Sayt test rejimida ishlamoqda

Хурсанов Дунёбек Бахтиёровичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Амударё ҳозирги дельтаси ландшафтларининг структураси ва табақаланиш қонуниятлари», 11.00.01–Табиий география (география фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В.2017.4.PhD/Gr30.

Илмий раҳбар: Уразбаев Абдукарим Кендирбаевич, география фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.30.05.2018.G.02.07.

Расмий оппонентлар: Рафиқов Ваҳоб Асомович, география фанлари доктори; Боймирзаев Каримжон Мирзаахмедович, география фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ландшафтларнинг коллектор ҳавзаларидаги ва кичик дельталардаги оқимлар структурасини ҳамда уларнинг дарахтсимон табақаланишини очиб беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Амударё дельтасининг суғориладиган ва суғорилмайдиган массивларидаги ландшафтларнинг элювиал, транс-элювиал, супераквал, аквал элементар ландшафтларга табақаланиши исботланган;

кичик дельталар ва унга туташ коллектор ҳавзаларидаги элементар ландшафтларнинг морфогенетик таснифлаш қатори ишлаб чиқилган;

Кўҳнадарё-Қозоқдарё кичик дельтасининг ва Қўнғирот коллектор тизимининг 1:100000 масштабли “Элементар ландшафтлар гуруҳи” картаси ҳамда Кўҳнадарё-Қозоқдарё кичик дельтасининг 1:100000 масштабдаги ландшафт-типологик карталари тузилган;

дельта ландшафт хиллари ва мелиоратив ҳолатнинг ўзгариши денгиз сатҳи пасайиши ва дарё ўзани чуқурлашуви билан боғлиқлиги очиб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Амударё ҳозирги дельтаси ландшафтларининг структураси ва табақаланиш қонуниятлари бўйича олинган натижалар асосида:

дельтанинг ландшафт структураси ва дифференциациясини геоструктурали парадигма назарияси асосида исботлашга доир таклиф ва тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси ерларининг мелиоратив ҳолатини баҳолашда Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри қўмитасида амалиётга жорий этилган (Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2018 йил 1 декабрдаги 02-04-9222-сон маълумотномаси). Натижада дельта ҳудудидаги ерларнинг шўрланиш даражасини аниқроқ баҳолаш имконини берган;

Кўҳнадарё-Қозоқдарё кичик дельтасининг ва Қўнғирот коллектор тизимининг 1:100000 масштабли «Элементар ландшафтлар гуруҳи» ва Кўҳнадарё-Қозоқдарё кичик дельтасининг ландшафт типологик карталаридан ҳудуд тупроқларининг мелиоратив картасини тузишда Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри қўмитаси амалиётига жорий этилган (Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2018 йил 1 декабрдаги 02-04-9222-сон маълумотномаси). Натижада ҳудуднинг мелиоратив чора-тадбирлари такомиллаштириш имконини берган;

коллектор ҳавзаларидаги элементар ландшафт гуруҳлари ва улар билан боғлиқ бўлган ландшафт хиллари тавсифидан қишлоқ хўжалиги ерларини баҳолашда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 19 октябрдаги 02/02-285-сон маълумотномаси). Натижада қишлоқ хўжалиги ерларидан илмий асосда самарали фойдаланиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish