Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупова Нигора Жалолиддин қизининг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ислом оила ҳуқуқи: пайдо бўлиши, ривожланиши, манбалари ва институтлари”, 12.00.01–Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи. Ҳуқуқий таълимотлар тарихи (юридик фанлар).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.DSc/Yu80.

Илмий раҳбар: Тошқулов Жўрабой Ўринбаевич, юридик фанлар доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.27.06.2017.Yu.23.01.

Расмий оппонентлар: Саидов Акмал Холматович, академик, юридик фанлар доктори, профессор; Муҳитдинова Фирюза Абдурашитовна, юридик фанлар доктори, профессор; Кадиров Эшмухамад Омантурдиевич, юридик фанлар доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади:  ислом оила ҳуқуқининг юзага келиши, манбалари, институтларининг тартибга солинишидаги ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатларни, назарий ва амалий қоидаларини ислом ҳуқуқининг классик манбалари ҳамда Мовароуннаҳрда яратилган оилавий муносабатларга оид асарлар асосида қиёсий-ҳуқуқий нуқтаи назардан таҳлил қилиб, оила институтини мустаҳкамлаш ва такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

болаларни парваришлаш, таълим-тарбия бериш, улар таъминоти билан боғлиқ ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментни тўлаш ва ундириш тартиби механизмини белгиловчи оила қонунчилигини янада такомиллаштириш мақсадида вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментларни бола вояга етгунига қадар бўлган давр учун олдиндан тўланишини қонун билан белгилаш зарурати асослаб берилган;

оила институтини мустаҳкамлаш мақсадида ислом ҳуқуқининг оила манфаатларига тўла жавоб берадиган меъёрларини, исломда оила маънавиятининг маърифий-тарбиявий, ҳуқуқий тамойилларини жойларда соҳа мутахассислари томонидан тўғри тушунтириш орқали ёшларни никоҳга, оилавий муносабатларга тайёрлаш, оиланинг маънавий ҳамда ҳуқуқий асослари бўйича билим даражаси ва кўникмаларини оширишда ФҲДЁ органлари, “Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича МФЙ мутахассислари” малакасини ошириш курсларида фойдаланиш мақсадга мувофиқлиги асосланган;

исломда оила ҳуқуқига оид Ўрта асрларда яратилган жаҳон ҳамда мамлакатимиз қўлёзма фондларида сақланаётган қўлёзма ва тошбосма манбалар, хусусан “Фатовои Қозихон”, “Ал­Ҳидоя”, “Туҳфат ал-фуқаҳо”, “Хулосат ал-фатово” каби асарлар, улар муаллифларининг ҳуқуқий қарашлари борасидаги таҳлилий натижалар билан мамлакатимиз давлат ва ҳуқуқ тарихининг ажралмас қисми ҳисобланган ислом ҳуқуқи, миллий ҳуқуқ тарихи, ҳуқуқ назарияси мазмунан такомилллаштирилган ҳамда умумбашарий ҳуқуқ тарихи ва ривожида мовароуннаҳрлик уламолар қарашларининг цивилизацион аҳамияти ва ўрни исботланган;

оила институтини ривожлантиришга доир маданий мерос, оилавий қадриятларга бағишланган тадқиқотлар асосида, оила институтини мустаҳкамлашга, ёшларни оилага тайёрлашга ва оилавий ажримларнинг олдини олишга қаратилган умуминсоний, ҳуқуқий, миллий, диний оилавий қадриятларни турли ташкилотлар, маҳалла фуқаролар йиғинлари, хотин-қизлар ўртасида мунтазам тарғиб қилиниши оила ва жамиятда хотин-қизлар ҳуқуқларини, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, хотин-қизлар ва вояга етмаган болалар томонидан содир этилаётган жиноятлар, суициднинг олдини олиш, айрим руҳий тушкун ҳолатдаги хотин-қизларни ижтимоий-психологик ҳимоя қилиш ишларининг методологияси сифатида намоён бўлиши асосланган;

исломда оила ҳуқуқи тушунчасининг дефиницияси, унинг меъёрлари мазмуни ва талаблари, ижтимоий-иқтисодий ва маънавий-ахлоқий асослари, оилавий муносабатларга киришишда томонларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқлари, никоҳ, исломда никоҳ шартномаси, маҳр, идда, нафақа, мерос институтлари, оилада болаларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқлари, васийлик ва хомийлик масалалари, полигамия, никоҳни бекор бўлиш асослари ва унинг ҳуқуқий оқибатларини тартибга солувчи ислом оила ҳуқуқи меъёрлари ҳамда одат ҳуқуқи тамойиллари тизимли таҳлилдан ўтказилган ва бугунги замон учун аҳамиятли жиҳатлари белгиланган;

исломда оила ҳуқуқига оид Қуръони карим ва ҳадисларда келтирилган далиллар, мазҳаблар нуқтаи назари ва қарашлари, фақиҳлар, хусусан мовароуннаҳрлик олимлар асарларидаги оила ҳуқуқига оид ғоя, тушунча, норма, категориялар, уларни амалиётга жорий этиш тарихи ва хусусиятлари, қозилик амалиёти ва бошқа меъёрий талаблар мазмуни замонавий ҳуқуқий қарашлар тизими билан узвийликда, қиёсий-тарихийлик ва қиёсий-типологик аспектда таҳлил қилинган ва баҳо берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ислом оила ҳуқуқи: пайдо бўлиши, ривожланиши, манбалари ва институтлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:

жамиятда оилага, оилавий ҳуқуқ ва мажбуриятларга нисбатан масъулиятни оширишга қаратилган, никоҳ ёшини катталаштириш бўйича, оилада фарзандларнинг насл-насабини белгилаш, уларни парваришлаш, таълим-тарбия бериш, таъминотини амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқлари юзасидан, ислом ҳуқуқида насабни аниқлаш ҳамда оилани сақлаб қолиш имконини берувчи ҳамда аёлларнинг моддий ва маънавий ҳимоя кафолати сифатида қаралувчи идда институти меъёрларидан фойдаланишга оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Оила қонунчилигини такомиллаштиришда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2018 йил 29 ноябрдаги 06-16/1801-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш оила институтини мустаҳкамлашга қаратилган қонунчилик базасини янада такомиллаштиришга хизмат қилган;

вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментлар бола вояга етгунига қадар бўлган давр учун олдиндан тўланиши мумкинлигига оид таклифлардан 09.01.2018 йилдаги №ЎРҚ-476-сонли Қонуни асосида Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 135-моддаcини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2018 йил 24 декабрдаги 06-/1-05/976/-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментни тўлаш ва ундириш тартиби механизмини белгиловчи қонунчиликни такомиллаштиришга хизмат қилган;

оила институтини мустаҳкамлаш борасидаги ислом ҳуқуқининг асрлар давомида ҳаёт тажрибаси синовларидан ўтган оила манфаатларига тўла жавоб берадиган меъёрларини жойларда соҳа мутахассислари томонидан тўғри тушунтириш орқали ёшларни никоҳга, оилавий муносабатларга тайёрлаш мақсадида улар учун ФҲДЁ органларида маърузалар ташкил этиш, таълим муассасаларида йигит ва қизларни турмушга тайёрлаш, эрта никоҳнинг салбий оқибатлари, репродуктив саломатлик, гигиена масалалари бўйича билим даражаси ва кўникмаларини ошириш мақсадида махсус курсларни ўқитиш зарурлигига оид тавсиялардан “Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича МФЙ мутахассислари” малакасини ошириш курсларида, ФҲДЁ органларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг 2018 йил 30 ноябрдаги 884-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш оилаларни, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш, жамиятда оилавий ажримлар сони камайишига эришиш, ёшларга оила ва никоҳнинг муқаддаслигини кенг тушунтириш ишларини ташкил этишда хизмат қилган;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (2017) қарори, “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги (2018) фармонида белгиланган дунё илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган аждодларимизнинг асарлари тадқиқини кенгайтириш, уларни таълим-тарбия жараёнига жорий этиш ва илмий муомалага киритишга оид вазифалар ижросини амалга ошириш мақсадида классик фиқҳий асарлардаги оилавий муносабатларга оид қарашлар ҳуқуқий нуқтаи назардан ўрганилиб, Дин ишлари бўйича қўмита билан ҳамкорликда мақсадли тайёрланган “Мовароуннаҳр ҳанафий фақиҳлари асарларида оилавий муносабатларни мустаҳкамлашга оид қарашларнинг моҳияти” номли монографияда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмитанинг 2018 йил 4 декабрдаги 6581-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, хотин-қизлар ва вояга етмаган болалар томонидан содир этилаётган жиноятлар олдини олиш ишларини тизимли амалга оширишда хизмат қилган;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг“Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғриси”даги(2018)фармонида белгиланган оила институтини ривожлантиришга доир маданий мерос, оилавий қадриятлар муаммоларига бағишланган тадқиқотларни амалга ошириш, улар асосида оила институтини мустаҳкамлаш, ёшларни оилага тайёрлаш ва оилавий ажримларнинг олдини олишга қаратилган умуминсоний, миллий оилавий қадриятларни таҳлил қилишга оид вазифалар ижроси бўйича “Оилавий ҳаётнинг шаръий асослари” номли рисола тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг 2018 йил 20 декабрдаги 04/1542-18-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш оила ва жамиятда хотин-қизлар ҳуқуқлари, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, айрим руҳий тушкун ҳолатдаги аёлларни ижтимоий-психологик ҳимоя қилиш ишларини тизимли амалга оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish