Sayt test rejimida ishlamoqda

Максудова Лайло Бахтиёровнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Артериовеноз мальформациянинг церебрал неврологик асоратлари ва уларнинг прогнозлаш муаммолари», 14.00.13–Неврология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.Phd/Tib73.

Илмий раҳбар: Гафуров Бахтияр Гафурович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, DSc.27.06.2017.Tib.31.01.

Расмий оппонентлар:Рахимбаева Гулнора Саттаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Усманова Дурдона Джурабаевна, тиббиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: А. Алиев номидаги Озарбайжон давлат врачлар малакасини ошириш институти (Озарбайжон Республикаси).

Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: АВМнинг бош мия асоратлари билан касалланган беморларни прогнозлаш ва даволаш масалаларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

бош мия АВМ да интракраниал қон кетишининг клиник неврологик, нейровизуализацион белгиларининг қиёсий клиник-неврологик хусусиятлари аниқланган;

бош мия АВМ бўлган беморларда эпилептик синдроми хусусиятлари, учраш частотаси, АВМ ни даволашдан (жарроҳлик ёки консерватив) олдин ва кейин талваса синдроми кечиши аниқланган;

қайта қон кетишнинг ва эпилептик хуружларнинг олдини олишда АВМнинг эндоваскуляр эмболизацияси юқори самарадорлиги исботланган;

АВМнинг неврологик асоратларини барвақт аниқлаш ва даволаш чоралар комплекси ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Бош мия артериовеноз мальформацияси бўлган беморларда касалликни барвақт ташхислаш ва даволаш натижаларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

 «Бош мия артериовеноз мальформациялари: этиологияси, диагностикаси ва даволашнинг замонавий жиҳатлари» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 20 февралдаги 8н-д/38-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома  АВМ билан беморларни олиб бориш ва даволашда клиник ҳамда патогенетик ёндашувларни қўллаган ҳолда хаёт сифатини ошириш имконини берган.

бош мия артериовеноз мальформацияси бўлган беморларни даволаш самарадорлигини ошириш мақсадида олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Республика шошилинч-тиббий ёрдам илмий маркази ва Тошкент тиббиёт академияси клиникаларида амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 26 февралдаги 8н-з/31-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга жорий қилиниши АВМли беморларни даволаш самарадорлигини ошириш, ногиронлик ва ўлим кўрсаткичларини камайтириш ҳамда беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish