Sayt test rejimida ishlamoqda

Мусирманов Дилшод Эсиргаповичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кузги буғдой селекциясида занг касалликларга ва иссиқликка чидамли бирламчи манбаларни яратиш», 06.01.05–Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2. PhD/Qх 93.

Илмий раҳбар: Аманов Амир, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўсимликшунослик илмий тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.27.06.2017.Qx.13.01.

Расмий оппонентлар: Эргашев Ибрагим Ташкентович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Маҳамматова Меҳринисо Усмоновна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: кузги буғдойнинг сариқ (Puccinia striiformis f. sp. tritici) ва қўнғир занг (Puccinia recondita f. sp. tritici) касалликларига, иссиқликка чидамли ҳамда қимматли хўжалик белгилари бўйича юқори кўрсаткичларга эга бўлган бирламчи манбаларини яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

республикамиз учун кузги юмшоқ буғдой нав намуналарининг сариқ ва қўнғир занг касалликларига чидамли манбалари аниқланган;

занг касалликларга чидамли нав намуналарни жанубий минтақа шароитида баҳолаш асосида иссиқликка чидамли бирламчи манбалар яратилган;

нав намуналарни чатиштириш асосида олинган дурагайларда ирсийланиш хусусиятлари аниқланган;

тадқиқотлар натижасида танлаб олинган нав намуналарни комплекс қимматли хўжалик белгиларига асосида бирламчи манбалар яратилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Кузги юмшоқ буғдой селекцияси ва уруғчилигида занг касалликларга ва иссиқликка чидамли бирламчи манбалар яратиш бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижалари асосида:

кузги буғдой селекциясида занг касалликларига ва иссиқликка чидамли, юқори маҳсулдор Аubosson х 123/2004, Агринак х Замин тизмалари яратилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 8 июндаги 02/021-122-сон маълумотномаси). Натижада ушбу тизмаларнинг занг касаллиги ва иссиқликка чидамлилиги, маҳсулдорлиги ошган ҳамда «Краснодарская 99» андоза навига нисбатан гектаридан 14,4-16.2 центнер қўшимча дон ҳосили олишга эришилган;

халқаро илмий марказлар орқали интродукция қилинган, бекроз дурагайлаш асосида олинган, занг касаллигига ва иссиқликка чидамли ҳамда мослашувчанлиги юқори, комплекс хўжалик белгиларига эга ROLF07/2/KACHU#1, WBLL1*2/KURUKU//HEILO янги тизмалари яратилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 8 июндаги 02/021-122-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида қимматли хўжалик белгилари мажмуига эга ва «Краснодарская 99» андоза навига нисбатан 6-7 кунга эртапишарлик хусусиятига эга янги тизмалар селекция жараёнларида фойдаланиш учун бирламчи манбалар сифатида хизмат қилган;

занг касалликларга ва иссиқликка чидамли, маҳсулдорлик кўрсаткичлари юқори, эртапишар ҳамда ҳосилдор бирламчи манбаларни танлаш асосида янги «Нурафшон», «Обод», «Барқарор» навлари яратилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 8 июндаги 02/021-122-сон маълумотномаси). Натижада 2019 йил ҳосили учун мазкур буғдой навларидан институт тажриба хўжалигида, бошланғич уруғчилигини йўлга қўйиш асосида 6 тонна уруғ тайёрланган ва 2020 йил ҳосили учун 30 гектар майдонга экиш режалаштирилган ҳамда ушбу навлардан андоза навга нисбатан гектаридан 16-19,5 центнер қўшимча дон ҳосили олинган, гектаридан 904,1-1072,4 минг сўм соф фойда олишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish