ТУРСУНОВ Эргаш Махкамовичнинг
докторлик диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /физика-математика фанлари номзоди/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/B2014.5.FM158.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Потенциал моделлар доирасида енгил ядролар структураси», 01.04.08–Атом ядроси ва элементар заррачалар физикаси. Тезлаштирувчи техника (физика-математика фанлари).
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Юлдашев Бехзод Садикович, физ.-мат.ф.д., проф., Ўзбекистон Республикаси ФА академиги.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ядро физикаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ядро физикаси институти ва Ўзбекистон Миллий университети, 16.07.2013.FM.11.01
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
Педагогик иш тажрибасига қўйилган талабнинг бажарилгани: 2008–2010 йилларда Ўзбекистон Миллий университети ядро ва назарий физика кафедраси доценти (ўриндошлик асосида).
Малакавий имтиҳонлар топширилган сана ва натижаси: инглиз тили (19.03.2013) – 86 (аъло); Ўзбекистоннинг энг янги тарихи (13.03.2013) – 83 (яхши); математик моделлаштириш ва математик статистика асослари (22.03.2013) – 76 (яхши); атом ядроси ва элементар заррачалар физикаси. Тезлаштирувчи техника (29.11.2013) – 93 (аъло).
II. Нашр ишлари. Илмий даража талабгори томонидан нашр ишларига қўйилган талаблар тўлиқ бажарилган, жумладан:
а) Ўзбекистон Республикаси ОАК нашрлари рўйхатига киритилган 1 та миллий илмий журналда 1 та илмий мақола, 5 та хорижий илмий журналда 9 та илмий мақола нашр қилинган.
б) диссертация мавзуси бўйича халқаро илмий конференция материалларида 10 та материал (2 та мақола, 8 та маъруза тезислари) эълон қилинган (1997, Греция; 1998, Америка Қўшма Штатлари; 1999, Россия Федерацияси; 2003, Самарқанд; 2006, Япония; 2009, Тошкент; 2010, Бельгия; 2010, Америка Қўшма Штатлари; 2011, Қозоғистон; 2012, Самарқанд).
III.Тадқиқотнинг мақсади енгил ядролар боғланган ва континуум структурасини ҳамда улар иштирокида қуйи энергияларда бўладиган жараёнларни тушунтириш учун кластерларароўзаро таъсир потенциал моделининг хусусиятларини аниқлашдан иборат.
IV. Диссертация натижаларининг илмий янгилиги:
биринчи марта 12С ядросининг компакт асосий 0+ ва биринчи уйғонган 2+ ҳолатлар энергиясининг αα-Паули тақиқланган ҳолатларни тасвирлашга ўта сезгирлиги кўрсатилган, бу эса уч жисм функционал фазосида «деярли тақиқланган ҳолатларнинг» пайдо бўлишига олиб келган;
биринчи марта 6He ва 14Be енгил гало ядроларнинг уч жисм континуум структурасини ўрганиш учун гиперсферик Лагранж-меш базисида R-матрица усули пропагатор методи билан уйғунликда ривожлантирилган; яқинлашувчи натижалар олиш учун тўлқин функцияни жуда узоқ, тахминан, 1000 фм масофада асимптотикага улаш зарурлиги кўрсатилган; уч жисм тўқнашиш матрицаларининг диагонал ва хусусий фаза силжишлари ҳисобланган, 14Be ядросида Еуйғ=3.4 МэВ энергияда янги 2+ резонанс мавжудлиги прогноз қилинган;
6He гало ядросининг α+d континуум каналга бета парчаланиш вақт ва энергия бирликларидаги эҳтимолликлари учун назарий баҳолар олинган; биринчи марта, тажриба натижаларини тушунтириш учун микроскопик жиҳатдан асосланган, S-тўлқинда тақиқланган ҳолатга эга ҳамда асосий ҳолат энергиясини ва фаза силжишларини тиклай оладиган αd-потенциалларидан фойдаланиш ўта муҳим экани кўрсатилган; матрица элементларининг яқинлашиши учун тўлқин функцияларни 30 фм гача ва гипермомент компонентларни К=24 гача билиш талаб қилиниши кўрсатилган; ўтиш матрица элементларининг ички ва ташқи қисмлари ўзаро бир-бирини деярли тўлиқ пасайтириши кўрсатилган;
биринчи марта 6Li(0+) изобар аналог ҳолатдан α+d континуум каналга М1-ўтиш вақт ва энергия бирлигидаги эҳтимолликлари учун назарий баҳолар олинган; кўрсатилдики, фақат тақиқланган ҳолатга эга потенциал ишлатилганда интеграл кенглик учун олинган баҳо (0.9 мэВ), олдиндан маълум бўлган соддалаштирилган ҳисоблаш натижалари билан яхши мос келар экан; натижаларнинг яқинлашиши учун эффектив интеграл чегарасини 25–30 фм гача, гипермомент компонентларини К=20 гача олиш кераклиги кўрсатилган;
биринчи марта, 11Li гало ядросининг 11Li+d континуум каналга бета парчаланиши вақт ва энергия бирлигидаги эҳтимолликлари учун янги тажриба натижалари билан тўлиқ мос келувчи назарий баҳолар олинган; бу жараёнда 9Li+d система S-тўлқинида 0.7 МэВ энергия билан аниқланган резонанснинг, қандай потенциал (корли ёки тақиқланган ҳолатли) ишлатилишидан қатъи назар, тажриба натижаларини тушунтириш учун ўта муҳимлиги аниқланган; бу резонансни тикловчи 9Li+d-потенциал ўтиш эҳтимолликларининг шаклини ва абсолют қийматларини очиқ каналларга парчаланиш сабабли қўшилган ютувчи мавҳум ҳад ёрдамида яхши тушунтириб бера олиши кўрсатилган;
биринчи марта, 11Li гало ядросининг 9Li+p+n континуум каналга бета парчаланиши вақт ва энергия бирлигидаги эҳтимолликлари учун назарий баҳолар олинган;
биринчи марта, 11Be, 19C ва 31Ne бир нейтронли гало ядроларнинг икки жисм континуум каналларга бета парчаланиши вақт ва энергия бирлигидаги эҳтимолликлари учун кластер модели доирасида назарий баҳолар олинган; бу жараёнларнинг ўтиш эҳтимолликлари валент нейтроннинг ажралиш энергиясига ўта сезгирлиги кўрсатилган.
V. Диссертацияни амалиётга жорий этилган илмий натижалари:
Диссертацияда ривожлантирилган гиперсферик Лагранж-меш базисида пропагатор методи билан уйғунликда қурилган R-матрица усули «Енгил ядролар спектроскопияси ва микроскопик мультикластер моделларда ядро реакциялари» (2010 – 2012) дастури доирасида 12С ядросининг уч жисм континуум структурасини ва 11Li ядросининг уч жисмга парчаланиш жараёни механизмини аниқлашда қўлланилган (Бельгия фан, техника ва маданият вазирлиги томонидан ташкил этилган Р6/23 рақамли дастур).