Sayt test rejimida ishlamoqda

Асқарова Ўғулхон Мамашакировнанинг

фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларини ижтимоий ҳаётга тайёрлашнинг педагогик механизмларини такомиллаштириш», 13.00.01–Педагогика  назарияси. Педагогик  таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.DSc/Ped26.

Илмий маслаҳатчи: Мирқосимова Марғуба Мирқобиловна, педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.28.09.2018.Ped.76.02 рақамли илмий кенгаш асосида бир марталик кенгаш.

Расмий оппонентлар: Қуронов Мухаммаджон, педагогика фанлари доктори, профессор; Эркабоева Нигора Шерматовна, педагогика фанлари доктори; Акрамов Абдумалик Абдумуталович, педагогика фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Фарғона давлат  университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Меҳрибонлик  уйлари  тарбияланувчиларини ижтимоий  ҳаётга  тайёрлашнинг  педагогик  механизмларини такомиллаштириш.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

“Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчиларини ижтимоий ҳаётга тайёрлашнинг таркибий асослари (ижтимоий-ролли, ижтимоий-фойдали, ижодий ва ижтимоий-маиший) патронат хизматни ташкил этишнинг микроомиллар (шахсий-индивидуал йўналганлик, референт гуруҳ) билан интегратив уйғунлигини таъминлаш асосида аниқлаштирилган;

“Меҳрибонлик” уйларида шахсий-инсонпарварлик ёндашувга асосланган тарбия жараёнини ташкил этиш (ҳамкорлик муҳити, бўш вақтни самарали ташкил этиш, оилавий ҳаётга тайёрлаш) маданий-тарбиявий муҳитнинг ташкилий-интегратив механизмларини интенсив лойиҳалаш асосида  такомиллаштирилган;

тарбияланувчиларни ижтимоий ҳаётга тайёрлашнинг педагогик-профилактик мазмуни“субъект-субъект” муносабатлари тизимига ижтимоий мослашув, индивидуал ҳулқ-атвор стратегияларини танлай олиш ва интериоризация  элементларини киритиш орқали бойитилган;

“Меҳрибонлик” уйларидаги тарбиявий фаолият самарадорлигини баҳолашнинг эмпирик индикаторлари (баҳоли-тавсифий даражаси) ва кўрсаткичларини (когнитив, фаолиятли, эмоционал-қадриятли) аниқлаштириш асосида самарали мулоқот ва интеграция бирлиги сифатида тарбияланувчиларни ижтимоийлаштириш механизми такомиллаштирилган;

“Меҳрибонлик” уйлари педагог ходимларининг касбий компетентлигини ривожлантириш архитектоникаси коммуникатив компетенцияларни (социолингвистик, дискурсив, стратегик ва ижтимоий-маданий) ижтимоий хизмат кўрсатиш талаблари билан интеракциялаш асосида такомиллаштирилган. 

IV.  Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

“Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчиларини ижтимоий ҳаётга тайёрлаш педагогик механизмлари такомиллаштириш бўйича эришилган илмий натижалар асосида:

“Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчиларини ижтимоий ҳаётга тайёрлашнинг таркибий асосларини аниқлаштириш, патронат хизматни ташкил этишга доир концептуал ғоя ва таклифлардан педагогика ва психология бакалавриат йўналишлари учун “Педагогика” (2007 й., 0933 рақамли гувоҳнома) дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 13 февралдаги 83-03-652-сон маълумотномаси). Натижада педагогика ва психология йўналиши талабаларини ижтимоий-педагогик фаолиятга тайёрлаш самарадорлигини оширишга эришилган;

тарбияланувчиларни ижтимоий ҳаётга тайёрлашнинг педагогик-профилактик мазмуни, функциялари ва йўналишларини аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 12 августдаги “Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 263-сон Қарори билан тасдиқланган меъёрий-методик ҳужжатларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълим вазирлигининг 2017 йил 10 июлдаги 89-03.13.03-сон маълумотномаси). Натижада Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларини ижтимоий ҳаётга тайёрлашда коррекцион-профилактик чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга хизмат қилган;

“Меҳрибонлик” уйларининг ривожланиш босқичларининг ўзига хос ҳусусиятлари, тарбиявий фаолиятни ташкил этишнинг ижтимоий-тарихий асослари, шахсий-инсонпарварлик ёндашувга асосланган тарбия жараёнини ташкил этишнинг ташкилий-интегратив механизмини такомиллаштиришга доир таҳлилий материаллардан педагогика ва психология йўналиши  учун “Педагогика” (2007 й., 0933  рақамли гувоҳнома) дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 13 февралдаги 83-03-652-сон маълумотномаси). Натижада тарбияланувчиларни ижтимоий ҳаётга тайёрлаш моделининг компонентлари ва диагностик аппаратини фасилитацион тизим асосида такомиллаштиришга эришилган;

“Меҳрибонлик” уйларидаги тарбиявий фаолият самарадорлигини баҳолашнинг эмпирик индикаторлари ва кўрсаткичларини аниқлаштириш, самарали мулоқот ва интеграцияси бирлиги сифатида тарбияланувчиларни ижтимоийлаштириш механизмини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар “Ўзстандарт” агентлигининг 2015 йил 15 февралдаги 2-540-сон қарори билан тасдиқланган педагогика соҳаси бакалавриат йўналишлари давлат таълим стандарти мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг  2019 йил  13 февралдаги  83-03-652-сон маълумотномаси). Натижада талабаларни ўқув амалиёти жараёнида “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчиларини ижтимоий ҳаётга тайёрлашга доир индивидуаал ва жамоавий ижодий ишни ташкил этиш самарадорлигини оширишга эришилган;

“Меҳрибонлик” уйлари педагог ходимларининг касбий компетентлигини ривожлантириш архитектоникасини такомиллаштириш, коммуникатив компетенциялар тизимини аниқлаштириш, ижтимоий хизмат кўрсатиш талаблари асосида “ИТД-4-122. Юксак маънавиятли шахсни шакллантиришнинг тарбия технологиясини ишлаб чиқиш” номли лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 10 июлдаги 89-03-13.03-сон маълумотномаси). Натижада “Ижтимоий ҳаёт ва муносабатларга мослашишнинг йўл ҳаракатлари” таркиби “фаол иштирокчи ва ташкилотчи”, “Патронат тарбиячи”, “Ижтимоий тез ёрдам”каби ижтимоий-педагогик омиллардан доимий фойдаланишга ва амалга оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish