Sayt test rejimida ishlamoqda

Халилова Лола Насриддиновнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Зарафшон водийси суғориладиган ерларида кузги буғдой ва такрорий экинлар етиштиришни илмий асослаш», 06.01.08–Ўсимликшунослик (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Qx167.

Илмий раҳбар: Абдураҳимов Мингжигит Каттабекович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx.42.01.

Расмий оппонентлар: Атабаева  Ҳалима Назаровна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Абдурахмонов Содиқжон Обидович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.

Етакчи ташкилот: Ўсимликшунослик илмий-адқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: кузги буғдой янги навларининг экиш муддатлари ва ўғитлашга таъсирчанлиги асосида мўл ва сифатли дон ҳосили етиштириш ҳамда буғдой анғизида экилган такрорий экинлар соя ва ловия навларининг мақбул экиш муддатларини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор Зарафшон водийси тупроқ-иқлим шароитида янги кузги буғдой навларининг экиш муддатлари ва ўғитлаш меъёрларига таъсирчанлиги аниқлаш асосида мўл ва сифатли дон етиштиришни таъминлайдиган такомиллаштирилган нав агротехникаси ишлаб чиқилган;

экиш муддатлари, ўғитлаш меъёрлари навлар кесимида мақбуллаштирилиши натижасида дон ҳосили ва сифати оширишни таъминлайдиган технологиялар ишлаб чиқилган;

навлар ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлиги, қишга чидамлиги, дон сифати бўйича қиёсий баҳоланган;

биоиқлим ресурслари, минтақа тупроқ-иқлим шароити инобатга олинган ҳолда такрорий экинлардан, соя, ловия навлар кесимида уларнинг ўсув даври, ривожланиши, ҳосилдорлиги аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Зарафшон водийсининг ўрта қисмида кузги буғдой ҳамда такрорий экинлардан соя ва ловиянинг янги навларини экиш муддатлари ва ўғитлаш меъёрлари бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:

кузги буғдой ва унинг анғизида соя ва ловия етиштириш бўйича «Анғизга экишга яроқли янги ловия навларининг уруғчилиги ва агротехникаси» ва «Суғориладиган ерларда кузги буғдой ва такрорий экинларни уйғунлашган етиштириш технологияси» тавсияномалари ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 14 декабрдаги 02/021-345-сон маълумотномаси). Ушбу тавсияномалар кўп тармоқли фермер хўжаликларида қўлланма сифатида хизмат қилган;

кузги буғдойнинг ўртапишар Яксарт, Жасмина, эртапишар “Ҳазрати Бешир” навларини октябрнинг биринчи ўн кунлигида экиш ва гектарига N180P90K60 кг/га маъдан ўғитларни қўллаш агротехнологияси Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги “Фариза Жасмина Кумушкент” фермер хўжалигида, Самарқанд ветеринария медицинаси институти ўқув-тажриба хўжалигида, ПСУЕАИТИ Самарқанд тажриба станциясида ҳамда Жомбой туман “Фарбома селект” илмий уруғчилик фермер хўжаликларида жами 51,7 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 14 декабрдаги 02/021-345-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида дон ҳосилдорлигм кузги буғдой навларига боғлиқ ҳолда гектарига 66,4–77,0 центнер, рентабеллик даражаси 54,4–5,7 фоизни ташкил этган;

кузги буғдойдан бўшаган майдонларга соянинг “Орзу”, “Арлета” ва ловиянинг “Маҳсулдор” навларини такрорий экин сифатида июнь ойининг иккинчи ўн кунлигида экиш ҳамда соянинг Амиго, Спарта ва ловиянинг Равот навларини июль ойининг биринчи ўн кунлигида экиш агротехнологияси Самарқанд вилоятида жами 37,5–14,2 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 14 декабрдаги 02/021–345-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида такрорий экинлардан гектаридан ўртача 18,1–26,6 ва 16,2–20,3 центнер дон ҳосили олиган, иқтисодий самарадорлик “Маҳсулдор” ва “Равот” навларидан 11931.8,–9135,2 минг сўм, рентабеллик даражаси 354,2–293,3 фоизни, соя навларида “Орзу”, “Авента”, “Арлетта”, “Амиго”, “Спарта” навларидан 2532,–3641,3 минг сўм даромад олинган, рентабеллик даражаси 93,0–131,9 фоизни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish