Sayt test rejimida ishlamoqda

Тойирова Турсуной Абдугапировнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ипакчилик чиқиндиларидан тўқимачилик материаллари сифатини яхшилашда ишлатиладиган эмульсияни тайёрлаш усулини яратиш», 05.06.01–Тўқимачилик ва енгил саноат ишлаб чиқаришлари материалшунослиги (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/Т780.

Илмий раҳбар: Кулметов Мирполат Кулметович, техника фанлари номзоди, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.27.06.2017.Т.08.01.

Расмий оппонентлар: Набиева Ирода Абдусаматовна техника фанлари доктори, профессор; Ахмедов Акмал Ахмедович техника фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон табиий толалар илмий тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: сувсизликка чидамли ғўза навлари толаларининг физик-механик  ҳамда кимёвий таркиби кўрсаткичларини тадқиқ этиб эмульсия таркибини аниқлаш ва ипак қурти ғумбагидан олинган эмульсия таъсирини ўрганиш, йигиришда қўллаш усули технологиясини такомиллаштириб юқори сифатли ип ва тўқимачилик материаллари олишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

сувсизликка чидамли ғўза нави толаларини физик-механик ва кимёвий кўрсаткичлари таҳлили ва йигириш жараёнида назорат синовлари асосида ипакчилик чиқиндиларидан янги таркибли эмульсия яратилган;

тўқимачилик материаллар сифатини яхшилашда ипак қурти ғумбаги эмульсиясини қўллаш усули такомиллаштирилган;

тўлиқ омилли тажрибавий тадқиқотлар асосида эмульсияланган 25 тексли ип чизиқий зичлиги бўйича вариация коэффициентини камайтиришнинг рационал параметрлари танланган;

эмульсияланган ипдан ишлаб чиқарилган пайпоқ маҳсулотининг сифат кўрсаткичларини яхшилашга эришилган;

тўқувчилик ипларини охорлашда ипак қурти ғумбаги эритма концентрациясининг самарали варианти кичик квадратлар усулида ипининг физик-механик хоссаларига таъсири полиноминал регрессия модели бўйича таҳлили асосида тавсия қилинган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ипакчилик чиқиндиларидан тўқимачилик материаллари сифатини яхшилашда ишлатиладиган эмульсияни тайёрлаш усулини яратиш бўйича олинган натижалар асосида:

маҳаллий хом ашё ипакчилик чиқиндиларидан олинган эмульсияда пахта толасига ишлов бериш учун таркибга Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (“Пахта толасини эмульсиялаш учун таркиб” № IAP 04532 2012й.). Ушбу таркибнинг қўлланилиши натижасида Хоразм вилоятида етиштирилган Хоразм 127, Қорақолпоғистон зонасида шўрланган тупроқда етиштирилган Чимбой 5018 ва харидоргир Андижон 35 селекция навлари толаларининг технологик жараёндан ўтишда намликнинг сақланиши ва толаларнинг зарядланиш кўрсаткичларининг камайтириш имконини берган;

ипак қурти ғумбаги асосида олинган эмульсия билан пахта толасига ишлов бериш усули “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тасарруфидаги “КOTTONTEX” корхонасида жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси 2018 йил 5 октябрдаги ДМ/217-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида толадан ип чиқиши 1,4 %га ошириш имконини берган;

маҳаллий эмульсия билан пахта толасига ишлов бериб ип йигириш технологияси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тасарруфидаги “КOTTONTEX” корхонасида жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси 2018 йил 5 октябрдаги ДМ/217-сон маълумотномаси). Натижада ип физик-механик кўрсаткичларининг яхшиланиши ҳамда нотекисликни 10%га камайтириш, танда ипларини ипак қурти ғумбаги асосидаги эритмада охорлаш натижасида ипнинг нисбий мустаҳкамлиги ошириш ва пардозлаш жараёнида охорни ювиш харажатлари ва вақтини қисқартириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish