Sayt test rejimida ishlamoqda

Хакбердиев Нурбек Мусурмановичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Шарқий Ўзбекистонни палеозойдаги нометалл фойдали қазилмаларининг асосий турларини жойлашиш хусусиятлари ва улардан фойдаланиш истиқболлари», 04.00.02–Қаттиқ фойдали қазилма конларининг геологияси, уларни қидириш ва разведка қилиш. Металлогения ва геокимё (геология-минералогия фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/GM51.

Илмий раҳбар: Исаходжаев Бахтияр Абдукаримович, геология-минералогия фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Минерал ресурслар институти ДК.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Минерал ресурслар институти ДК, Геология ва геофизика институти, Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти, Сейсмология институти, Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент давлат техника университети, DSc.27.06.2017.GM.40.01.

Расмий оппонентлар: Колдаев Александр Александрович, геология-минералогия фанлари доктори; Султонов Пўлат Салимович, геология-минералогия фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: «Уранкамёбметгеология» ДУК.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Шарқий Ўзбекистондаги палеозой ётқизиқлари билан боғлиқ нометалл фойдали қазилмаларининг асосий турларини жойлашиш хусусиятларини аниқлаш ва уларнинг истиқболларини баҳолашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Шарқий Ўзбекистон палоезой ётқизиқларидаги нометалл фойдали қазилмалар асосий турлари конлари ва намоёнларининг жойлашиш хусусиятлари аниқланган;

Шарқий Ўзбекистонда палеозой ётқизиқларидаги асосий турдаги нометалл фойдали қазилма конларининг саноат ва генетик таснифлари ишлаб чиқилган;

асосий турдаги нометалл фойдали қазилма конлари ва намоёнларининг истиқболлари асосланган;

асосий турдаги нометалл фойдали қазилма конлари ва намоёнлари геологик қидирув босқичлари ва саноат ўзлаштирилишлари бўйича тизимлаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Шарқий Ўзбекистоннинг палеозой ётқизиқларидаги асосий турдаги нометалл фойдали қазилмаларнинг жойлашиш хусусиятлари ва улардан фойдаланишнинг истиқболларини аниқлаш бўйича олинган натижалар асосида:

Чотқол-Қурама ҳудудида ажратилган баритга истиқболли майдонлар «Регионал геологик-тасвирлаш экспедицияси» ДУКда амалиётга жорий қилинган (Давлат геология қўмитасининг 2019 йил 8 январдаги 02/3-сон маълумотномаси). Натижада Тангил-Арабулоқ, Кичик-Арсаган ва Каранкўл истиқболли майдонларида геология қидирув ишларини олиб бориш ва республикада барит минерал хомашё базасини кенгайтириш имконини берган;

Наманган вилоятидаги нометалл фойдали қазилмаларнинг асосий турлари бўйича геология қидирув ишларининг келгусидаги йўналишлари бўйича тавсиялар «Регионал геологик-тасвирлаш экспедицияси» ДУКда геология қидирув ишларини олиб бориш амалиётига жорий қилинган (Давлат геология қўмитасининг 2019 йил 8 январдаги 02/3-сон маълумотномаси). Натижада Наманган вилояти ҳудудида Оқтепа габбро, Мамай доломит, Шунавак томирли кварц ва Душали кварцит майдонларида геология-қидирув ишларини режалаштириш имконини берган;

нометалл фойдали қазилмаларнинг асосий турлари бўйича кон ва намоёнларининг истиқболилигини тизимлаш натижалари «Давлат геология ахборот маркази» ДК фаолиятига жорий қилинган (Давлат геология қўмитасининг 2019 йил 8 январдаги 02/3-сон маълумотномаси). Натижада ҳудуддаги қаттиқ фойдали қазилма конлари ва истиқболли намоёнлари кадастрини тўлдириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish