Sayt test rejimida ishlamoqda

Эштаев Алишер Абдуғаниевичнинг

фан докторлик (DSc) диссертацияси  ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Глобаллашув шароитида туризм  индустриясини бошқаришнинг маркетинг стратегияси (Ўзбекистон Республикаси туризм тармоғи мисолида)”, 08.00.05–Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти, 08.00.11–Маркетинг (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/Iqt29.

Илмий маслаҳатчи: Бекмуродов Адхам Шарипович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSс.27.06.2017.I.18.01.

Расмий оппонентлар: Гулямов Саидахрор Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори,  профессор, академик; Эргашходжаева Шахноза Джасуровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Пардаев Олим Мамаюнусович, иқтисодиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт  университетининг Тошкент шаҳридаги филиали.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: глобаллашув шароитида Ўзбекистонда туризм индустриясини бошқаришнинг маркетинг стратегиясини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

«Буюк ипак йўли» бренди асосида  рақобатбардош миллий туристик маҳсулотни яратиш ва жаҳон туризм хизматлари бозорига олиб чиқишнинг маркетинг стратегияси ишлаб чиқилган;

иқтисодий фаолият турлари бўйича маҳсулотлар (товарлар, ишлар, хизматлар)нинг статистик таснифлагичи таркибига туристлар саёҳатини ташкил қилиш, дам олиш ва соғломлаштириш хизматларини киритиш орқали туризм хизматини сотиб олиш ва истеъмолининг ҳар бир босқичида олинган даромадларни реал баҳолаш ва назорат қилиш, камчиликларни аниқлаш жараёнлари такомиллаштирилган;

туризм индустриясини бошқаришда мавжуд рисклар, ташқи омиллар ҳамда трендлар таъсирини инобатга олган ҳолдаги тармоқ салоҳиятидан тўла фойдаланишда субъектлар фаолияти самарадорлигининг туристик маҳсулотлар жозибадорлигини дифференциациялаш ва диверсификациялаш, рақобатни кучайтириш орқали ошириш асосланган ҳамда ҳудудий туристик кластер модели шакллантирилган;

саноат, савдо, транспорт ва алоқа, асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажмининг туризм соҳасини миллий иқтисодиётнинг стратегик сектори сифатида ривожлантиришга таъсирини корреляцион боғлиқлик асосида баҳолаш усули ишлаб чиқилган;

 туризм инфратузилмаси ҳамда туристик оқим ҳажмининг иқтисодий ўсишини жадаллаштирувчи таъсирини баҳолаш асосида туризмни ЯИМдаги улуши қўшимча ўсишининг узоқ муддатли 2019–2025 йиллардаги прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Туризм индустриясини бошқаришда маркетинг стратегиясини қўллаш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:

рақобатбардош миллий туристик маҳсулотни яратиш ва «Буюк ипак йўли» брендини жаҳон туризм хизматлари бозорига олиб чиқишнинг маркетинг стратегиясидан кенг фойдаланиш масаласи Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш  давлат қўмитасининг 2017 йил 26 июндаги 94п-сонли буйруғида қамраб олинган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш  давлат қўмитасининг 2018 йил 28 декабрдаги 01-22/8424-сон маълумотномаси). Мазкур маркетинг стратегиясининг амалиётга жорий қилиниши натижасида Марказий Осиё минтақаси ҳудудидан ўтувчи хорижий туристлар оқимини кўпайтиришга ва туристик ресурслардан самарали фойдаланишга имконият яратган;

туризм соҳасини стратегик сектор сифатида ривожланишини миллий иқтисодиёт тармоқларининг бўлиниш таснифлагичи асосида таснифий кўрсаткичларини такомиллаштириш Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш  давлат қўмитасининг 2017 йил 10 февралдаги 20-сонли буйруғи билан ишлаб чиқилган ҳужжатларида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш  давлат қўмитасининг 2018 йил 28 декабрдаги 01-22/8424-сон маълумотномаси). Мазкур таснифий кўрсаткичларни такомиллаштириш амалиётга жорий қилиниши туризм хизматини сотиб олиш ва истеъмол қилиш жараёнининг ҳар бир босқичида туризмдан олинган даромадларни реал баҳолаш ва назорат қилиш, камчиликларни аниқлашга имконият яратган;

тавсия этилган туризм индустриясини бошқаришда ҳудудий туристик кластер моделини шакллантиришнинг концептуал йўналишлари Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш  давлат қўмитасининг 2017 йил 24 январдаги 13-сонли буйруғи доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш  давлат қўмитасининг 2018 йил 28 декабрдаги 01-22/8424-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянинг амалиётга жорий қилиниши кластер  таркибига кирувчи хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини оширишга ва мамлакатда мавжуд бўлган туристик ресурслардан янада тўлиқроқ фойдаланишга имкон яратган;

саноат, савдо, транспорт ва алоқа, асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажмининг туризм соҳасини миллий иқтисодиётнинг стратегик сектори сифатида ривожлантиришга таъсирини корреляцион боғлиқлик асосида баҳолаш усули бўйича ишлаб чиқилган илмий тавсиялар Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, шунингдек, мамлакатдаги туризм соҳаси субъектлари фаолиятида  (14.02.2017 йилдаги 21-сонли буйруқ) қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 28 декабрдаги 01-22/8424-сон маълумотномаси). Мазкур саноат, савдо, транспорт ва алоқа, асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажмининг туризм соҳасини миллий иқтисодиётнинг стратегик сектори сифатида ривожлантиришга таъсирини корреляцион боғлиқлик асосида баҳолаш усули натижаси келгусида туризмни ривожлантириш вазифаларини самарали амалга ошириш ҳамда хорижий ва ички ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатувчи турдош соҳалар ва тармоқларнинг ҳамкорликдаги ривожланиши учун туризм соҳасини тизимли ёндашувлар асосида ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишга имкон яратган;

Ўзбекистон Республикасида туризм инфратузилмасини ҳамда туристик оқимнинг иқтисодий ўсишини жадаллаштирувчи таъсири баҳолаш асосида узоқ муддатли прогнозлаш бўйича илмий тавсиялар Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, шунингдек, мамлакатдаги туризм соҳаси субъектлари фаолиятида (14.02.2017 йилдаги 21-сонли буйруқ) қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 28 декабрдаги 01-22/8424-сон маълумотномаси). Мазкур прогнозлаштириш натижаси келгусида туризмни ривожлантириш вазифаларини самарали амалга ошириш ҳамда хорижий ва ички ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатувчи турдош соҳалар ва тармоқларнинг ҳамкорликдаги ривожланиши учун туризм соҳасини тизимли ёндашувлар асосида ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишга имкон яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish