Sayt test rejimida ishlamoqda

Панфёрова Ирина Виталиевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Олий таълим муассасалари талабаларида касбий йўналтирилган компетенциясини шакллантириш», 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.4.PhD/Ped350.

Илмий раҳбар: Шарипов Шавкат Сафарович, педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.27.06.2017.Ped.26.01.

Расмий оппонентлар: Ахмедова Лайлохон Толибжоновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Шадиев Рустам, педагогика фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллари институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади:  олий таълим муассасалари талабаларининг касбий йўналтирилган компетенциясини шакллантириш механизмларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

олий таълим муассасалари талабаларини чет тили машғулотларида касбга йўналтириб тайёрлаш механизми ESP (махсус мақсадлар учун инглиз тилини) иқтисодиёт соҳасида тор йўналишда ихтисослаштиришни EBE (бизнес ва иқтисодиёт учун инглиз тили) билан модификациялаб такомиллаштирилган;

чет тилини касбга йўналтириб ўқитиш жараёнининг педагогик имкониятлари ESP таснифини йўналишини ихтисослашиш категорияларига модификациялаш асосида такомиллаштирилган; 

инглиз тилида иқтисодий дискурслар шаклда маданиятлараро касбий даражада мулоқот килишга асосланган прагма-функционал ёндашув тузилмаси касбий йўналтирилганлик функционаллик, ижтимоийлашув, интеграцияланган формаллаштириш ва ихтисослаштириш принципларига устуворлик бериб такомиллаштирилган;

касбий йўналтирилган билим, амалий йўналтирилган малакалар, касбий ахборот билан ишлашда танқидий фикрлаш, касбга йўналтирилган вазиятли масалаларни ечишда касбий фаолиятга тегишли тил тайёргарлиги технологиялари ва шакллари такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Олий таълим муассасалари талабаларида касбий йўналтирилган компетенциясини шакллантириш  бўйича олинган илмий натижалар асосида:

касбий фаолиятнинг тил тайёргарлиги асосида чет тилини касбга йўналтириб ўқитиш жараёнининг педагогик имкониятлари ESP таснифини йўналишини ихтисослашиш категорияларига модификациялаш асосида такомиллаштирилган ва нофилологик таълим йўналишидаги ОТМларда инглиз тили ўқитиш таълим жараёнига татбиқ этилган  (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 9 ноябрдаги 03-0204-сон маълумотномаси). Натижада бу талабаларда аудиторияда ва аудиториядан ташқари ишларда фаолликни кучайтиришда ESP таснифини йўналишидан фойдаланиш имконияти яратилган;

инглиз тилида иқтисодий дискурслар шаклда маданиятлараро касбий даражада мулоқот қилишга асосланган прагма-функционал ёндашув тузилмаси касбий йўналтирилганлик функционаллик, ижтимоийлашув, интеграцияланган формаллаштириш ва ихтисослаштириш принципларидан таълим жараёнида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 9 ноябрдаги 03-0204-сон маълумотномаси). Натижада хорижий тилларни ўқитишнинг инновациялаштирилган шакллари университет талабаларининг чет тилидан билим сифатини оширишга ҳамда уларни амалиётга тадбиқ этиш компетенцияларини оширишга хизмат қилган;

касбий йўналтирилган билим, амалий йўналтирилган малакалар, касбий ахборот билан ишлашда танқидий фикрлаш, касбга йўналтирилган вазиятли масалаларни ечишда касбий фаолиятга тегишли тил тайёргарлиги технологиялари ва шаклларидан таълим жараёнида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 9 ноябрдаги 03-0204-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг касбга йўналтирилган тил тайёргарлигини талаб этувчи технологиялардан фойдаланиш имкониятлари яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish