Sayt test rejimida ishlamoqda

Пирманова Гавхар Назаркуловнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Англия бадиий меросини ўрганиш талабаларнинг инглиз тилига қизиқишини ошириш воситаси сифатида», 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Ped33.

Илмий раҳбар: Аннамуратова Светлана Каримовна, педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.28.03.2018.Ped.02.05.

Расмий оппонентлар: Махмудов Мэлс Хасанович педагогика фанлари доктори, профессор; Ахмедова Лайло Толибжоновна педагогика фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Англия бадиий меросини талабаларнинг инглиз тилига қизиқишини ошириш воситаси сифатида ўрганишнинг педагогик механизмларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги

талабаларнинг инглиз тилига қизиқишини Англия бадиий меросидан фойдаланиш орқали ошириш босқичлари (когнитив, технологик-фаолиятли, лингвистик-коммуникатив, рефлексив) инглиз бадиий маданияти (тасвирий санъат ва ҳайкалтарошлик тавсифи) ривожланиш тенденцияларига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;

Англия бадиий меросини ўрганишга қаратилган педагогик тизим (мотивацион, луғавий-ахборот, тизимли топшириқлар, ижодий иш, коммуникацион фаолият, матн ёзиш ва таржима каби) маданий эҳтиёж компонентлари (талаб, таҳлил, ривожлантириш, ижодкорлик) асосида такомиллаштирилган;

инглиз тилини ўқитишнинг ташкилий-педагогик шарт-шароитлари Англия бадиий меросини ўрганиш бўйича аудиториядан ташқари “Англиянинг бадиий мероси” махсус курс мазмунини (ўқув дастури, малакавий талаблар, баҳолаш параметрлари) ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;

Англия бадиий меросини ўрганиш мезонлари (луғавий-тушунчавий, билиш, бадиий идрок этиш, ифодалаш, амалий тажриба, ижтимоийлашув)  асосида талабаларнинг инглиз тилига бўлган онгли қизиқиши ва коммуникатив фаолиятини шакллантиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Англия бадиий меросини талабаларнинг инглиз тилига қизиқишини ошириш воситаси сифатида ўрганиш бўйича ишлаб чиқилган назарий ва амалий таклифлар асосида:

Англия бадиий меросини ўрганишга қаратилган педагогик тизим, маданий эҳтиёж компонентларига оид таклифлар А1-КХ-1-60888 рақамли “Таълим олувчиларда ижодкорлик, янгилик яратиш ва касбий маҳоратга қизиқишни шакллантириш-баркамол авлодни тарбиялашнинг зарурий шарт-шароитлари”  мавзусидаги амалий амалий тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта таълим вазирлигининг 2019 йил 11 январдаги 89-03-172-сон маълумотномаси). Мазкур лойиҳа доирасида “Англия бадиий меросини ўрганиш орқали инглиз тилига қизиқишни ошириш тизими“ўқув курслари ташкил этилиши таянч докторантларнинг инглиз тилида сўзлашиш салоҳиятларини оширишга хизмат қилган;

инглиз тилини ўқитишнинг ташкилий-педагогик шарт-шароитлари, Англия бадиий меросини ўрганиш бўйича аудиториядан ташқари машғулотлар ташкил этиш, “Англиянинг бадиий мероси” ўқув курсига оид таклифлари олий таълим муассасаларининг ўқув  жараёнига жорий этилган (Олий ва ўрта таълим вазирлигининг 2019 йил 11 январдаги 89-03-172-сон маълумотномаси). Олий таълим муассасаларида мазкур аудиториядан ташқари машғулотларнинг ташкил этилиши талабаларда инглиз тилини эгаллаш самарадорлигининг ошириш имкониятини кенгайтирган;

Англия бадиий меросини ўрганишнинг луғавий-тушунчавий, билиш, бадиий идрок этиш, ифодалаш, амалий тажриба, ижтимоийлашув мезонлари, талабаларнинг инглиз тилини онгли қизиқиши ва коммуникатив фаолиятини шакллантириш, дидактик таъминотга оид таклиф ва тавсиялари асосида “Англия бадиий меросини ўрганиш орқали инглиз тилига қизиқишни ошириш тизими“ ўқув қўлланма  ишлаб чиқилган ва жорий этилган (Олий ва ўрта таълим вазирлигининг 2019 йил 11 январдаги 89-03-172-сон маълумотномаси). Мазкур методик таклиф ва тавсиялар  инглиз тилини ўқитишни такомиллаштиришга имконият яратган.

талабаларнинг инглиз тилига қизиқишини оширишда Англия бадиий меросидан фойдаланиш босқичлари, инглиз бадиий маданияти, тасвирий санъат ва ҳайкалтарошлик тавсифига оид таклифларидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг чет тили ўқитувчилари ўқитувчиларининг малакасини ошириш ўқув ўқув дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта таълим вазирлигининг 2019 йил 11 январдаги 89-03-172-сон маълумотномаси). Мазкур ўқув дастурлари чет тили ўқитувчиларини ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда, узлуксиз равишда касбий маҳоратларини ривожлантириш ва малакаларини оширишларига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish