Sayt test rejimida ishlamoqda

Умирова Светлана Маъмуржоновнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбек шеъриятида лингвистик воситалар ва поэтик  индивидуаллик (Усмон Азим шеърияти мисолида)», 10.00.01–Ўзбек тили (филология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Fil223.

Илмий раҳбар: Каримов Суюн Амирович, филология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSс.27.06.2017.Fil.02.03.

Расмий оппонентлар: Маҳмудов Низомиддин Мамадалиевич, филология фанлари доктори, профессор; Муродова Нигора Қулиевна, филология фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳозирги замон ўзбек адабиётининг йирик намояндаси Усмон Азим шеърий асарлари тилини лингвопоэтик таҳлил этиш орқали унинг индивидуал ижодий манерасига хос хусусиятларни белгилаш ва шоир поэтик асарлари матнида коннотатив вазифа бажараётган ядровий элементларнинг услубий имкониятларини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ўзбек поэтик нутқи фондининг таркибий қисми саналадиган Усмон Азим шеърияти матни лингвопоэтик таҳлилида унинг ижодига хос бўлган индивидуал жиҳатлар асосланган;

поэтик синтактис элементларнинг функционал-стилистик ўзига хосликлари ҳамда ўзбек тилидаги гап қурилишининг анъанавий тамойилларидан кўра ижодкор индивидуал услубига хос бўлган структурал ўзгаришлари далилланган;

Усмон Азим поэтик тафаккури ва индивидуал манерасини белгилайдиган, адабий тил меъёри учун ғайриодатий бўлган синтактик қурилмаларнинг мантиқий ва грамматик алоқаси, гапда, фразада, умуман матнда сўзларнинг, синтактик қурилмаларнинг ғайриодатий ўринлашиши исботланган;

Усмон Азим шеъриятининг ритмик синтаксиси ва риторикасини вужудга келтирган стилистик фигуралар ўзбек халқ достончилигида мавжуд бўлган оҳанг, баён усули билан таққосланиб, шоирнинг индивидуал услуби очиб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Усмон Азим шеърий асарлари матнида қўлланилган айрим тил бирликларининг лингвостилистик ва лингвопоэтик хусусиятлари тадқиқи натижасида олинган илмий натижалар асосида:

лексик-синтактик бирликларнинг актуаллашуви натижасида Усмон Азим шеърияти матнида юзага келган бетакрор шеърий матн ва бу бирликларнинг поэтик индивидуалликни белгилашдаги хизматларини ёритишга ва ўзбек тилининг тасвирий кўламига оид олинган хулосалар ФА-Ф1Г041 рақамли «Ўзбек тили лексикаси ва терминологиясининг мустақиллик даври тараққиётини тадқиқ этиш» мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган. (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 13 апрель 2018 йил 89-03-1415-сон маълумотномаси). Олинган натижалар асосида кўплаб луғавий бирликларнинг изоҳлари мукаммаллаштирилган;

мустақиллик йиллари шеъриятининг бадиий поэтик хусусиятлари, поэтик индивидуаллик, шеъриятда лингвистик воситаларнинг ифодаси масалалари юзасидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд  вилоят бўлими қошидаги «Садоқат» адабий-ижодий тўгарагида фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 24 июлдаги 2018 йил 01-03-11/992-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг амалиётга татбиқ этилишида Усмон Азим шеърияти ҳақидаги қарашларини бойитилишига, кейинги йиллар шеъриятидаги адабий-эстетик ҳодисалар асосида назарий хулосалар чиқаришга асос бўлган;

Усмон Азим шеъриятининг ўзига хос тамойиллари, назарий қарашлари, шоир шеъриятининг халқона руҳи, бадиий тил хусусиятлари ҳақидаги мулоҳазаларидан «Маънавият қалб кўзгуси», «Ассалом, Фарғонам», «Тема дня», «Адабиёт гулшани» каби кўрсатув ва радиоэшиттиришларда фойдаланилган. (Сурхондарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2018 йил 12 октябрдаги 01-10/670 сон маълумотномаси, Фарғона вилоят телерадиокомпаниясининг 2018 йил 16 августдаги 12-01/102-сон маълумотномаси, Сирдарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2018 йил 28 августдаги 1250-сон маълумотномаси). Натижада мазкур манбалар телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар учун тайёрланган материалларнинг мазмунини мукамаллаштиририлган ва илмий далиллар билан бойитилган;

тадқиқот натижалари асосида яратилган «Усмон Азим асарлари тилининг луғати» (алфавитли: 978-9943-5369-7-5, частотали: 978-9943-5369-8-2, терс: 978-9943-5369-9-9) тил таълимида бадиий нутқ жараёнида юзага келадиган коннотатив маънолар ва лексик материал актуаллашувини англашга хизмат қилиши амалда кўрсатилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish