Sayt test rejimida ishlamoqda

Камалова Мехринисо Қиличевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда сурункали қайталанувчи герпетик стоматитни магнит-инфрақизил-лазер нурланиш орқали мажмуавий даволаш хусусиятлари», 14.00.21–Стоматология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.4.PhD/Tib434.

Илмий рахбар: Камилов Хайдар Пазилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.28.12.2017.Tib.59.01.

Расмий оппонентлар: Маслак Елена Ефимовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Гулямов Суръат Саидвалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: А.И.Евдокимов номидаги Москва давлат стоматология университети (Россия Федерацияси).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II.Тадқиқотнинг мақсади: оддий герпес вирусини полимераза занжир реакцияси усулида ташхислаш асосида болаларда сурункали қайталанувчи герпетик стоматитни магнит-инфрақизил-лазер нурланиш орқали мажмуавий даволаш схемасини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

герпес вируси ДНК молекуласи миқдорини ўлчаш ва реал вақтдаги полимераза-занжир реакцияси ёрдамида молекуляр-генетик текширувлар кетма-кетлигининг бирга олиб борилиши герпетик стоматит этиологиясини ўрганишда юқори самарадорлиги исботланган;

сурункали қайталанувчи герпетик стоматитни мажмуавий даволашда магнит-инфрақизил-лазер нурларининг таъсири оғиз бўшлиғи маҳаллий иммун тизимининг лизоцим, фагоцитоз ва секретор иммуноглобулин А кўрсаткичларини фаоллашувига олиб келиши ва бунинг оқибатида яллиғланиш жараёнлари бартараф этилиши исботланган;

магнит-инфрақизил-лазер нурланиш анаэроб микроблар сонини меъёрлаштириб, факультатив флора миқдорини камайтириши натижасида оғиз бўшлиғи дисбиотик бузилишларини бартараф этишдаги ижобий хусусияти аниқланган;

герпетик стоматитни даволаш динамикасида оғиз бўшлиғи гигиеник ҳолатини баҳоловчи гигиеник индекслар РМА, ГИ ва тўқима регенерациясини магнит-инфрақизил-лазер нурланиш орқали фаоллаштирилиши исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Болаларда сурункали қайталанувчи герпетик стоматитни магнит-инфрақизил-лазер нурланиш орқали мажмуавий даволаш усуллари самарадорлигини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Болаларда сурункали қайталанувчи герпетик стоматитни ташхислашда полимераза занжирли реакциядан фойдаланиш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 18 октябрдаги 8н-р/213-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма СҚГС эрта ташхислашга, уларнинг генотип хусусиятларини ва популяцион мослигини эътиборга олган ҳолда альтернатив даво усулларини аниқлашга имкон берган;

«Болаларда сурункали қайталанувчи герпетик стоматитни мажмуавий даволашда магнит-инфрақизил-лазерли «Согдиана» ускунасини қўлланилиши» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 18 октябрдаги 8н-д/213-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма магнит-инфрақизил-лазерли ускуна ёрдамида болаларда сурункали қайталанувчи герпетик стоматитни мажмуавий даволаш самарадорлигини баҳолаш тизимини яратиш имконини берган;

болаларда сурункали қайталанувчи герпетик стоматитни магнит-инфрақизил-лазер нурланиш орқали мажмуавий даволашнинг самарадорлигини баҳолашга қаратилган илмий тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, Ғиждивон тумани кўп тармоқли тиббиёт поликлиникаси, Когон ва Жондор туманлари тиббиёт бирлашмалари клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 29 январдаги 8н-д/10-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга жорий қилиниши болаларда сурункали қайталанувчи герпетик стоматитни даволаш муддатини ва қайталанишлар сонини қисқартириш, ташхислаш сифатини яхшилаш имконини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish