Sayt test rejimida ishlamoqda

Аманова Нодира Аллабергановнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Ўзбек эстрада мусиқасининг миллий ўзига хослиги жанрлар ривожи кесимида», 17.00.02–Мусиқа санъати (санъатшунослик фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.4.PhD/San31.

Илмий раҳбар: Иброҳимов Оқилхон Акбарович, санъатшунослик фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат консерваторияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат консерваторияси, PhD.29.11.2017.San.54.01.

Расмий оппонентлар: Рахматуллаева Дилфуза Нарзуллаевна, санъатшунослик фанлари доктори; Муллажонов Давлат Мавлонович, санъатшунослик фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек миллий эстрада мусиқасининг устувор жанр ва услуб йўналишлари, уларга хос оҳанг-ритмларнинг хусусий белгилари ва мазкур санъатнинг ҳозирги давр Ўзбекистон  мусиқа маданиятидаги  аҳамиятини очиб беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ўзбек эстрада мусиқасининг муҳим имманент ва “ташқи” таснифий (оммавийлик, томошавийлик) хусусиятлари жанр ва услубий йўналишларнинг узвийлигида ёрқин ифодаланиши асослаб берилган;

устувор жанр ва услубларнинг мослашув (адаптация), шаклланиш ва ривожланиш каби уч босқичли ўзгариш динамикаси аниқланган;

оммавий эстрада мусиқасида ижодкорлик ва ижрочилик анъаналарининг ўзаро муштараклиги очиб берилган;

ҳозирги давр ўзбек эстрада мусиқасида янги жанр ва услубий йўналишлар жаҳон поп мусиқаси билан яқин алоқадорликда юзага келиши исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўзбек эстрада мусиқасининг миллий спецификасини тадқиқ этиш бўйича олинган натижалар асосида:

жанрларнинг уч босқичли ўзгариш динамикаси (мослашув, шаклланиш ва ривожланиш), ижодкорлик соҳасининг ижрочилик билан узвийлиги ҳамда ўзбек эстрада мусиқасидаги ҳар бир жанр ва услубий йўналиш жаҳон поп-мусиқаси билан яқин муносабатда қарор топиши «Жаз ва эстрада мусиқаси тарихи» номли ўқув-методик қўлланмада ёритилган («San’at» нашриёти, 2010; ББК 85 313 (0), УДК 785161, ISBN 978-9953-388-05-5; 01.02.2019 й., №02-05-145-сон маълумотнома). Натижада муаллим ва ўқувчилар «Жаз ва эстрада мусиқаси тарихи», «Жаҳон ва ўзбек жаз-эстрада мусиқаси тарихи» каби фанлар бўйича шу вақтга қадар мавжуд бўлмаган ўқув материалини ўрганиш имконига эга бўлдилар;

ўзбек эстрада мусиқасининг миллий спецификаси ва жанрларини аниқлаш услуби композиторлик ижодиётига доир маълумотлардан Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг 2018 йил 25 декабрдаги  416-сон маълумотномаси). Илмий натижалар асосида ўзбек эстрада мусиқасининг ҳозирги ҳолати ва истиқболи очиб берилган; 

ўзбек эстрада мусиқасининг ривожланиш истиқболлари ва тенденциялари ҳамда ёрқин намояндалари ижоди ва фаолиятига оид маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва «Маҳалла» телеканалининг кўрсатув ва радиоэшиттиришларида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиоканалининг 2019 йил 1 февралдаги ва 19 октябрдаги O‘z 10-1-141-сон, 04-95-сон ва 04-88-сон маълумотномалари). Бу эса ўзбек эстрада мусиқасида юзага келган турли йўналишлар ҳамда ўзбек эстрада мусиқасининг асосчилари ва сулолалари ижодини кенг кўламда ёритиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish