Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳамроев Ғофир Ҳасановичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Умумий ўрта таълим тизимида фонетикaга доир ўқув материалларининг методик таъминотини такомиллаштириш», 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили) (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.4.PhD/Ped354.

Илмий раҳбар: Мирзаев Ибодулла Камолович, филология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.28.03.2018.Ped.02.05.

Расмий оппонентлар: Матчанов Сапа, педагогика фанлари доктори, профессор; Менглиев Бахтиёр Ражабович, филология фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: умумий ўрта таълим тизимида фонетикага доир ўқув материалларнинг методик таъминотини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

фонетика ўқитиш жараёнида талаффузи ва имлоси қийин нутқ товушларини ўзлаштиришда одатлантирувчи машқлардан фойдаланиш адабий талаффуз кўникмасини ривожлантириб, имловий саводхонликни оширган;

фонетикага доир ўқув материалларини такомиллаштиришда талаффузнинг ҳудудий муаммолари инобатга олиниб, фонетик таҳлил учун танланган ўқув материаллари полифоник, полифункционал бўлганда самарадорлик юқори  бўлиши исботланган;

машқ ва топшириқ тушунчалари компетециявий ёндашув нуқтаи назаридан фарқланиб, уларнинг асосий қўлланилиш ўринлари белгилаб берилган; нутқий компетенцияни ривожлантириш учун фонетика бўлимини ўқитиш жараёнида ўқувчилар қатъий ёд олиши лозим бўлган ва ёддан билиши лозим бўлмаган ўқув материалларининг чегараси аниқлаган;

фонетикага доир ўқув материаллари методик таъминотининг мазмун, усул ва воситалари фонетик компетенцияни ривожлантириш нуқтаи назаридан такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Умумий ўрта таълим тизимида фонетикaга доир ўқув материалларининг методик таъминотини такомиллаштириш  бўйича олинган илмий  натижалар асосида:

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сон Қарори билан тасдиқланган умумий ўрта таълим мактабларининг она тили ва адабиёт фани бўйича малака талабларини ишлаб чиқишда диссертация хулосалари, таклиф ва тавсияларидан фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 21 февралдаги 01-02/2-2-61-сон маълумотномаси). Натижада умумий ўрта таълим тизимида фонетикага доир ўқув материаларининг ДТС, дастур ва дарсликлардаги мазмуни такомиллаштирилган;

Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси томонидан намойиш этилган “Таълим ислоҳотлари”, “Жараён” каби кўрсатувларни тайёрлашда, ёш сухандонларнинг адабий талаффуз кўникмаларини ривожлантиришда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2018 йил 6 декабрдаги 09-02/512-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувларнинг илмийлиги ва долзарблиги ошган, кенг жамоатчиликнинг она тилига эътиборли бўлиш, адабий талаффуз ва имловий саводхонлик каби кўникма ва малакаларини ривожлантиришга эришилган.

ўқувчиларни адабий талаффузга ўргатиш, имловий саводхонлиги ва сўз бойлигини оширишга доир ўқув қўлланма қўлланма тайёрланиб, амалиётга жорий этилган (Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 21 февралдаги 01-02/2-2-61-сон маълумотномаси). Натижада махсус машқ ва топшириқлар орқали ўқувчиларда адабий талаффуз кўникмалари сезиларли шаклланган, имловий хатолар камайган ва сўз бойлиги ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish