Sayt test rejimida ishlamoqda

Раҳимова Мафтуна Одиловнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сўзнинг белгилик муаммолари”, 10.00.11–Тил назарияси. Амалий ва компьютер лингвистикаси (филология фанлари)

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Fil638.

Илмий раҳбар: Одилов Ёрқин Раҳмоналиевич, филология фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:  Фарғона давлат университети, DSc.27.06.2017.Fil.05.02.

Расмий оппонентлар: Бердалиев Абдували, филология фанлари доктори, профессор; Раҳимов Усмонжон, филология фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.

Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: сўзнинг ифодаловчи ва ифодаланмиш томонларида белгиликнинг воқеланиш хусусиятларини аниқлаш ва шу асосда сўзнинг белгили табиати ҳақидаги мавжуд концепцияларга янгиликлар киритишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

белги ва унинг турлари ҳақидаги қарашлар тараққиётини аниқлаш орқали сўзнинг белгилик мақоми очиб берилган;

фонетик ҳодисаларнинг акустик белги структурасидаги вазифаси ва лексик-акустик белгиларнинг семиотик белгига муносабати аниқланган;

лексик ифодаланмишларнинг архисема, интеграл сема ва семемалар асосида боғланиши, белги вазифасини бажариши, белгиларнинг бевосита, билвосита, кучли, кучсиз турлари очиб берилган;

фонемаларнинг интеграл ва дифференциал белгилари, бирикиш имкониятлари, фонологик оппозициялар ташкил этиши асосида семиотик мақомдаги лексик номемалар ясаши исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Сўзнинг белгили табиатини очиб бериш бўйича олинган натижалар асосида:

ҳозирги ўзбек адабий тилидаги ай, ар-ар, аҳ, ва, во, эг, эз, эк, ил, ол  каби икки товушли сўзлар ва  гумбур,  ғуж-ғуж, аланг-жаланг, ялт-юлт, оҳ, ҳорманг, гапдон, сўзамол, нотиқ каби номема-белгиларнинг ифодаланмиш (белгиланмиш) га муносабатларини  изоҳлашга оид хулосалардан ФА-Ф8-034 рақамли «Ўзбек тили лексикаси ва терминологиясининг ривожланиш тамойиллари» фундаментал лойиҳа доирасидаги кўп жилдли «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»ни тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2019 йил 21 январдаги 3/1255-133-сон маълумотномаси). Натижада бир қатор луғавий бирликларнинг лексикографик изоҳлари мукаммаллашган;

Икки энантиосемик маънонинг бир номема ёрдамида хотирада сақланиши ва улар ҳам бир-бирига нисбатан белги бўлиб хизмат қилиши, ёмон 1 – “ёқимсиз”, ёмон 2 – “жуда ёқимли”, қониқарли – қониқарсиз – яхши – аъло градуонимик қаторидаги сўзларнинг бир-бирлари ҳақида хабар бериши мумкинлиги, ҳозирги ўзбек тилидаги э, эҳ, о, оҳ каби ундов сўзларда унлиларнинг қисқарувчан-чўзилувчан бўлиши, муайян ҳис-туйғунинг ижобий ва салбий жиҳатларини ўзининг турли миқдорий ўзгаришларида кўрсата олиши, турли ситуацияларга хосланиб, ҳар хил ҳисларни ифодалай олиши ҳақидаги хулосалардан  «Сўз маъно тараққиётида зиддият. Ўзбек тили энантиосемик сўзларининг изоҳли луғати» инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2019 йил 21 январдаги 3/1255-133-сон маълумотномаси). Натижада энантиосемик бирликлaрнинг семантик хусусиятларига аниқлик киритилган, энантиосемик бирликлар маъносининг изоҳи илмий асосланган;

Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «Маданият ва маърифат» телеканалида узатилган “Тил зийнати” кўрсатувининг тил тараққиёти ва унинг ижтимоий аҳамиятига бағишланган сонида тадқиқотчи томонидан тавсия этилган сўзларнинг шакли ва маъносини тавсифлаш, нутқий фаолиятдаги тежамкорликни изоҳлашга оид фикрларидан фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2018 йил 19 ноябрдаги 02-16/537-сон маълумотномаси). Натижада айни кўрсатувларнинг илмий-оммабоплиги таъминланган ва янги манбалар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish