Sayt test rejimida ishlamoqda

Дўмонов Бахромжон Мухторовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Умумтаълим мактабларида кимёвий билим, кўникма ва малакаларни самарали ривожлантириш» (амалий мазмундаги мустақил ишлар мисолида), 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (кимё) (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Ped246.

Илмий раҳбар: Аскаров Иброхим Рахмонович, кимё фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент кимё-технология институти,  Тошкент давлат педагогика университети, DSc.28.12.2017.Ped01.09.

Расмий оппонентлар: Мухамадиев Мухтор Ганиевич, кимё фанлари доктори, профессор;  Омонов Ҳожиқул Товбоевич, педагогика фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг кимёвий билим, кўникма ва малакаларини самарали ривожлантиришга доир тавсия ва таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

кимё фани мазмуни аниқ-табиий фанлар таянч тушунчалари (қонуниятлар, ходисалар, фактик материаллар)нинг ўзаро интегратив хусусиятларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;

ўқувчиларнинг кимё фанига оид тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантириш жараёни уй тажрибаларини ташкил этишда замонавий табиий фанлар концепциясига асосланган эвтагогик фикрлаш элементларини (мустақил изланиш, ихтирочилик) киритиш асосида такомиллаштирилган;

ўқувчиларда кимёвий билим, кўникма ва малакаларни самарали ривожлантиришнинг методик таъминоти (тест топшириқлари, масала ва машқлар, кимёвий тажрибалар) табиий-илмий саводхонлик даражасига қўйиладиган талаблар (англаш, тушуниш, амалиётга татбиқ этиш) асосида ишлаб чиқилган;

ўқувчиларнинг кимё дарсларида мустақил ишларини ташкил этиш технологияси анъанавий (продуктив, эвристик, тадқиқотчилик) ва ноанъанавий (виртуал, биоадаптив) усулларини амалий мазмундаги мустақил ишлардан фойдаланган ҳолда интеграциялаш асосида такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Умумтаълим мактабларида кимёвий билим, кўникма ва малакаларни амалий мазмунга эга мустақил ишлар асосида самарали ривожлантиришга доир тадқиқот натижалари асосида:

кимё фани мазмуни ва аниқ-табиий фанлар таянч тушунчаларининг ўзаро интегратив хусусиятлари асосида такомиллаштириш, кимё ўқитишда компетенциявий ёндашувни жорий этишга оид таклифларидан Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сон қарори билан тасдиқланган кимё фани бўйича умумий ўрта таълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларига қўйиладиган малака талабларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ҳалқ таълими вазирлигининг 2017 йил 25 декабрдаги 01-02/2-2-524-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиялар ўқувчиларнинг мустақил ишлаш кўникмаларини ривожлантириш, фанлараро алоқалар асосида назарий билимларни кенгайтиришни таъминлашга хизмат қилган;

ўқувчиларнинг кимё фанига оид тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантириш жараёнини уй тажрибаларини ташкил этишда замонавий табиий фанлар концепциясига асосланган эвтагогик фикрлаш элементларини киритиш асосида такомиллаштиришга доир таклифлар “Кимё. 7-синф” номли методик қўлланмада ўз аксини топган ва ўқув жараёнига татбиқ этилган (Ҳалқ таълими вазирлигининг 2017 йил 25 декабрдаги 01-02/2-2-524-сон маълумотномаси). Натижада умумий ўрта таълим мактаблари кимё ўқув курсида тадқиқотчилик кўникмаларини самарали ривожлантиришга доир таклифлар лаборатория ишлари ва амалий машғулотларни такомиллаштиришга хизмат қилган;

ўқувчиларда кимёвий билим, кўникма ва малакаларни самарали ривожлантиришнинг методик таъминотини табиий-илмий саводхонлик даражасига қўйиладиган талаблар асосида ишлаб чиқиш, кимё дарсларида мустақил ишларни ташкил этиш технологиясини анъанавий ва ноанъанавий усулларини амалий мазмундаги мустақил ишлардан фойдаланган ҳолда интеграциялаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан Ҳалқ таълими вазирлигининг “2017-2018 ўқув йилида таълим сифати мониторинги тизимини янада такомиллаштириш тўғрисидаги” 299-сон буйруғи 3-бандига асосан кимё фанидан ўзлаштирилган кимёвий билим, кўникма, малакаларни аниқлаш учун очиқ ва ёпиқ жавобли ҳамда PISA тестларини тузишда фойдаланилган (Ҳалқ таълими вазирлигининг 2017 йил 25 декабрдаги 01-02/2-2-524-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиялар ўқувчиларнинг мавзулар бўйича кимёвий билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштирилишини назорат қилиш ва баҳолаш, самарали шаклланиши ва ривожланишини оширишни таъминлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish