Sayt test rejimida ishlamoqda

Бурханова Дилнавоза Уткуровнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Суғориладиган  типик бўз ва ўтлоқи тупроқларнинг унумдорлигини ошириш йўллари (Тошкент вилояти мисолида)», 06.01.03–Агротупроқшунослик ва агрофизика (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Qx254.

Илмий раҳбар: Турапов Ибрагим, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx/B.43.01.

Расмий оппонентлар: Қурвантоев Рахмонтой, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Фахрутдинова Машкура Фазлиддиновна, биология фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Тошкент вилоятининг суғориладиган типик бўз ва ўтлоқи тупроқлари шароитида ўсимлик қолдиқлари билан мулчалаш ҳамда турли ўғит (органик ўғит, биогумус, биопрепарат)ларни қўллаш орқали тупроқ унумдорлигини ва қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигини ошириш йўлларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

суғориладиган типик бўз ва ўтлоқи тупроқларни ўсимлик қолдиқлари билан мулчалаш ҳамда турли ўғитлар қўллашнинг тупроқ унумдорлигини ошишига самарали таъсир этиши исботланган; 

суғориладиган типик бўз тупроқларни ўсимлик қолдиқлари билан мулчалаш ва ўтлоқи тупроқларда турли ўғит (органик ўғит, биогумус ва биопрепарат)ларни қўллашнинг тупроқ агрофизикавий, агрокимёвий хоссалари яхшиланишига ҳамда микробиологик фаоллигига таъсири аниқланган;

суғориладиган ўтлоқи тупроқларда кузги буғдой навига турли ўғитлардан «Байкал ЭМ-1» биопрепаратини экишдан олдин 5 л/га ва туплаш фазасида 3 л/га, гўнг 20 т/га, биогумус 2 т/га меъёрларида қўллаш мақбуллиги исботланган;

суғориладиган типик бўз ва ўтлоқи тупроқларга турли ўғит (органик ўғит, биогумус ва биопрепарат)ларни қўллаш ва тупроқни ўсимлик қолдиқлари билан мулчалашни кузги буғдой ва ғўзанинг ўсиб-ривожланиши ҳамда ҳосилдорлигига таъсири аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Тошкент вилоятининг суғориладиган типик бўз ва ўтлоқи тупроқларнинг унумдорлигини ошириш йўллари бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:

фермер хўжаликлари учун «Суғориладиган типик бўз, ўтлоқи тупроқларнинг унумдорлиги ва уни ошириш йўллари бўйича тавсиялар» ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 27 ноябрдаги 02/020-214-сон маълумотномаси). Натижада ушбу тавсиялар Тошкент вилоятининг пахта-ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликларида ўсимлик қолдиқлари билан мулчалаш ва турли ўғитларни қўллаш меъёрлари орқали тупроқ унумдорлигини ошириш учун қўлланма сифатида хизмат қилган;

типик бўз тупроқлар шароитида тупроқни қишлоқ хўжалиги экинлари қолдиқлари билан мулчалаш технологияси Тошкент вилояти Янгийўл туманида 132 гектар суғориладиган экин майдонларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 27 ноябрдаги 02/020-214-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида тупроқнинг ҳайдалма қатламида гумус миқдори 0,33 фоизга ошган ва ғўзанинг «С-6524» навидан гектаридан 4,8 центнер қўшимча пахта ҳосили олишга эришилган;

ўтлоқи тупроқлар шароитида ишлаб чиқилган N150P100K50+Байкал ЭМ-1 биопрепаратини қўллашнинг такомиллаштирилган агротехнологияси Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида 123 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 27 ноябрдаги 02/020-214-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида тупроқнинг ҳайдалма қатламида гумус миқдори 0,07 фоиз, нитрат шаклдаги азот 7,3 мг/кг, ҳаракатчан фосфор 5,45 мг/кг га ошган ва кузги буғдойнинг «Таня» навидан гектаридан қўшимча 13,3 центнер дон ҳосили олишга эришилган;

N150P100K50+биогумус қўллашнинг такомиллаштирилган агротехнологияси Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани «Махмудов Бахтиёр Агро» фермер хўжалигида 50 гектар суғориладиган ер майдонида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 27 ноябрдаги 02/020-214-сон маълумотномаси). Натижада ушбу такомиллаштирилган технология фермер хўжаликларида кузги буғдойдан гектаридан 11,3 центнер қўшимча дон ҳосили олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish