳарбий ҳаракатларга сафарбар этилиши масаласига доир илмий хулосалар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар давлат музейининг “Ўзбекистонда миллий қизил армиянинг шаклланиши (1917–1940 йй.)” мавзуидаги янги экспозициясини ва мультимедиа маълумотини тайёрланишида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2019 йил 6 мартдаги 16394-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши маҳаллий миллат вакилларидан етишиб чиққан ҳарбий қўмондонлар, маҳаллий миллат вакилларидан ҳарбий кадрлар корпусини шакллантириш мақсадида ташкил қилинган ҳарбий таълим муассасалари тарихини очиб беришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish