Sayt test rejimida ishlamoqda

Алламбергенов Илимпаз Хасанбаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Академик лицей-университет тизимида математик анализ асосларини ўқитишда узвийликни таъминлаш методикаси», 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (математика) (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Ped377.

Илмий раҳбар: Тургунбаев Рискелди Мусаматович, физика-математика фанлари номзоди, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, Нукус давлат педагогика институти, Урганч давлат университети, DSc.28.12.2017.Ped.20.02.

Расмий оппонентлар: Тожиев Мамарежаб, педагогика фанлари доктори, профессор; Камалов Амангелди Базарбаевич, физика-математика фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: академик лицей-университет тизимида математик анализ асосларини ўқитишда узвийликни таъминлаш методикасини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

математик анализ асосларини ўқитиш узвийлигини таъминлаш моделининг мазмунли-жараёнли компоненти математик тилни ривожлантириш, таъриф ва теоремаларни ўрганишда асосий мантиқ қонунлари ва усулларини татбиқ этиш ҳамда асосланган мушоҳада юритиш компетенцияларини мақбул уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;

академик лицей-университет тизимида математик анализ асосларини ўқитишга бўлган методик талаблар (алгоритми, идентив ўқув мақсади) такрорланадиган ўқув элементларини ўзлаштириш даражаси (a), ўқув ахборотини баён қилиш тилини тавсифлайдиган абстракция поғоналари (b) ёрдамида аниқлаштирилган;

математик анализ асосларини ўқитиш жараёнида қўлланиладиган ностандарт ва мантиқий ўқув топшириқлар муаммони масалага айлантиришни, масала ечимининг интегратив усулини излашни, олинган натижани текширишни, ечимнинг тўғрилигини исботлашни талаб этадиган Пойя универсал схемаси (масалага муаммо сифатида ёндашув) асосида ишлаб чиқилган;

ўқувчиларнинг математик билимларини ривожлантиришнинг интерфаол (продуктив, креатив, ментал) технологиялари математик анализнинг асосий теорема ва тушунчаларини тўлиқ ўзлаштириш, формал-мантиқий ва муаммоли методларни уйғунлаштириш, тафаккур шаклларини координациялаш асосида такомиллаштирилган.

IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши

Академик лицей-университет тизимида математик анализ асосларини ўқитишда узвийликни таъминлашга доир ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:

математик тилни ривожлантириш, таъриф ва теоремаларни асосий мантиқ қонунлари ва усулларини татбиқ этиш асосида такомиллаштирилган математик анализ асосларини ўқитиш узвийлигини таъминлаш моделининг мазмунли-жараёнли компоненти аниқ фанлар учун тасдиқланган дастури мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 4 мартдаги 89-03-899-сон маълумотномаси). Натижада математик анализ фанини ўқитишнинг модулли ўқув дастури ишлаб чиқилган ва математик анализ асосларини ўқитишнинг узвийлиги таъминланган;

академик лицей-университет тизимида математик анализ асосларини ўқитишда ўқув элементларини ўзлаштириш даражаси (a), ўқув ахборотини баён қилиш тилини тавсифлайдиган абстракция поғоналари (b) ёрдамида ўқув материалларини тизимлаштиришга доир таклифлар асосида аниқ фанларга ихтисослашган академик лицейларда чуқурлаштириб ўқитиладиган математика фанининг ишчи ўқув дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2019 йил 22 февралдаги 07-09/5-02/196-сонли маълумотномаси). Натижада академик лицей ўқувчилари таълимнинг кейинги босқичида математик анализни ўзлаштириш кўрсаткичининг ошишига хизмат қилган;

математик анализ асосларини ўқитиш жараёнида қўлланиладиган муаммони масалага айлантириш, масала ечимининг интегратив усулини излаш, олинган натижани текшириш, ечимнинг тўғрилигини асослашга доир ностандарт, комбинатор ва мантиқий ўқув топшириқлари, ўқувчиларнинг математик билимларини ривожлантиришнинг интерфаол технологиялари математик анализнинг асосий теорема ва тушунчаларини тўлиқ ўзлаштириш, формал-мантиқий ва муаммоли методларни тафаккур шаклларини координациялаш ёрдамида ишлаб чиқилган комплекс методни қўллашга доир методик тавсиялардан фан машғулотларининг соатлари бўйича тақсимоти оптималлаштирилиб, анализ асосларининг кетма-кетликлар ҳамда функциянинг лимитига бағишланган мавзулари бўйича аудитория машғулотлари ва мустақил таълимини ташкил этишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 4 март 89-03-899-сонли маълумотномаси). Натижада академик лицей ўқувчиларининг математик билимлар сифати ортишига, ўқиш мотивацияси кучайишига, мустақил ишлаш кўникмалари ва эвристик тажрибалари ривожланишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish