Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаева Шоира Хамидовнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Педагог профессионал компетентлилигини шакллантиришнинг ижтимоий психологик  механизмлари”, 19.00.05–Ижтимоий психология, этнопсихология бўйича (психология фанлари). 

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.DSc/Psi15.

Илмий маслаҳатчи: Мухамедова Дилбар Гафурджановна, психология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc27.06.2017.Psi.01.07.

Расмий оппонентлар: Каримова Васила Маманосировна, психология фанлари доктори, профессор; Мўминова Лола Рахимовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Мухторов  Азамат Мухторович, фалсафа фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: педагог профессионал компетентлигини шакллантирувчи ижтимоий-психологик механизмларининг компонентларини аниқлаш ҳамда педагогларда профессионал компетентликнинг шакллантиришни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

педагогнинг профессионал компетентлигини белгиловчи предметли-фаолиятлилик  компоненти (фаолиятни эркин танлашга интилиш, инсонлар билан ишлашга йўналганлик, ўзга кишилар учун ўзини сафарбар этиш, натижалар учун тўсиқларни бартараф этиш ва масъулиятни ўз зиммасига олиш,  муваффақиятга интилиш, таваккал қилишга тайёрлик, янгилик яратишга интилиш), шахслилик компоненти (содир бўладиган воқеа-ҳодисаларга жавоб бериш, ўзга кишиларни қўллаб-қувватлаш ва кўмаклашишга қобилиятлилик, эмоционал ҳолатларини назорат қилишга ўқувлилик),  ижтимоий-коммуникативлик компоненти (мулоқотдаги қайишқоқлик, толерантлик,  муомалада ўзини назорат қилиш малакасини ривожланганлиги) аниқланган;

педагогда профессионал компетентлигининг шаклланиши унда ноаниқликка толерантликни, муваффақиятга эришиш мотивациясини, ўзини омадли шахс эканлиги ҳақидаги тасаввурини ривожланишига ҳамда ригидликни, хавотирланиш ва инновацион фаолиятга нисбатан қаршиликларни пасайишига олиб келиши асосланган;

педагог профессионал компетентлигининг  профессионал-фаолиятли онг, “Мен-педагог” концепциясининг профессионал жиҳатдан аниқлилиги, фаолиятнинг амалга оширишга ахборот ва воситалар билан тайёрлик  каби таркибий тузилмалари  аниқланган; 

синтезловчи рефлексияга қобилиятлилик, фаолиятни лойиҳалаш ва амалга оширишга қобилиятлилик, ижобий “Мен концепцияси” педагогда профессионализмни таркиб топтиришнинг психологик шарт-шароитлари эканилиги исботланган;

педагог профессионал компетентлигининг махсус (ўқитувчилик фаолияти билан боғлиқ билим, кўникма, малакалар),  ижтимоий (муомалага кириша олиш, ўзаро таъсир малакаси) ва шахслилик (индивидуал ва касбий-муҳим сифатлар, эмоционал барқарорлик, қийин вазиятлардан чиқиб кета олиш малакаси)  компонентлари шаклланиши ўртасидаги ўзаро алоқадорлик аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Педагог профессионал компетентлилигини шакллантиришнинг ижтимоий психологик  механизмлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:

педагогнинг профессионал компетентлигини белгиловчи предметли-фаолиятлилик  компоненти (фаолиятни эркин танлашга интилиш, инсонлар билан ишлашга йўналганлик, ўзга кишилар учун ўзини сафарбар этиш, натижалар учун тўсиқларни бартараф этиш ва масъулиятни ўз зиммасига олиш,  муваффақиятга интилиш, таваккал қилишга тайёрлик, янгилик яратишга интилиш), шахслилик компоненти (содир бўладиган воқеа-ҳодисаларга жавоб бериш, ўзга кишиларни қўллаб-қувватлаш ва кўмаклашишга қобилиятлилик, эмоционал ҳолатларини назорат қилишга ўқувлилик),  ижтимоий-коммуникативлик компоненти (мулоқотдаги қайишқоқлик, толерантлик, муомалада ўзини назорат қилиш малакасини ривожланганлиги) аниқланганлигига оид маълумотлардан Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Наманган давлат университети ўқув жараёнларида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 13 ноябрдаги 89-03-2777-сон маълумотномаси). Натижада бўлғуси педагогларда профессионал компетентлик компонентлари, уларнинг шаклланиш шарт-шароитлари ва механизмларини шакллантириш имконияти пайдо бўлган;

педагогда профессионал компетентлигининг шаклланиши унда ноаниқликка толерантликни, муваффақиятга эришиш мотивациясини, ўзини омадли шахс эканлиги ҳақидаги тасаввурини ривожланишига ҳамда ригидликни, хавотирланиш ва инновацион фаолиятга нисбатан қаршиликларни пасайишига доир илмий натижалар Тошкент вилояти Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида умумтаълим мактаблари ўқитувчилари фаолиятида жорий этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 13 ноябрдаги 89-03-2777-сон маълумотномаси). Натижа педагоглик фаолиятини олиб бораётган ва малака ошириш курсларида таҳсил олаётган педагогларда профессионал компетентлик даражасини аниқлаш ва унинг зарур компонентларини шакллантириш, ўқитувчиларда касбий деформациянинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имконини берган;

педагог профессионал компетентлигининг  профессионал-фаолиятли онг, “Мен-педагог” концепциясининг профессионал жиҳатдан аниқлилиги, фаолиятни амалга оширишга ахборот ва воситалар билан тайёрлик  каби таркибий тузилмаларини аниқлашга доир илмий янгилик Ўзбекистон Миллий университети, Наманган давлат университети ва Тошкент вилояти Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш минтақавий марказининг ўқув жараёнига  татбиқ этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 13 ноябрдаги 89-03-2777-сон маълумотномаси). Натижа педагогларда профессионал компетентлиликни шакллантиришнинг тизимли методик таъминотини яратишга хизмат қилган;

синтезловчи рефлексияга қобилиятлилик, фаолиятни лойиҳалаш ва амалга оширишга қобилиятлилик, ижобий “Мен концепцияси” педагогда профессионализмни таркиб топтиришнинг психологик шарт-шароитлари бўйича олинган илмий янгилик  Ўзбекистон Миллий университети ва Чирчиқ давлат педагогика институти ўқув жараёнларига татбиқ этилган  (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 13 ноябрдаги 89-03-2777-сон ва 2017 йил 30 декабрдаги МХ-01/21-231-сон маълумотномалари). Натижада бўлажак педагог мутахассисларни ўқув жараёнида касбий билим, кўникма ва малакаларини самарали шакллантириш тизими такомиллаштирилган;

педагог профессионал компетентлигининг махсус (ўқитувчилик фаолияти билан боғлиқ билим, кўникма, малакалар),  ижтимоий (муомалага кириша олиш, ўзаро таъсир малакаси) ва шахслилик (индивидуал ва касбий-муҳим сифатлар, эмоционал барқарорлик, қийин вазиятлардан чиқиб кета олиш малакаси)  компонентлари шаклланиши ўртасидаги ўзаро алоқадорлигига доир илмий янгилик Ўзбекистон Миллий университети ва Чирчиқ давлат педагогика институти ўқув жараёнларига қўлланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 13 ноябрдаги 89-03-2777-сон ва 2017 йил 30 декабрдаги МХ-01/21-231-сон маълумотномалари). Натижада бўлажак педагог мутахассисларни ўқув жараёнини индивидуал-психологик жиҳатдан ташкил этиш чора-тадбирларини такомиллаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish