Sayt test rejimida ishlamoqda

Утепберганов Марат Алланазаровичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий қоидалар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоқ оилаларининг ижтимоий ва этнопсихологик муаммолари”, 19.00.05– Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2017.2DSc/Psi14.

Илмий маслаҳатчи: Шоумаров Ғайрат Баҳрамович, психология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06. 2017.Psi.01.07.

Расмий оппонентлар: Каримова Васила Маманосировна, психология фанлари доктори, профессор; Назаров Қиёмиддин Нормирзаевич, фалсафа фанлари доктори, профессор;  Алеуов Усербай, педагогика фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Нукус  давлат педагогика институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: қорақалпоқ ёшларининг оила-никоҳ муносабатлари тўғрисидаги тасаввурларини, оилавий ҳаётга тайёрлаш ҳолатини аниқлаш асосида оила қуришга тайёрлик мезонларини ишлаб чиқиш ва оила-никоҳ барқарорлигини таъминлаш  имкониятларини оширишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

кўр, заиф кўрувчи, кар, заиф эшитувчи имконияти чекланганлар учун турмуш ўртоқ топишнинг мураккаблиги, оила моделининг йўқлиги ва  меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун ота-она депривацияси, рисоладаги оила ва эр-хотин  ҳақидаги тасаввурнинг йўқлиги уларнинг оилавий ҳаётга тайёрлашда тўсиқ бўлаётган асосий ижтимоий-психологик омиллар эканлиги ва имконияти чекланган болаларнинг ижтимоий-психологик ҳамда оилавий мослашиш масалалари долзарблиги янада ошиши аниқланган;

қорақалпоқ ёшларининг оилавий ҳаётга тайёрлашнинг маиший-хўжалик юритиш, маълумот ва касбга эгалик, оиланинг моддий таъминлаш имкониятлари, эр-хотиннинг шахс сифатида бир-бирига мувофиқлиги, ота-оналар тарбиячилик функцияларини бажариш қобилияти, ўзаро ахлоқий ва ҳиссий жиҳатдан бир-бирини қўллаб-қувватлаш шаклланганлиги каби асосий мезонлари ишлаб чиқилган;

қорақалпоқ ёшлари орасида оила қуришда мустақиллик, муҳаббатнинг устуворлиги, интим муносабатларнинг расмийлаштириш етакчи мотивлар сифатида,  «мурундык ата ва мурундык апа»  ҳамда “қиз олиб қочиш” анъанасининг сақланиши никоҳ қуришни мустаҳкамловчи этник омил эканлиги аниқланган;

махсус мактаб, академик лицей, касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ва олий таълим муассасаси талабаларининг оилавий ҳаётга тайёрлиги ҳақидаги тасаввури, “Оилавий ҳаёт психологияси” фанининг ўқув дастури, ўқув қўлланмаларининг мазмунини таҳлил қилиш асосида қорақалпоқ оиласининг этнопсихологик, ижтимоий, иқтисодий ва психологик хусусиятлари етарли ифода этилмаганлиги аниқланган;

 қорақалпоқ оиласида оила қуриш ёши, эр-хотин орасидаги оптимал ёш тафовути, ҳаётий қадриятларнинг умумийлиги, оилада фарзандлар мавжудлиги, шахсдаги индивидуал-психологик хусусиятлари жиҳатидан бир-бирига мослиги ва бошқа омилларни ўзига хос хусусиятлари аниқланган ва илмий асослаб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши.  

Қорақалпоқ оилаларининг ижтимоий ва этнопсихологик муаммоларини ижтимоий-психологик жиҳатдан тадқиқ қилиш жараёнида ишлаб чиқилган илмий натижалари асосида:   

кўр, заиф кўрувчи, кар, заиф эшитувчи  имконияти чекланганлар учун турмуш ўртоқ топиш мураккаблиги, меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун ота-она депривацияси, рисоладаги оила ва эр-хотин  ҳақидаги тасаввурнинг йўқлиги уларнинг оилавий ҳаётга тайёрлашда тўсиқ бўлаётган асосий ижтимоий-психологик омилларнинг аниқланганлиги ҳақидаги таклифи Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бошқаруви фаолиятида жорий қилинган (Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бошқаруви 2017 йил 10 октябрдаги 01-04/110-сон маълумотномаси). Натижада бошқарув фаолиятининг маҳаллаларда оилалар билан ишлаш тадбирлари кучайтиришга хизмат қилган;

қорақалпоқ ёшларининг оилавий ҳаётга тайёрлашнинг  маиший-хўжалик юритиш, маълумотлилик, касбга эгалик, оиланинг моддий таминлаш, эр-хотинларнинг шахс сифатида бир-бирига мувофиқлиги, ота-она тарбиячилик функцияси, оиланинг жамиятдаги мавқеи, эмоционал-психотерапевтик (эр-хотинларнинг ўзаро ахлоқий ва ҳиссий жиҳатдан бир-бирини қўллаб-қувватлашга тайёрлиги) каби асосий мезонлари ишлаб чиқилганлиги тўғрисидаги таклифлари Қорақалпоғистон Республикаси Фуқаролик ишлари бўйича суди фаолиятида жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Фуқаролик ишлари бўйича судининг 2017 йил 7 декабрдаги 1шк-220-17-сон маълумотномаси). Натижада  Фуқаролик судининг фаолиятини ташкил этишда психологик усулларни қўллаш имконияти таъминланган;

қорақалпоқ ёшлари орасида оила қуришда мустақиллик, муҳаббатнинг устуворлиги, интим муносабатларнинг расмийлаштириш етакчи мотивлар сифатида,  «мурундык ата ва мурундык апа»  ҳамда “қиз олиб қочиш” анъанасининг сақланиши никоҳ қуришни мустаҳкамловчи этник омил эканлиги аниқланган тўғрисидаги таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятида жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитасининг 2017 йил 10 октябрдаги 12-10/102-сон маълумотномаси). Натижада Хотин-қизлар қўмитасининг ёшларнинг оилавий ҳаётга тайёрлаш бўйича фаолиятини ташкил этишда психологик усулларни қўллаш имконияти таъминланган;

махсус мактаб, академик лицей, касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ва олий таълим муассасаси талабаларининг оилавий ҳаётга тайёрлиги ҳақидаги тасаввури, оилавий ҳаёт психологияси фанининг ўқув дастури, ўқув қўлланмаларининг мазмунини таҳлил қилиш асосида қорақалпоқ оиласининг этнопсихологик, ижтимоий, иқтисодий ва ҳудудга хос психологик хусусиятлари етарли ифода этилмаганлиги аниқланган таклифи Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши фаолиятида жорий қилинган (Ўзбекистон  ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг 2017 йил 7 декабрдаги 02-07/453-сон маълумотномаси). Натижада Кенгаш аъзоларининг ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш бўйича олиб бораётган тадбирлари мазмунини илмий жиҳатдан кучайтирган;

оиланинг барқарорлигини таъминловчи  омиллари (оила қуриш ёши, эр-хотин орасидаги ёш тафовути, маълумот савияси, ҳаётий қадриятларнинг ўхшашлиги, оилада фарзандлар мавжудлиги, шахсдаги индивидуал-психологик хусусиятлари жиҳатидан бир-бирига мослиги ва бошқалар)  аниқланганлиги тўғрисидаги таклифлари Қорақалпоғистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятида жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси хотин-қизлар қўмитасининг 2017 йил 10 октябрдаги 12-10/102-сон маълумотномаси). Натижада Хотин-қизлар қўмитасининг ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш бўйича фаолиятини ташкил этиш бўйича чора-тадбирларининг мазмунан бойишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish