Sayt test rejimida ishlamoqda

Бегмуратова Гулбаҳар Асаматдийновнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берилган фан тармоғи номи): «Мустақиллик даври қорақалпоқ романларида фольклоризмлар», 10.00.12–Қорақалпоқ адабиёти (филология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Fil171.

Илмий раҳбар: Жаримбетов Қурбанбай Қудайназарович, филология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассасалар номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.27.06.2017.Fil.20.01.

Расмий оппонентлар: Қурамбаев Каримбай филология фанлари доктори, профессори;  Нуржанов Пердебай Ержанович филология фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: мустақиллик даври қорақалпоқ романларидаги  фольклоризмларнинг манбалари, асарнинг сюжет тузилишидаги семантик функциялари, типологик хусусиятлари ва бадиий-эстетик вазифаларини аниқлаш асосида адибларнинг фольклордан ижодий фойдаланишдаги ўзига хос бадиий маҳоратини очиб беришдан иборат.  

III.Тадқиқотнинг  илмий янгилиги:

қорақалпоқ адабиётшунослигида биринчи марта истиқлол даври романларда қўлланилган фольклоризмларнинг манбалари, бадиий-эстетик хусусиятлари ҳамда роман композицион қурилишидаги ўрни ёритилиб, уларнинг оддий, мураккаб ва аналитик фольклоризмлардан иборат типлари мавжудлиги аниқланган;

роман бадиий структурасидаги фольклоризмлар қаҳрамонлар талқинининг ўзига хослигини таъминлаш, асар тилининг эмоционал-экспрессивлигини ошириш, тасвирланаётган воқеликнинг этномаданий контекстини яратиш ва даврнинг ижтимоий-сиёсий мазмунини ёритишда муҳим бадиий-эстетик омил бўлганлиги асосланган;

фольклор жанрлари, эпик сюжетлар ва анъанавий мотивлар стилизациясининг Т.Қайипбергенов, Ш.Сейтов, А.Абдиев, Қ.Матмуратов романларидаги бадиий талқинларини индивидуал услуб ҳамда фольклоризмлар типологияси контекстида таҳлил қилиш асосида халқ ижоди анъаналарининг ёзма адабиётга таъсири истиқлол даври романчилигининг мавзу доирасини кенгайтириш ва ғоявий-бадиий салмоқдорлигини орттириш вазифасини бажарганлиги далилланган;

қорақалпоқ романларининг фольклор поэтикаси билан услубий алоқаси аниқланиб, эпик ва мифологик образлар стилизацияси асосида яратилган қаҳрамонлар типи мустақиллик даври романларининг миллий характерини таъминловчи асосий восита вазифасини бажарганлиги исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Мустақиллик даври қорақалпоқ романларидаги фольклоризмлар ва унинг типлари, шунингдек, уларнинг бадиий-эстетик вазифадошлигини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

роман жанри бадиий такомилида фольклоризм типларини, адабиёт ва фольклорнинг алоқадорлигини янги аспектда ўрганиш тўғрисидаги назарий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида бажарилган ФА-А1-Г007 рақамли «Қорақалпоқ мақол-маталлари лингвистик тадқиқот объекти сифатида», ММ.1-12 рақамли  «XX аср қорақалпоқ шеъриятининг антологиясини мустақиллик назариясидан нашрга тайёрлаш» деган мавзудаги лойиҳа ишларини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти 2018-йил 11-июлдаги 1701/120-сон маълумотномаси). Натижада, фольклор ва адабиёт алоқасининг теранлиги, фольклорнинг ҳозирги давр қорақалпоқ романларидаги ўрни, ёзувчи ва шоирларнинг фольклорга муносабатига доир илмий қарашларнинг мукаммаллашиши, янги тадқиқот йўналишлари тўғрисидаги назарий фикрларнинг такомиллашишига эришилган; 

Тадқиқот материалидаги фольклорнинг бугунги адабиётдаги ўрни ва хизмати тўғрисидаги илмий хулосалар Қорақалпоғистон Республикаси телевидениесининг «Ассалом, Қорақалпоғистон», «Сўз гавҳари», «Адабиёт ва давр», «Этноэтика», «Халқ дурдонасидан» «Адабий портрет» каби теледастур ва радиоэшиттиришларда қўлланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2018 йил 9 июлдаги 01-02/319-сон маълумотномаси) Натижада теледастур ва радиоэшиттиришларнинг илмий маълумотларга бой бўлиши ва ёзувчилар ижодининг кенг тарғиб этилиши таъминланган;

адабий жараён, адабиёт ва фольклор алоқаси ҳақида, ижодкорларнинг фольклордан ижодий усулда фойдаланишидаги индивидуаль стиль, маҳорат масалалари тўғрисидаги илмий маълумотлар ёш ижодкорлар ва китобхонларнинг семинар-мажилисида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Ёзувчилар уюшмасининг 2018 йил 13 июлдаги 104-сон маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ ёзувчиларининг романларда фольклордан фойдаланиш хусусиятлари тўғрисидаги илмий-назарий хулосалар ижодкорларга ижодий маҳорат дарси сифатида тарғиб этилишига асос бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish